“AТТО” транспорт картаси “Тошшаҳартрансхизмат” AЖ нинг барча автобусларида ва “Тошкент метрополитени” УК нинг барча ер ости ва ер усти транспорти йўл ҳақи тўловларини тез ва қулай тарзда тўлаш имкониятини беради.

Карта сотиб олингач, унинг ҳисоби ATTO, MyUzcard, Payme, Upay, Apelsin ва бошқа мобил иловалар, шунингдек йўл чипталари сотиладиган кассалар орқали тўлдирилиб борилиши мумкин.

AТТО транспорт картасининг қолдиғи 1400 сўмдан кам бўлган ҳолатларда, карта автоматик тарзда блокланади ва ҳисоб тўлдирилгач 10 дақиқадан сўнг яна фойдаланиш имконияти мавжуд бўлади.

Aйни пайтда “AТТО” транспорт картасини 5 000 сўм евазига харид қилиш мумкин бўлган Акция жорий этилди.

Эслатиб ўтамиз, “AТТО” Оператори транспорт карталаридан фойдаланишнинг тасдиқланган қоидаларига мувофиқ карта учинчи шахсга берлиши ман этилади.