Volvo компаниясининг Ўзбекистондаги дилери “Premium Auto” машҳур швед кроссоверларнинг иккита моделини тақдим этди.

29 январ куни Тошкентда Volvo кўргазма залининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, “Premium Auto” Volvo маҳсулотларнинг расмий дилерига айланди. Автосалон Мирзо Улуғбек туманидаги Салар Бўйи кўчаси 47-уйида жойлашган.

Маълумки, компаниянинг асосий принципи хавфсизликдир. Volvo автомобил хавфсизлиги тарихидаги энг муҳим янгиликлардан бирини уч қисмли хавсизлик камарини ихтиро қилди. Ушбу камар ёрдамида йўл-транспорт ҳодисаларида инсон омилининг ролини камайтиришга эришиш мумкин. Швецияда фақатгина автоматик тормозлаш билан тўқнашувни огоҳлантириш тизими туфайли фронтал тўқнашувлар сони тахминан 45% га камайган.

29 январ куни бўлиб ўтган тадбирда иккита юқори технологияли хавфсиз Volvo моделлари намойиш этилди: ХC60 ва ХC90.

ХC60 МОМЕНТУМ Т5

  • Техник хусусиятлари:
    • Силиндрлар сони – 4 / битта силиндр учун клапан – 4 та;
    • Двигатель ишчи ҳажми – 1998 см / куб;
    • Қуввати – 250 от кучи;
    • Энг юқори тезлиги – 180 км;
    • 6,8 секундда 100 км/с гача тезлашади;
    • ўртача бензин сарфлаш ҳажми- 8,5 л;
    • Ёқилғи баки ҳажми – 60 литр.

Aвтомобилнинг иккинчи қаторида болалар креслоси ўрнатилган, салонда иқлим назорати мавжуд. Бундан ташқари, ХC60 орқага қайтишда тўқнашувларнинг олдини олиш учун Cross Traffic Alert технологиясига эга.

Нархи: 910,000,000 сўм

XC90 R Design T6 S7

Техник хусусиятлари:

  • Силиндрлар сони – 4 / битта силиндр учун клапан – 4 та;
  • Двигатель ишчи ҳажми – 1998 см / куб;
  • Қуввати – 315 от кучи;
  • Энг юқори тезлиги – 180 км;
  • 6,8 секундда 100 км/с гача тезлашади;
  • ўртача бензин сарфлаш ҳажми- 7,7 л;
  • Ёқилғи баки ҳажми – 71 литр.

Машина ақлли ҳайдовчи ва “кўринмас жойларни” кузатиш тизими, олд ойнадаги проектор дисплейи, 360 градусли камера, шунингдек салондаги датчиклар билан жиҳозланган.

Нархи: 1 295 000 000 сўм

XC90 INSCRIPTION T6 S7 Onyx Black

Техник хусусиятлари:

  • Силиндрлар сони – 4 / битта силиндр учун клапан – 4 та;
  • Двигатель ишчи ҳажми – 1998 см / куб;
  • Қуввати – 315 от кучи;
  • Энг юқори тезлиги – 180 км;
  • 6,8 секундда 100 км/с гача тезлашади;
  • ўртача бензин сарфлаш ҳажми- 7,7 л;
  • Ёқилғи баки ҳажми – 71 литр.

Олдинги иккита моделнинг хусусиятларидан ташқари, транспорт воситаси тўлиқ автоматик равишда тўхтайди. Шунингдек, олдинги ўриндиқда массаж қилиш тизими мавжуд. Ушбу модел фақатгина буюртма асосида мавжуд бўлиб, етказиб бериш муддати тахминан икки ой.

Нархи: 1 400 000 000 сўм

Volvo машиналари 2 йиллик кафолат эга. Тақдим этилган моделларнинг двигатели Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бензиндан фойдаланиш учун махсус жиҳозланган.

Premium Auto компаниясининг бош директори Шавкат Нурматов кўргазма залида намойиш этилмаган Volvo русумидаги моделларни харидорнинг талабига биноан республикага етказиб бериш мумкинлигини таъкидлади.

Истеъмолчилар автомобиль салони, ранги, двигатели ва бошқа техник параметрларини махсус буюртма асосида танлашлари мумкин. Бунинг учун салон ходимлари мижозга барча керакли маълумотларни тақдим этадилар. “Харидорнинг илтимосига биноан унга ҳеч кимда бўлмаган, ўзига хос комбинациясига эга ноёб автомобил тайёрлаш мумкин », – деди Шавкат Нурматов.

Янги Tracker автомобилларининг нархи билан танишинг

Янги ранглардаги Малибу-2 билан танишинг