Янги намунадаги хайдовчилик гувохномасини (права) качонгача олиш керак?

Ҳайдовчилик гувоҳномаси 2021 йил 31-декабрга қадар алмаштириш кераклиги тўғрсида хабар берилди.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Паспорт
  • Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон
  • Тўлов варақаси (БҲМ 70% – 156 100 сўм)

Мазкур хизматни қуйидаги ҳудудларда жойлашган Давлат хизматлари марказларидан олишингиз мумкин.

Тошкент шаҳри учун:

  • Мирзо Улуғбек
  • Миробод
  • Учтепа
  • Шайҳонтохур
  • Юнусооб
  • Чилонзор
  • Яхнобод туманлари.

2020 йилда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ва БҲМ қанча?

Шунингдек:

  • Андижон тумани
  • Бухоро шаҳар
  • Жиззах шаҳар
  • Қўқон шаҳар
  • Навоий шаҳар
  • Пастдарғон тумани
  • Термиз шаҳар
  • Фарғона шаҳар
  • Чирчиқ шаҳар
  • Ҳива шаҳар
  • Қарши шаҳар
  • Шахрисабз тумани
  • Бувайда тумани

Эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадагисига алмаштириш учун аризани my.goz.uz портали орқали юборишингиз мумкин.

Ўзбекистон бозорларидаги янги Chevrolet Tracker қандай кўринишда бўлади.

Ўзбекистон бозорларидаги янги Chevrolet Tracker қандай кўринишда бўлади

Ўзбекистон автомиль бозорларига Chevrolet Tracker машинаси кириб келди.

Мазкур йилда Ўзбекистонга Tracker нинг 209 та автомобилидан иборат биринчи партияси кириб келди. Chevrolet Tracker автомобилининг ушбу моделини фақатгина Хитой ва Бразилияда харид қилиш мумкин эди.

Кўп ҳолларда General Motors нинг ўхшаш номли автомобилларини учратишимиз мумкин. Даст аввал, 1988 йилдан 2016 йилга қадар, Tracker Япония, Канада, AҚШ ва Aргентинада ишлаб чиқарилган мини-SUV ҳисобланарди. 2012 йилда компания Chevrolet Trax кроссоверини тақдим этди ва уни бозорларда Tracker номи билан сотишни бошлади.

2019 йилнинг июнь ойида General Motors ушбу ном остида яна бир моделни Бразилия ва Хитойда ишлаб чиқара бошлади. Айнан шу модел остидаги Tracker лар Ўзбекистонга етқазиб берилди. Автомобиль асосини GEM платформаси ташкил этади. Ўлчамлари 4270×1791×1602 мм бўлиб, ғилдираклар базаси эса 2570. Шина ўлчамлари 205/60 R16, 215/55 R17, магистрал ҳажми эса 393 литрни ташкил қилади.

Tracker 1.0 уч силиндрга эга(125 ҲП, 180 Н • м), 1,3 л (165 ҲП, 240 Н • м) бензинда ҳаракатланадиган, олтита диапазон DSS “робот” двигателлари билан жиҳозланган. Драйв фақат олд томонда.

Медиацентр Chevrolet MyLink саккиз дюймли дисплейга эга,  Apple CarPlay и Android Auto медиаларни акс эттира олади. Симсиз қувват олиш имконияти мавжуд. Шунингдек, стандарт базага бошқа функциялар қаторида, олтита хавфсизлик ёстиғи ва ESP киради . Aвтоматик тормозланиш ва светодиод фаралари мавжуд.

Бундан ташқари, калитсиз очиш, тугмача билан моторни ишга тушириш, иқлим назорати, тезликни чекловчи “круиз” фунцияси, ёруғлик датчиклари ва ёмғир сенсорлари бор.

Chevrolet Tracker нархлари

Хитойда КПП механик Tracker нархи 15,300 долларни, ўртача LT комплектатсияси -19,600 долларни, топ комплектатсия эса 21,500 долларни ташкил этади. Аммо Бразилияда модел қимматроқ – 82 000 дан 113,600 реалгача бўлган нархларда (166 миллиондан 230 миллион сўмгача) сотилади.

Автосалонлардаги нархлар билан танишинг.

Эндиликда суғурта полисини электрон шаклда олиш имкони бўлади

14- декабрда Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 780-сонли қарори қабул қилинди.

Қонунга мувофиқ, 2019 йилдан буён амал қилаётган Транспорт воситалари эгаларини мажбурий суғурта қилиш бўйича ягона ахборот тизими доирасида реализация қилиш белгиланган.

2021 йил 1 июлга қадар Молия вазирлигининг Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармасига ягона ахборот тизими доирасида электрон полисларни сотиш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича ахборот модулларини суғурта компаниялари ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг маълумотлар базалари билан интеграциялашган ҳолда жорий қилиш топширилди.

Ҳужжатда Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича электрон полисни сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш қоидалари тасдиқланган:

  • мажбурий суғурта қилиш бўйича электрон полисни сотиш, ўзгартириш ва муддатидан олдин тўхтатиш тартиби;
  • суғурталанувчи ва суғурта ташкилотлари ўртасида электрон ахборот алмашинуви;
  • электрон турдаги мажбурий суғурта шартномаси тузилганлиги тўғрисида хабарнонома;
  • хабарнома мазмунига қўйиладиган талаблар.

Электрон полис қоғоз шаклидаги шартномага (полисга) тенглаштирилади ва бир йил муддатга расмийлаштирилади.

Суғурта ташкилотлари томонидан хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган транспорт воситалари эгалари билан электрон полисни расмийлаштиришга тақиқланади.

1-январдан бошлаб кундузги фараларсиз ҳаракатланаётган ҳайдовчилар жаримага тортилади

2021 йил 1-январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида автомобилни яқинни ёритувчи чироқлар ёки кундузги сигнал чироқларисиз бошқарган ҳайдовчилар жаримага тортилишади.

2021 йил 1-январдан бошлаб барча ҳайдовчилар фараларини ёки кундузги чироқларини ёқиб ҳайдашлари керак бўлади. Ушбу талабни бажармаганлик учун БҲМнинг 50% миқдорида жарима қўлланилади (ҳозирда – 111 500 сўм).
Такрорий қоидабузарлик учун жарима БҲМнинг бир бароварида (223000 сўм), учинчи маротаба такрорланган қоидабузарликлар учун БҲМнинг 3 баробарида (669000 сўм) жарима белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йил 10-майдан бошлаб барча транспорт воситаларида кундузги фаралар, чироқлар ёки туман чироқларидан фойдаланиш бўйича мажбурий талаб жорий қилинган эди. Кейинчалик, 2019 йил июнь ойида ушбу шарт бекор қилинди.

Таҳлили натижалари шу кўрсатдики, йўл-транспорт ҳодисаларинининг 50% ҳайдовчиларнинг бошқа йўл ҳаракати қатнашчилари, пиёдаларни яқинлашиб келаётганини кўрмаганликлари сабабли содир бўлмоқда. Чорраҳаларда бу кўрсаткич 80% ташкил этади. Ёритилган чироқлар ёрдамида ҳаракатланаётган автомобиллар (айниқса, периферик кўриш зонасида) яхшироқ кўринади.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 январдан бошлаб ички бозор учун ишлаб чиқарилган барча автоуловларга автоматик равишда ёқиладиган кундузги ёритиш мосламаларини ўрнатиш лозимдир.

Aвтоматик равишда ёқиладиган ёритиш мосламалари бўлмаган, чет элдан олиб келинаётган автомобилларнинг Ўзбекистон бозорига чиқарилиши тақиқланади.

Шуниндек, Депутат Расул Кушербаев ўз телеграм каналида Вазирлар Маҳкамасига ҳамда Ички ишлар вазирлигига ушбу тартибни бекор қилиш ҳақида сўров хати киритилганини ҳақида маълумот берди.

Тонировкани онлайн 10% арзонроққа расмийлаштириш таклиф қилиняпти

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини онлайн кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра қуйидагилар таклиф этиляпти:

  • 2021 йил 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартириш учун рухсатнома (тонировка) бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш фақат онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали амалга оширилади;
  • ушбу рухсатнома ЯИДХП орқали расмийлаштирилганда, давлат божига 10 фоиз черигма билан тўланади.

Бунинг учун 2021 йил 1-апрелгача ИИВ ва АТКР вазирлиги томонидан рухсатнома бериш хизматини кўрсатиш жараёнининг тўлиқ автоматлаштириш назарда тутилган.

Қарор лойиҳаси 29 декабргача кўриб чиқилади.

Орқа ён ойнани тонировка қилиш нархи ўзгарди

UzAutoMotors эхтиёт қисмлар хариди учун янги дастурини эълон қилди

UzAutoMotors эхтиёт қисмлар хариди учун янги дастурини эълон қилди

UzautoMotors АЖ эҳтиёт қисмларни бўлиб тўлаш эвазига харид қилиш дастурини ишга туширганлиги ҳақида хабар берди.

Бунда истеъмолчи эҳтиёт қисмларни 15% бошланғич тўлов билан 1 ойдан 3 ойгача бўлиб тўлаш орқали сотиб олиши мумкин бўлади. Маҳсулотларни қуйидаги сумма харидлари учун бўлиб тўлаш имкони мавжуд:

  • 5 миллиард сўмга – 30 кунгача;
  • 10 миллиард сўмга – 45 кунга қадар;
  • 20 миллиард сўмга – 60 кунга;
  • 50 миллиард сўмга – 90 кунгача имтиёзли муддат тақдим этилади.

Шунингдек, эҳтиёт қисмларини сотиб олиш учун банк кафолати талаб қилинади. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган эҳтиёт қисмлар дастурида иштирок этиш учун харидор Uzauto Motors АЖ нинг расмий диллери бўлиши керак бўлади.

Дастур ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги рақамлар орқали билиб олишингиз мумкин: +998 (78) 140 55 40, +998 (78) 140-55-40

Автосалонлардаги нархлар билан танишинг

LADA 4х4 русумли автомобиллар лизингига акция эълон қилинди

Декабрь: транспорт соҳасидаги бўш иш ўринлари

Автотранспорт соҳасидаги таклиф этилаётган иш ўринлари, талаблар, маош ва бошқа маълумотлар билан қуйида танишинг:

Вакансия: ООО “КА Семья успеха” компанияси ҳайдовчиси
Маош: 1 700 дан 2 000 EUR га қадар
Талаблар:

  • С+Е, В категориялик гувоҳнома;
  • Литва, Польша, Россия, ёки Англияга виза мавжудлиги

Манзил: Тошкент
Контактлар: +380 (98) 2817889 /+380952512602 simyauspikhu7@gmail.com

Вакансия: АО “Узавтосаноат” компанияси савдо агенти
Маош: келишилади
Талаблар:

  • Маълумоти: бакалавр/Коллеж дипломи;
  • Кўникмалар: автомобилсозлик Бизнес Мижозларга хизмат кўрсатиш;
  • Қобилияти: керакли билимлари тезкорлик билан ўргана олиш қобилияти. Мижозлар ва компания ходимлари билан самарали мулоқот қилиш қобилияти.Керакли маълумотларни етказа билиш қобилияти. Муаммоларни ҳал қила олиш қобилияти. Ростгўйлик ва хаққонийлик.

Манзил: Тошкент
Контактлар: +998 (71) 2073456
gulnoza.ibadullaeva@asinvest.uz

Вакансия: ООО “SMART HR” компанияси администратори
Маош: 2 500 000 сўм
Талаблар:

  • MS Word, Excel, PowerPoint ишлай олиш;
  • Рус ва ўзбек тилларида эркин мулоқатлашиш.

Манзил: Самарқанд
Контактлар: +998 (90) 1886493

Декабрь: Банкларда иш ўринлари

Автомобиль харид қилганда тўловлар қанча?

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси томонидан автотранспорт воситасини олиб-сотиш, айирбошлаш ва хадя этиш жараёни қандай кечиси тўғрисида тўлиқроқ билиб оламиз.

Автотранспорт воситасини олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя шартномаси учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Тарафлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асли (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар);
  • Транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси;
  • Агарда умумий мулкни ташкил этса, барча мулкдорларнинг (эр-хотиннинг, улушдорларнинг, меросхўрларнинг) розилиги (никоҳ гувоҳномаси);
  • Транспорт воситаси гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги;
  • Агар васийликдаги шахс номидан расмийлаштирилса, васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги;
  • Агар мулк меросга тегишли бўлса, мерос гувоҳномасининг асл нусҳаси (нусҳа олиниб, асли қайтарилиб берилади);
  • Агар автотранспорт воситаси кредит маблағлари ҳисобига олинаётган бўлса, кредит шартномасининг нусҳаси;
  • Агарда битим яқин қариндошлар ўртасида тузилаётган бўлса, унда қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, туғилганлик, никоҳ қайд этилганлиги ёки никоҳ бекор қилинганлиги ҳақида гувоҳномалар;
  • Вакилликнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома);
  • Тракторлар, трактор тиркамалари, ўзиюрар йўл қурилиш машиналари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Испекцияси “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” Давлат Унитар корхонаси томонидан берилган шаклдаги маълумотнома;

Юридик шахслар учун қўшимча равишда:

  • Ваколатли органининг ҳужжати (қарор, умумий мажлис байённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ваҳоказо);
  • Кузатув кенгашининг қарори тақдим этилган тақдирда автомототранспорт воситасининг қолдиқ баланс қиймати ҳақида юридик шахс раҳбари ва бош ҳисобчисининг имзоси қўйилган маълумотнома, ҳамда юридик шахснинг соф активлари ҳақида маълумот;
  • Вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (ишончнома, қарор ёки буйруқ);
  • Мулкдорнинг розилиги (агар юридик шахсга автотранспорт воситаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли бўлса (ягона таъсисчи бўлганида) эр (хотин)нинг розилиги, никоҳ гувоҳномаси;
  • Тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ҳисоб-китобни кечиктирилган ҳоллар бундан мустасно).

АГНКСлар ишлаш вақти 17:00 дан кейин чекланади.

Ундириладиган тўлов:

  • Давлат божи:
Транспорт воситасининг двигатель қуввати бўйича Ишлаб чиқарилган санаси 3 йилгача бўлди3 йилдан 7 йилгача бўлганда 7 йил ва ундан ортиқ бўлганда
60 от кучига эга бўлганда 892 000 сўм669 000 сўм446 000 сўм
60 от кучидан 100 от кучига эга бўлганда 1 338 000 сўм892 000 сўм669 000 сўм
110 от кучидан юқори бўлганда 2 230 000 сўм1 784 000 сўм1 115 000 сўм
  • Герб йиғими – 22 300 сўм
  • Ҳуқуқий техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун:
Ишлаб чиқарилган санаси 3 йилгача бўлганда 3 йилдан 7 йилгача бўлганда7 йилдан ва ундан ортиқ бўлганда
Мототранспорт, мотоколяска, мотолодка111 500 сўм55 750 сўм 22 300 сўм

Автотранспорт воситасини қайта жиҳозлаш низоми тасдиқланди.

Хизмат тури Тўлов миқдори
Ҳуқуқий маслаҳат бериш учун 22 300 сўм
Лойиҳа тайёрлаш учун 44 600 сўм
Нотариус “ААТ” орқали МИБ қарздорлик текширинанлиги учун (ҳар битта мулк учун)22 300 сўм
Хизмат тури Тарафлар жисмоний шахс бўлганда Тарафлардан бири юридик шахс бўлганда
Тақиқ текширилганлиги учун (ҳар битта мулк учун)33 450 сўм55 750 сўм

Ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонлари тизими ўзгартирилиши мумкин.

  • Бошқа қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун:
Хизмат тури Тўлов миқдори
Нотариус “ААТ” орқали маълумот чоп этиш1 115 сўм (ҳар бир бети учун)
Нотариал ҳаракатни масофадан туриб расмийлаштиришда видео конференциа алоқа хизматини кўрсатиш 44 600 сўм
Нотариал ҳаракатни нотариал идора биносидан ташқарисида амалга ошириш 111 500 сўм
Бошқа ташкилотлардан маъмулотлар олиш учун сўровномалар ёзиш 11 150 сўм
Нотариал ҳаракатлар доирасида курьерлик хизматини кўрсатиш 22 300 сўм

Радар ўрнатиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш хусусийлаштирилади

2020 йил 7 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ПҚ–4913-сонли йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган воситалар ўрнатилишини ташкил этишни хусусий секторга беришни назарда тутган қарорни имзолади.

Қарорга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида 2021 йил 1 мартдан хусусий сектор вакилларига йўлларида ЙҲҚларини бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари (радарлар, камералар) ўрнатишни ташкил этиш ҳуқуқи берилади.

Йўллар тадбиркорларга электрон аукцион савдолари орқали сотувга кўйиш орқали берилади. Бунда тадбиркорга сотиб олинган йўл участкаси чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорга ўтказиш ҳуқуқи билан берилади.

Бундан ташқари қарор билан 2021 йил 1 апрелдан ҳайдовчиларини тайёрлаш автомактабларига барча тоифадаги автотранспортларни бошқариш учун (троллейбус ва трамвайдан ташқари) ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар ўтказиш ҳуқуқи қуйидаги шартлар асосида берилади:

  • баҳолаш тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилиши керак
  • имтиҳон ДЙҲ хавфсизлиги хизмати вакилининг бевосита ёки онлайн назорати остида бўлиши керак
  • имтиҳон нархлари мустақил белгиланади

Йўл қоидасини бузганлик учун жарима миқдорлари

“O’zavtosanoat-Lizing” ва “UzAuto Motors” дан акция

АГНКСлар ишлаш вақти 17:00 дан кейин чекланади

Тошкентда совуқ об-ҳаво туфайли газ таъминотида юкламалар кўпайиши кузатиляпти. Шу муносабат билан, метан ёнилғиси сотуви 7 декабрдан бошлаб фақат эрталаб соат 5:00 дан 17:00 гача рухсат этиляпти. Чекловлар об-ҳаво ва газ тизимидаги юклама нормаллашувига қадар ўрнатилди.

Бу ҳақида “Худудгазтаъминот” ёқилғи қуйиш шахобчалари эгаларини огоҳлантирди. Қарор Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Шайхонтохур, Чилонзор, Учтепа туманлари, 3, 5, 9, 10 иссиқлик марказлари каби ижтимоий объектларда керакли газ босимини таъминлаш мақсадида қабул килинганлиги айтиляпти. Шаҳардаги барча 54 газ шахобчаларига 17:00 дан эрталаб 5:00 гача иш фаолияти тўхтатилиши айтилган.