Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга хусусий секторни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори лойиҳасига биноан 2021-2022 йилларда жами 3356 та интеллектуал видеокамера ва 763 та стационар радарларни ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Давлат хусусий ҳамкорлик орқали Тошкент шаҳар йўлларида камералар ва кўчма радарлар сонини кескин кўпайтирмоқчи. Тадбиркорлар радарларни ўрнатиш йўл участкаларини электрон ауксион орқали сотиб олишлари мумкин.

Тадбиркорларга йўлларда хусусий радарларни ўрнатишга рухсат бериш лойиҳаси кўриб чиқилмоқда

Хусусий камера ёки радарни ўрнатиш ҳудуди нархи ушбу йўл қисмидаги тирбандликка келиб чиқади. Бир кунда:

  • 20 мингтагача транспорт воситалари қатновида – 10 БРВ (2,245 миллион сўм);
  • 20 мингдан 40 мингтагача транспорт воситалари қатновида – 15 БРВ (3,675 миллион сўм);
  • 40 мингдан 60 мингтагача транспорт воситалари қатновида – 20 БРВ (4,9 миллион сўм);
  • 60 мингдан 80 мингтагача бўлган транспорт воситалари қатновида – 25 БРВ (6.125 миллион сўм);
  • 80 мингдан 100 мингтагача транспорт воситалари қатновида – 30 БРВ (7,350 миллион сўм);
  • 100 минг ва ундан ортиқ транспорт воситалари қатновида – 35 БРВ (8,575 миллион сўм)ни ташкил этади.

Лойиҳа доирасида, видеокамера ва радарлар каби техник воситалар ёрдамида аниқланган йўл ҳаракати қоидаларининг бузганлик ҳолатларидан ундирилган жарима суммаси қуйидагича йўналтирилади:

  • 25% – Тадбиркорлик субъектлари ҳисоб рақамига;
  • 25% – Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари фондига;
  • 20% – Ўзбекистон Давлат бюджетига;
  • 20% – Йўл инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик қайд этилган жойдаги маҳаллий бюджетга;
  • 10% – “Хавфсиз шаҳар” консепсиясини тўлиқ амалга ошириш учун Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибини сақлаш марказига.

Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ускуналар орқали аниқланган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун олинадиган жарималар миқдори қуйидагича тақсимланади:

  • 30% – Тадбиркорлик субъектлари ҳисоб рақамига;
  • 25% – Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари фондига;
  • 25% – Йўл ҳаракати қоидаларини бузган жойдаги маҳаллий бюджетга;
  • 20% – Ўзбекистон Давлат бюджетига.

Шунингдек, ҳужжатда қуйидагилар белгилаб қўйилган:

  • Тадбиркорлик субъектлари радарларнинг техник эксплуатациясия, узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан электр ва алоқа каналлари харажатларини қоплашдилар;
  • Тадбиркорлар томонидан ўрнатилган махсус фото ва видео радарлар “Хавфсиз шаҳар” тизимида ҳам тадбиркорлик субъектлари ҳисобида қолади.

2021-2022 йилларда тадбиркорлик субъектлари томонидан Тошкент шаҳрининг 462 та ҳудудига 2417 та видеокамера ва 157 та радар ўрнатилиши белгилаб қўйилди.

Хусусий радарлар жойлашадиган йўл участкалари аукционда сотилади

Радар жаримасида +5 қоидаси нима?