Бухоро вилоятида “QuWatt” бренди остида АИ-95 русумидаги бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳудудидаги нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ва маҳсулотлар сифатини яхшилаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ истеъмолчиларни сифатли нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш йўлида ўз тизимини мукаммаллаштирди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз”нинг нефт маҳсулотларига нисбатан рақобатбардошларни яратиш мақсадида “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида автобензин ва дизель ёнилғиларини ишлаб чиқариш бўйича чора-тадбирлар кўрилди. Заводда Германиянинг “BASF SЕ” компанияси билан ҳамкорликда “QuWatt” брендли АИ-95 русумидаги автобензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

2021 йилнинг илк ойида 480 тонна “QuWatt” брендли АИ-95 автобензини хомашё биржасида сотувга қўйилади.

Ушбу автобензини афзалликлари қуйидагилардан иборат:

  • двигателларда тозаликни сақлаш имконини беради;
  • клапанлардаги ҳосил бўладиган қатлам миқдори 4 мг/клапан қийматидан ошмаслиги таъминланади;
  • двигатель клапанларини 80% гача тозалаш имконини беради;
  • автомобиль двигатели қуввати оширилганлиги туфайли ёқилғи 3% гача тежалади;
  • қиш мавсумида двигателнинг узлуксиз ишлашини таъминланади;
  • двигатель ёнилғиси тизими, бензин ташиш ва сақлаш жараёнларидаги коррозия олдини олинади.

Хусусий радарлар жойлашадиган йўл участкалари аукционда сотилади

14 та компаниядаги «Узавтосаноат»улуши сотувга қўйилмоқда