Республика бўйича 2020 йилнинг январ ойидан ҳозирга қадар 830 нафар фуқаролар томонидан транспорт воситаларини сотиб олиш шарти билан ижарага бериш ёки лизинг хизмати юзасидан шикоятлар келиб тушган. Фуқаролар ушбу шартномаларни тузишда алданиб қолмаслик нималар учун нималарга эътибор беришлари лозим?

Исътемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ушбу ҳолатларни ўрганиб бориб, 585 нафар истеъмолчи фойдасига 5,5 миллиард сўм миқдордаги зарар ундириб берди.

Ўзбекистон Республикаси «Лизинг тўғрисида»ги қонунига мувофиқ лизинг – сотиб олиш шарти ишлаб чиқариш воситалари ва бошқа моддий бойликларни 12 ойдан кам бўлмаган муддатга ижарага бериш ҳисобланади. Лизинг шартномаси 3 тарафлама (сотувчи – лизинг олувчи – лизинг берувчи) ёки 2 тарафлама (лизинг олувчи – лизинг берувчи) кўринишида амалга оширилади. Агар лизинг шартномаси 2 тарафлама тузилса, қўшимча равишда лизинг объектининг олди-сотди шартномаси тузилади.

Қуйидаги талаблардан бири асосида лизинг шартномаси расмийлаштирилади:

  • объект лизинг олувчининг мулкига айланади;
  • лизинг объектининг қолдиқ қиймати унинг умумий қийматининг 20 фоизидан кам бўлади;
  • лизинг объектини унинг бозор қийматидан паст нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ижарадан фарқли ўлароқ лизинг шартномасида 3 томон қатнашади, ижара шартномасида 2 томон кифоя, учинчи томон билан шартнома тузилмайди. Шунингдек, лизингда ижарага бериладиган мулк лизинг берувчи томонидан мижоз учун махсус харид қилинади, ижарада бу кенг қабул қилинган қарор ҳисобланмайди (яъни ташкилот автомобил  эгаси бўлмаслиги мумкин).

Шартнома тузишда нималарга эътибор бериш керак?

  • шартнома кейинчалик сотиб олиш шарти билан расмийлаштирилаяптими ёки лизинг асосида;
  • компания рўйхатдан ўтганлиги ва фаолият йўналишлари ҳақида маълумотлар тақдим этилдими;
  • харид қилувчи томонларнинг мажбурият ва жавобгарликларига алоҳида эътибор қаратдими.

Агентлик маълумотларига кўра, асосан қуйидаги ҳолатларда истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилган:

  • аванс тўловлари тўғрисидаги шартномаларда транспорт воситасининг тўлиқ қиймати кўрсатилмаслиги;
  • ижарага олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни йиғиш,тайёрлаш ва расмийлаштириш билан боғлқ харажатларни қоплашга истеъмолчилардан фоиз ундириш;
  • ташкилотнинг ўз мажбуриятларини номувофиқ ёки ўз вақтида бажармаганлиги учун пеня миқдори шартномада кўрсатилмаслиги;

Шунингдек, бошланғич тўловни амалга оширган, аммо бир неча ойлаб бери автомобил воситасини кутаётган истеъмолчилар сони ортиб бормоқда. Бундай мижозларга нархи қимматроқ бошқа русумдаги автомобил воситаси таклиф этилаётган ҳолатларда истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилган ҳисобланади.

Янги автомобиллар техник кўрикдан ўтқазилмайди

«UzAuto Motors» да навбатни телеграм бот ва расмий сайт орқали билиб олиш мумкин