2021 йил 2 мартда “Uzauto Motors” компаниясининг ОАВ вакиллари учун ташкил этган пресс-турнинг илк куни бўлиб ўтди.

Унда аввалроқ тўхтаб қолган янги Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобиллари учун шартномалар бериш 2021 йилдан 3 мартдан қайта бошланиши айтилди. UzAutoMotors кунига 1000 донадан автомобил ишлаб чиқаришни яна қайта йўлга қўйди.

Бундан ташқари “Uzauto Motors” янги моделларни намойиш этди. Улардан бири 6 ойдан сўнг харидда мавжуд бўладиган Lacetti Red Line. Унинг тахминий нархи 138 млн. ташкил этади ва махсус буюртма асосида тайёрланиши айтилди.

Lacetti Red Line

Шунингдек, Chevrolet ONIX модели ҳам намойиш этилиб, у 9 000 дан 12 000 долларгача нархда бўлиши айтилмоқда. У Матиз ўрнида ишлаб чиқарилиши мўлжалланган экан.

Chevrolet Onix

Тадбирда “Uzauto Motors” автомобилларини етказиб бериш муддати 1-2 ойга узайтирилганлиги ҳақида хабар берилди. Бунга сабаб дунё бўйлаб микросхема ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ярим ўтказгичлар (полупроводник) танқислиги бўлди. Автомобиллар аввалгидек йиғилиб борилмоқда, бироқ якуний жараён давомийлиги смехаларнинг ўз вақтида етказиб берилишига боғлиқ бўлиб қолди. Ҳозирда заводлар микросхема билан ҳаво йўли орқали таъминланмоқда. “Uzauto Motors” вакилларининг сўзларига кўра бу муаммо 2021 йилнинг иккинчи ярмида бартараф этиб борилиши таъкидланди. Янги шартномалар бўйича олинган маблағлар ишлаб чиқаришнинг доимийлигини таъминлаш учун хомашё ва керакли қисмларни сотиб олишга сарфланади.

Нима учун яримўтказгичлар ва микросхемаларнинг етишмаслиги автомобилсозлик саноатига таъсир этаяпти?

Пандемия даврида турли хил гаджет ва электрон ускуналарга бўлган талабнинг ошиши бутун дунёда яримўтказгичларнинг етишмовчилигини келтириб чиқарди. Чипларни етказиб беришдаги узилишлар ва таъминот занжиридаги узилишлар аллақачон бир қатор автоулов заводларининг ёпилишига олиб келди. Aксарият замонавий транспорт воситаларини ишлаб чиқаришда ўнлаб микросхемалардан фойдаланади, баъзи ҳолларда уларнинг сони 150 тага етиши ҳам мумкин. Чиплар двигателнинг ишлашидан тортиб, навигация тизимларига қадар жавобгардир. Аммо дунёда ушбу микросхемалар бир нечта заводлар томонидан ишлаб чиқарилади холос. Ҳатто Tesla ҳам микросхемаларнинг етишмаслиги сабабли ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатди.

«UzAuto Motors» да навбатни телеграм бот ва расмий сайт орқали билиб олиш мумкин

«UzAuto Motors»нинг Асака филиалида янги цех ишга туширилди