Транспорт вазирлиги инспекторларнинг қандай ваколатга эгалиги ва йўл носозлиги ЙТҲларга сабаб бўлганда кўриладиган чоралар ҳақида маълумот берди.

Автомобил ташувларини назорат қилиш бошқармаси инспекторлари қуйидагиларни назорат қилиш ҳуқуқига эга:

  • йўловчилар ва юклар ташувчи автотранспорт воситаларида лицензия карточкалари мавжудлигини;
  • автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини;
  • ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этишини назорат қилишини.

Текширувлар йўловчилар тўпланадиган, юклар ортиб, тушириладиган йирик пунктларда: темир йўл вокзаллари ва станцияларида, дарё портларида, бозорларда, метрополитеннинг охирги станцияларида, автовокзалларда, автобус йўналишларининг оралиқ ва охирги тўхташ бекатларида ҳамда ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг стационар постларида амалга оширилади.

Назоратни амалга оширишда инспекторлар қуйидаги риоя этиши лозим:

  • ҳайдовчига ўзини ва лавозимини таништириши, ҳайдовчининг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши;
  • ҳайдовчиларга уларнинг ҳуқуқларини тушунтириши;
  • шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига қатъий риоя қилиши, ўз хизмат вазифасини аниқ бажариши, ҳайдовчига нисбатан маданиятли муомалада бўлиши.

Йўлнинг носозлиги сабаб ЙТҲ содир бўлганда ким жавобгар бўлади?

Бундай ҳолатларда ҳайдовчи Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўлларини назорат қилиш инспекциясига мурожаат қилиши мумкин. Ушбу жараёнда инспекция томонидан ҳодиса ўрганилади ва керакли хулосалар судга берилади. Агар ЙТҲ содир йў носозлиги туфайли содир бўлса, зарар йўл тегишли бўлган ташкилот балансидан қопланади.

Uzauto Motors янгиликлари билан қуйидаги манба орқали танишинг

Ҳайдовчилик гувоҳномаси имтихони хусисий секторга берилади