2021 йил 1-январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида автомобилни яқинни ёритувчи чироқлар ёки кундузги сигнал чироқларисиз бошқарган ҳайдовчилар жаримага тортилишади.

2021 йил 1-январдан бошлаб барча ҳайдовчилар фараларини ёки кундузги чироқларини ёқиб ҳайдашлари керак бўлади. Ушбу талабни бажармаганлик учун БҲМнинг 50% миқдорида жарима қўлланилади (ҳозирда – 111 500 сўм).
Такрорий қоидабузарлик учун жарима БҲМнинг бир бароварида (223000 сўм), учинчи маротаба такрорланган қоидабузарликлар учун БҲМнинг 3 баробарида (669000 сўм) жарима белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йил 10-майдан бошлаб барча транспорт воситаларида кундузги фаралар, чироқлар ёки туман чироқларидан фойдаланиш бўйича мажбурий талаб жорий қилинган эди. Кейинчалик, 2019 йил июнь ойида ушбу шарт бекор қилинди.

Таҳлили натижалари шу кўрсатдики, йўл-транспорт ҳодисаларинининг 50% ҳайдовчиларнинг бошқа йўл ҳаракати қатнашчилари, пиёдаларни яқинлашиб келаётганини кўрмаганликлари сабабли содир бўлмоқда. Чорраҳаларда бу кўрсаткич 80% ташкил этади. Ёритилган чироқлар ёрдамида ҳаракатланаётган автомобиллар (айниқса, периферик кўриш зонасида) яхшироқ кўринади.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 январдан бошлаб ички бозор учун ишлаб чиқарилган барча автоуловларга автоматик равишда ёқиладиган кундузги ёритиш мосламаларини ўрнатиш лозимдир.

Aвтоматик равишда ёқиладиган ёритиш мосламалари бўлмаган, чет элдан олиб келинаётган автомобилларнинг Ўзбекистон бозорига чиқарилиши тақиқланади.

Шуниндек, Депутат Расул Кушербаев ўз телеграм каналида Вазирлар Маҳкамасига ҳамда Ички ишлар вазирлигига ушбу тартибни бекор қилиш ҳақида сўров хати киритилганини ҳақида маълумот берди.