Муроджон Аҳмадалиев ва Шахрам Ғиёсов кимга қарши курашади?

2021 йил 3 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтадиган бокс мусобақасида Муроджон Аҳмадалиев ва Шахрам Ғиёсов ўз камаларини ҳимоя қилишади.

“Ҳумо арена” муз саройида иккинчи енгил вазн тоифасида икки йўналиш чемпиони Муроджон Аҳмадалиев япониялик боксчига қарши Рёсуке Иваса қарши курашда ВБА ва ИБФ камарларини ҳимоя қилади. 

Боксчи Шаҳрам Ғиёсов ўзининг ВБА Интернатионал камарини россиялик Иса Чаниевдан беллашувида ҳимоя қилади.  

Шунингдек, кечанинг қолган жангларида Ҳасанбой Дўсматов, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Санжар Турсунов, Иқболжон Холдоров ҳамда Миразизбек Мирзаҳалилов каби боксчиларимиз ҳам рингга кўтарилишади.

Автомобиль янгиликлари билан қуйидаги манба орқали танишинг

Ҳасанбой Дўсматов ғалаба қозонди (жанг видеоси)

24 декабр куни Ҳасанбой Дўсматов россиялик Одилжон Сотқинов билан иккинчи профессионал жангини утказди.

6 раундга бўлиши режалаштирилган жанг биринчи раунддаёқ Ҳасанбой Дўсматов ғалабаси билан тугади. У рақибини 4 марта нокдаун учратгач, рефери жангни тўхтатди. Жанг видеосини билан қуйида кўришингиз мумкин.

Жангни кўриш

Олдинроқ, биринчи профессионал жангида, Ҳасанбой Дўсматов 2019 йилнинг ноябрь ойида Мексикада мексикалик Хесус Виллануэвани иккинчи раундда нокаутга учратганди.

UFC 257: Конор МакГрегор ва Дастин Порье жангини качон ва қаерда кўриш мумкин?

2021 йил 23 январь (Тошкент вақти билан 24 январь 05:00 да) куни аралаш жанг санъати бўйича ўтказилиши кутилаятган UFC 257 турнирида Ирландиялик Конор МакГрегор ва АҚШлик Дастин Порьенинг иккинчи жанги бўлиб ўтади.

Жангчилар ороли (БААнинг Абу-Даби яқинидаги Яс оролида) «Flash Forum» стадионида 2021 йил 23 январь куни UFC 257 турнири бўлиб ўтади. Турнирни енгил вазнда (70,3) бўладиган Конор МакГрегор ва Дастин Порье ўртасидаги жанг якунлайди.

https://avtobiznes.uz/wp-content/uploads/2021/01/video_2021-01-24_10-48-48.mp4

Конор ва Дастин Порье жангини UFC пуллик трансляциялари орқали UFC Pass, ESPN+ орқали ёки UzreportTV да 24 январь соат 05:00 да жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин. Жангларни такроран 24 ва 25 январь кунлари соат 21:00 UzReportTVда томоша қилишингиз мумкин.

Дастин Порье 31 ёшда бўлиб, шу пайтгача аралаш жанглар бўйича енгил вазнда (70,3 кггача) 26 марта ғалаба қозониб, 6 мағлубиятга учраган. Охирги жангида Ден Хукерни мағлубиятга учратган бўлиб, ўзининг юқори бокс техникаси билан кўпличиликка танилган.

Конор МакГрегор 32 ёшда бўлиб, 26 та жанг ўтказган, 22 марта ғалаба қозониб, 4 марта мағлуб бўлган. Охирги жангини 2020 йил январида Дональд Серронега қарши ўтказиб, биринчи раунддаёқ ғалаба қозонганди.

Жангчилар гонорари:

  • Конор МакГрегор – кафолатланган 5 млн $ ва пуллик кўришлардан (Pay Per View) фоиз
  • Дастин Порье – кафолатланган 1 млн $ ва пуллик кўришлардан фоиз

UFC 257 да яна ҳамюртимиз Махмуд Мурадов Эндрю Санчес билан жанг олиб боради. UFC даги биринчи ўзбек спортчиси Махмуд Мурадов 24 ғалаба ва 6 мағлубиятга эга. Охирги марта Кевин Холланд билан 31 октябрда UFC Fight Night 181 да учрашиши керак эди. Аммо, унда коронавирус аниқланганлиги сабабли жанг бекор қилинганди.

https://avtobiznes.uz/wp-content/uploads/2021/01/IMG_2900.mp4

UFC 257 турнирида қуйидаги жанглар бўлиши режалаштирилган:

Асосий кард:

  • Конор Макгрегор — Дастин Порье
  • Марина Родригес — Аманда Рибас
  • Брэд Таварес — Антонио Карлос кич.
  • Джессика Ай — Джоанн Калдервуд
  • Махмуд Мурадов — Эндрю Санчес

Бошланғич кард:

  • Мэтт Фревола — Арман Царукян
  • Шейн Бургос — Хаким Даводу
  • Марчин Прахно — Халил Ронтри

Прелимдаги жанглар:

  • Амир Альбази — Жалгас Жумагулов

Спорт янгиликлари билан бу ерда танишинг

GFC30 турнирида Авлиёхон Хамидов иштирок этади

GFCнинг 30 йиллик юбилей турнирида ўзбек жангчиси Авлиёхон Хамидов иштирок этиши маълум бўлди.

Маълум бўлишича, Авлиёхон Хамидов 61,2 кг оғирлик билан Октябрин Яковлев билан рингга чиқади. Турнирда ўзбек жангчиси 3 та ғалаба сериясидан сўнг иштирок этмоқда. Унинг рақиби Октябрин Яковлев учун эса ушбу беллашув 2020 йил мобайнидаги биринчи жанг бўлмоқда.

Турнир 2020 йилнинг 4 декабрида Москва шаҳрининг МИР стадионида бўлиб ўтади.

Авлиёхон Хамидовнинг ҳисобида 6 та ғалаба ва 3 та мағлубият бўлиб, 2019 йилги GFC-20 турнирида жангчи ўз рақиблари Жамшид Рахмоналиев ва Амин Эргашев устидан ғалаба қозонганлигининг гувоҳи бўлган эдик. Шунингдек, Авлиёхон Хамидов ММА бўйича Осиё чемпионати, Жанговор Самбо бўйича Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби ва Теквандо бўйича Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади.

Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасида жанг қачон ва қаерда бўлиб ўтади?

Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасида жанг қачон ва қаерда бўлиб ўтади?

Дунё боксёрлари Чемпионатининг (WBC) Frontline Battle Belt камари учун Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасида 2020 йил 29-ноябрь куни Калифорнияда жанг бўлиб ўтади.

Майк Тайсон 2005 йилдан бери рингга чиқмаган бўлсада, унинг ҳисобида 58 та жанг бор. Бокс афсонаси шулардан 50 тасида ғалаба қозонган. Жонс эса сўнгги марта рингда 2018 йилда жанг қилган. У фаолияти давомида 66 ғалабадан 47 тасини нокаут билан якунлаган. 9 марта жангда мағлуб бўлган.

Яқинда бўлиб ўтган пресс-анжуманда Жонс режалаштирилган жанг тўғрсида саволга “Бу ҳеч қандай шоу учун жанг эмас. Ким Майкга қарши намойиш жанги фикри билан рингга чиқади?! Барчаси реал бўлади», – деб эътироз билдирди.

Жангга бўлган катта қизиқиш ва томошабинларнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда UZREPORT TV канали ушбу мусобақани Ўзбекистонда трансляция қилиш учун эксклюзив ҳуқуқларга эга бўлди.

Жонли эфир Тошкент вақти билан соат 07:00да бошланиши режалаштирилди. Учрашувнинг такрорий лавҳаларини 29-30 ноябр кунлари соат 21: 00 да томоша қилишингиз мумкин.

Чимаев-Эдвардс жанги қачон ва қаерда ўтказилиши маълум бўлди

Асли Чеченистонлик бўлган Швеция UFC жангчиси Хамзат Чимаев 19 декабрь куни британиялик Леон Эдвардсга қарши жанг ўтказади. Жанг Лас-Вегасда бўладиган UFC турнирининг асосий воқеаси бўлади.

Яқинда промоушен рейтингидан тушиб қолган Эдвардс Чимаевга қарши жанг ўтказишга рози бўлганлиги сабабли, ўрта вазн тоифасида учинчи ўринга қайтди. 29 ёшли британиялик жангчи кетма-кет саккизта ғалаба қозониб келган. 26 ёшли Чимаев эса UFCда икки ой ичида учта муддатидан олдин рақибини мағлуб этиб, ғалаба қозонган.  

Хамзат Чимаев Эдвардсни жангга чорлагинида, у жасур боксчи сифатида рақибининг таклифига “Мен ҳар доим тайёрман”,- жавоб қайтарди.

UFC 254: Хабиб ва Гэйджи жангини качон ва қаерда кўриш мумкин?

Американинг аралаш жанглар бўйича энг йирик промоушени UFC томонидан уюштирилаятган UFC 254 турнири 24 октябрь куни Тошкент вақти билан 19:15 да бошланади. Хабиб ва Гэйджи жанги эса кечаси соат 1 да бошланиши кутиляпти.

БААнинг Абу-Даби яқинидаги Яс оролида (Жангчилар ороли) 2020 йил 24 октябрь куни UFC 254 турнири бўлиб ўтади. Турнирнинг энг қизиқ жанги ҳисобланган енгил вазн чемпиони Хабиб Нурмагомедов и вақтинчалик енгил вазн чемпиони Джастин Гэйджи ўртасидаги жангни жонли эфирда Рен-ТВ канали орқали томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Хабиб Нурмагомедов 32 ёшда бўлиб, шу пайтгача аралаш жанглар бўйича енгил вазнда (70,3 кггача) 28 та жанг ўтказган ва бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган. Бу галги камар ҳимояси унинг учун 3-бўлиб, унга қарши октагонга 31 ёшли Джастин Гэйджи кўтарилади.
Джастин 24 та жанг ўтказган, 22 марта ғалаба қозониб, 2 марта нокаутга учраб мағлуб бўлган. Ҳабиб Нурмагомедовнинг кучли кураши ва греплинги билан хаммани лол қолдирган бўлса, Джастин Гэйджи ўзининг бокси ва қўлда уриш техникаси билан машҳур.

Бундан ташқари UFC 254 турнирида Ўзбекистонлик спортсмен Лилия Шакирова хам қатнашяпти. 56,7 кггача вазн тоифасида жанг олиб борадиган спортсменимиз АҚШлик Лорен Мерфи қарши жанг олиб боради.

UFC 254 турнирида қуйидаги жанглар бўлиши режалаштирилган:

  • Бошланғич кардда: (19:15 да бошланади)
    • 70.3 кггача вазнда: Хоэль Альварес (Испания) — Александр Яковлев (Россия)
    • 70.3 кггача вазнда: Алекс Оливейра (Бразилия) — Шавкат Рахмонов (Казахстан)
    • 63.5 кггача вазнда: Кэйси Кенни (АҚШ) — Натаниэль Вуд (Англия)
    • 120.2 кггача вазнда: Стефан Штруве (Нидерланды) — Тай Туиваса (Австралия)
    • 56.7 кггача вазнда: Лиана Джоджуа (Россия/Грузия) — Миранда Маверик (АҚШ)
    • 93.0 кггача вазнда: Да Ун Юнг (Южная Корея) — Сэм Элви (АҚШ)
  • UFC 254 асосий кардида: (23:00 да бошланади)
    • 93.0 кггача вазнда: Магомед Анкалаев (Россия) — Ион Куцелаба (Молдавия)
    • 56.7 кггача вазнда: Лорен Мерфи (АҚШ) — Лилия Шакирова (Ўзбекистон)
    • 83.9 кггача вазнда: Фил Хоус (АҚШ) — Якоб Малкун (Австралия)
    • 120.2 кггача вазнда: Александр Волков (Россия) — Уолт Харрис (АҚШ)
    • 83.9 кггача вазнда: Роберт Уиттакер (Австралия) — Джаред Каннонье (АҚШ)
    • 70.3 кггача вазнда: Хабиб Нурмагомедов (Россия) — Джастин Гэйджи (АҚШ)

Хабиб ва Гэйджи жангиниUFC пуллик трансляциялари орқали UFC Pass, ESPN+ орқали ёки Рен ТВ канали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Спорт янгиликлари билан бу ерда танишинг