Ҳавдовчиларга нисбатан қўлланиладиган маъмурий жавобгирликларни енгиллаштириш муносабати билан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексга ўзгартиришлар киритиш лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ҳаммага маълумки, тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузилиши натижасида транспорт воситалари ҳайдовчилари (1286-модда) БҲМнинг икки баравари миқдорида жарима солинади. Янги лойиҳага кўра ҳуқуқбузарликни ортиб бориши билан жарима миқдорларининг ҳам ортиб бориши бекор қилинмоқда.

Транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш (123-модда) БҲМнинг бешдан бир қисмидан бир бараваригача белгиланган эди. Лойиҳада ушбу жарима БҲМнинг бешдан бир қисми миқдорида ўзгартирилди.

Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолган (137-модда) ҳайдовчилар БҲМнинг уч баравари миқдорида жаримага тортилади.

Ҳайдовчиларга нисбатан қўлланилаётган маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилиши мумкин

Шунингдек, ЙТҲнинг оғир ёки енгил даражасига қараб жарималар ҳам аниқлаштирилмоқд:

Йўл транспорт ходисаси туфайли жабрланувчи енгил тан жарохати ёки анча миқдорда моддий зарар кўрса, воқеа содир этиган жойдан кетиб қолган ҳайдовчилар:

  • БҲМнинг ўн беш баравари миқдорида жаримага солинади
  • Ҳайдовчилик гувоҳномасидан бир йил муддатга маҳрум этилади.

Йўл транспорт ходисаси туфайли ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган оқибатларга нисбатан:

  • Базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима;
  • Ҳайдовчилик гувоҳномасидан икки йил муддатга маҳрум қилиш жазолари қўлланилади. Амалдаги ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга жазоси бекор қилинди.

Транспорт воситаларидан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланишга (141-модда) қўлланиладиган амалдаги БҲМнинг икки бараваридан беш бараваригача миқдоригача бўлган жарима икки бараваригача енгиллаштирилди. 

Янги лойиҳага кўра йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузган (147-модда) фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса ўн баравари миқдорида жаримага солинади.

Шунингдек, қонун лойиҳасига кўра, эпидемияга қарши кураш қоидалари бузганлик (54-модда) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг:

  • фуқаролардан йигирма баравари
  • мансабдор шахслардан ўттиз баравари миқдорида жарима ундирилади. 

Гаи тўхтатганда қандай ҳуқуқларингиз бор?