Автотранспорт воситасини қайта жиҳозлаш низоми тасдиқланди

2020-йилнинг 30-ноябрь куни (№758) автотранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомада автомототранспорт воситаси конструкциясини ёки унинг қисмини ўзгартириш фаолияти тартиби тўғрисидаги қонун-қоидалар санаб ўтилди.

Автотранспорт воситасини қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати:

20 йил ёки ундан ортиқ муддатдан олдин ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлашга йўл қўйилмайди.

Эслатиб ўтамиз, автомобилнинг рақамланган агрегати яъни двигатель, шасси, кузов, рамаларини айни шу марка, моделдаги транспорт воситасиники ёки эҳтиёт қисмлар тайёрловчи ташкилотларнинг маҳсулотлари билан алмаштириш автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ҳисобланмайди.

Автотранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ёки унинг қисмини тайёрлашда талаб этилувчи шартлар:

  • ЙҲХББ билан келишилган тегишли ташкилот стандарти (Тз) талабларига, қонун ҳужжатлари ва экология соҳасидаги норматив ҳужжатлар, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мажбурий риоя қилиш;
  • Тегишли ҳаракат ва белгиланган фаолиятни амалга ошириш учун ишлаб чиқариш-техника базасининг мавжуд бўлиши;
  • Ёнғин ва техника хавфсизлигига риоя этиш;
  • Фақат тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган автомототранспорт воситаси эгаларига хизмат кўрсатиш;
  • Давлат реестрида кўрсатилган доирада белгиланган фаолиятни амалга ошириш.

Давлат хизматлари марказлари ва ЙҲХББ муассасалари автомототранспорт воситаси конструкциясини ва унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолият бошланганлиги ёки тугатилганлиги ҳақида хабарномани ЭРИ билан тасдиқлашади.

Автотранпорт воситасини қайта жиҳозлашда Давлат хизматлари кўрсатилганлиги сабали фуқаро томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим тўланиши шарт.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонлари тизими ўзгартирилиши мумкин

Декабрь ойидан ҳайдовчилик гувоҳномалари синови тизими ўзгартирилиши кутилмоқда.

Ички ишлар вазири ўринбосари А.Икрамовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида берган ахборотида ҳайдовчилик гувоҳномалари ИИВ хусусий сектор томонидан берилиши ҳақида айтиб ўтилди.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, имтихон олиш тизими ва синовлар ўтқазиладиган автодромлар тўлиқ хусусий секторга берилиб, ИИВ томонидан мониторинг ишлари олиб борилади.

Бу лойиҳа декабрь ойидан кучга кириши ва 2021 йил мобайнида амалга оширилиб борилиши режалаштирилмоқда.

LADA 4х4 русумли автомобиллар лизингига акция эълон қилинди

Ўзбекистондаги LADA автомобилларининг расмий импортчиси LADA 4х4 русумли автомашиналарни лизинг асосида харид қилиш имкони мавжуд.

2020 йил 15-декабрга қадар қуйидаги шартлар асосида лизингларни расмийлаштириш мумкин:

Бошланғич тўлов: 29 900 000 сўмдан;
Фоиз: 16,7% бошлаб.

Ушбу лизинг асосида 20 000 000 сўмгача чегирмали акциядан фойдаланиш имкони мавжуд.

“O’zavtosanoat-Lizing” ва “UzAuto Motors” дан акция

LADA 4х4 русумли автомашиналарни сотиб олишнинг амалдаги дастури ҳақидаги барча расмий маълумотларни LADA.uz расмий веб-сайтидан олишингиз, шунингдек, мижозларга хизмат кўрсатувчи телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин: +998 71 215-02-30.

Lada Uzbekistan автомобиллари нархлари билан танишинг

Автосалонлардаги нархлар билан танишинг

GFC30 турнирида Авлиёхон Хамидов иштирок этади

GFCнинг 30 йиллик юбилей турнирида ўзбек жангчиси Авлиёхон Хамидов иштирок этиши маълум бўлди.

Маълум бўлишича, Авлиёхон Хамидов 61,2 кг оғирлик билан Октябрин Яковлев билан рингга чиқади. Турнирда ўзбек жангчиси 3 та ғалаба сериясидан сўнг иштирок этмоқда. Унинг рақиби Октябрин Яковлев учун эса ушбу беллашув 2020 йил мобайнидаги биринчи жанг бўлмоқда.

Турнир 2020 йилнинг 4 декабрида Москва шаҳрининг МИР стадионида бўлиб ўтади.

Авлиёхон Хамидовнинг ҳисобида 6 та ғалаба ва 3 та мағлубият бўлиб, 2019 йилги GFC-20 турнирида жангчи ўз рақиблари Жамшид Рахмоналиев ва Амин Эргашев устидан ғалаба қозонганлигининг гувоҳи бўлган эдик. Шунингдек, Авлиёхон Хамидов ММА бўйича Осиё чемпионати, Жанговор Самбо бўйича Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби ва Теквандо бўйича Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади.

Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасида жанг қачон ва қаерда бўлиб ўтади?

“O’zavtosanoat-Lizing” ва “UzAuto Motors” дан акция

“O’zavtosanoat-Lizing” компанияси ва “UzAuto Motors” АЖ Chevrolet TrailBlazer автомобилини лизингга сотиб олиш учун АКЦИЯ эълон қилади.

Фақатгина 2020 йил 27 декабрга қадар сиз “UzAuto Motors”нинг ушбу моделига қуйидаги шартлар асосида лизинг расмийлаштиришингиз мумкин:

  • 50% бошланғич тўлов билан:
    • Муддат: 36 ойига;
    • Фоиз: йиллик 17%;
  • 70% бошланғич тўлов билан:
  • Муддат: 18 ойига;
  • Фоиз: йиллик 3%.

Лизингнинг йиллик ставкаси қолдиқ қийматга нисбатан ҳисобланиб борилади. Лизингга харид қилинган машинани рўйҳатга олиш ва суғурталаш ҳаражатлари лизинг олувчи томонидан тўланади.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон +99897 701-83-16/+99897 701-83-17/+99897 701-83-18 рақамлари орқали олишингиз мумкин.

UzAuto Motors дан янги Акция билан қуйидаги манба орқали танишинг.

Онлайн-аукциондаги автомобиллар билан олинг.