Ички Ишлар Вазирлиги тадбиркорларга йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этадиган махсус ускуналарни ўрнатишга рухсат беришни таклиф қилмоқда.

Бунинг эвазига тадбиркор ускуна ёрдамида аниқланган ҳар бир қоидабузарлик учун тўланган жарималарнинг фоизини олиши мумкин бўлади. Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) томонидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Махсус автоматлаштирилган ускуналар ва уларни ўрнатиш ва кейинги техник хизмат кўрсатиш харажатлари тўлиқ тадбиркорлар томонидан қопланиши кўзда тутилмоқда.

Ким ошди савдосидаги ускуна ўрнатилиши керак бўлган жойларнинг минимал нархи ушубу йўлдаги транпорт оқимидан, ҳудуд ва бошқа локация кўрсатгичларидан келиб чиқган ҳолда белгиланади. Масалан: кунига 150 та ўтадиган ва Тошкент шаҳрида жойлашган участканинг минимал қиймати 35 БРВни ташкил қилади.

Шунингдек, стационар пост эгасининг улуши ҳар бир жарима фоизига нисбатан белгиланади. Ускуналар юқорида ўрнатилганда тадбиркор ҳар бир жаримадан 25% олади. Ускуналар ер сатҳида ўрнатилган бўлса, жиҳоз эгаси барча чиқарилган жарималарнинг 30 фоизини олади.

Радар ўрнатиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш хусусийлаштирилади

Хусусий радарлар жойлашадиган йўл участкалари аукционда сотилади