2021 йилнинг 12-январидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг видеоконференция алоқа тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазолар енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Аввало қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида фуқаролар, жамоатчилик вакиллари, автоулов ҳайдовчилари билан мулоқот олиб борилди. Натижалар соҳада ечимини кутаётган бир қатор масалалар борлигини кўрастди. Масалан, коррупцион ҳолатларни вужудга келишига кодексдаги йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликларга нисбатан жарима миқдорининг энг кам ва энг кўп миқдорини белгилаш сабаб бўлаётганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, фуқаролар томонидан транспорт воситаларининг вақтинча тўхташи учун шарт-шароитлар яратилмаганлиги ва бундай жойларда тақиқловчи белгилар мавжудлиги бўлмаганлиги сабабли жаримага тортилаётганлигини ҳақида такидлаб ўтишди.

Ушбу лойиҳасига кўра, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 54, 123, 141, 147- моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Кодекснинг назарда тутилган “энг кам” ва “энг кўп” миқдорда белгиланган жарималарнинг энг кам даражаси сақланиб, энг кўп даражаси чиқариб ташланяпти.

Шунингдек, кодекснинг 128-6-моддада белгиланган Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилди. Қайта такроран содир этилган қоидабузарликлар учун жарима қўллаш нормалари эса чиқарилмоқда.