Эндиликда, “UzAuto Motors” автомобиллари харидини Uzavtosavdo.uz иловаси орқали расмийлаштириш мумкин. Шунингдек, телеграм бот ва компаниянинг веб-сайтида транспорт харидидаги навбатни аниқлаштириш имкони мавжуд.
GM Uzbekistan баъзи автотранспорт моделларини етказиб бериш муддатини қисқартирди. Автомобиллар учун навбат фақат ўсиб бормоқда. Оммабоп ранглардаги Chevrolet Nexia 3 ни 3 ой кутишга тўғри келади. Аммо, Spark, Lacetti, Malibu или Tracker 1 кунда олиш мумкин. Энг оммабоп моделлардан бири Chevrolet Damas микроавтобусини 6 ойгача кутишга тўғри келади.
UzAuto Motors автомобилларини етказиб бериш муддати билан қуйида танишинг:
МОДЕЛЬ | ЕТКАЗИБ БЕРИШ МУДДАТИ |
Damas | Грузовой – 1 ой Пикап – 9 ой |
Spark (барча позициялар) | 2-4 ой |
Nexia 3 LT (2 позиция AV-GS16) | 3 ой |
Nexia 3 LTZ AT (4 позиция) | 1 ой |
Cobalt LT (2 позиция) | 5 ой |
Cobalt LTZ AT (4 позиция) | 4 ой |
Lacetti (барча позициялар) | 3 ой |
Tracker (барча позицилар) | 2 ой |
Malibu 2 | 1 кундан 1 ойга қадар |
Trailblazer | 1 кун |
Equinox, Tahoe, Traverse | 2-4 ой |
20-январдан бошлаб харидор шартномаси орқали UzAuto Motors расмий веб-сайтидан ёки қуйидаги ҳаволада ўз навбатини билиб олиши мумкин. Бунинг учун “Тузилган шартномалар бўйича ҳолат” бўлимига Солиқ рақами ва шартноманинг рақамини киритиш кифоя.
Шунингдек, Телеграм-даги махсус бот орқали текшириш имкони ҳам авжуд: @УзAутоСаноат_бот. Бундан ташқари, ботда автомобил аризаси тафсилотлари (модел, модификация (позиция), ранг) маълумотлари жойлаштирилган. Ботдаги барча маълумотлар ўзбек ва рус тилларида мавжуд.
Автосалонлардаги нархлар билан танишинг