Ўзбекистон Республикасининг Автроф-муҳитни муҳофоза қилиш Концепцияга кўра 2030 йилга қадар 50 фоиз йўналишлар автобуслар электробуслар билан алмаштирилиши ваъда қилинмоқда.

SamAuto матбуотининг хабар беришича, Самарқанд автомобил заводи 2022 йилгача экологик тоза автомобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Ҳозир SamAuto мутахассислари томонидан электробусларнинг Ўзбекистон иқлими ва йўлларига мослиги ўганиб борилмоқда. Шу муносабати билан «Toshshahartransxizmat» АЖ SamAuto компаниясига синов электробусини тақдим этди.

2020 йилнинг 19-ноябр куни Тошкент йўлларига Хитойнинг “BYD” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган электро автобуси қатнови йўлга қўйилди. Ушбу электробус 51-рақам остида Юнусобод 6 квартал ва Бешёғоч даҳаси бўйлаб ҳаракатланади.

Электробус бир марталик қувватланиш ҳисобига 300 км қадар масофани босиб ўта олади. Бў кўрсатгич стандарт авторбусларларнинг бир кунлик ҳаракатини ташкил этади. Тўлиқ қувватланиш учун элетробусга 3-4 соат зарур бўлади. Электробуснинг узунлиги 12 метрни, йўловчиларни ташиш ҳажми — 76 кишини ташкил қилади.

Шунингдек, электро автобуснинг устунлик томонларидан бири бу осон эксплутация бўлиб, салонда пенсионерлар, алоҳида еҳтиёжли ва аравачали йўловчилар қийинчиликларсиз ҳаракатлана олади. SamAuto бош директори ўринбосари, маркетинг ва сотувлар бўлими раҳбари Илҳом Ярашев сўзларига кўра, электробус видеокузатув камераси ва автоматик ҳаво намлигини сақлаш ва иситиш тизими билан жиҳозланган.

Синов жараёни мобайнида SamAuto ходимлари электробусларнинг фаолияти, устунлик ва салбий томонларини ўрганиб боришади. Тўпланган натижалар 2021-2022 йилги электро автобуслар ишлаб чиқаришда қўлланилади.