Вазирлар Маҳкамасининг “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш тартиби тўғрисидаги” низомига кўра:

  • ишлаб чиқарилганлигига:
    • 5 йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари — 2 йилда бир марта;
    • 5 йилдан ортиқ ҳолатларда ҳар йили
    • вақти аниқланмаган транспорт воситалари — 1 йилда бир марта мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак.

Шунингдек, транспорт воситаси техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситалари эгалари 111 минг 500 сўм миқдорда жаримага тортилади.

2021−2023 йилларда янги хусусий автомобиль ишлаб чиқариш заводлари йўлга қўйилади.