Декабрь ойидан ҳайдовчилик гувоҳномалари синови тизими ўзгартирилиши кутилмоқда.

Ички ишлар вазири ўринбосари А.Икрамовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида берган ахборотида ҳайдовчилик гувоҳномалари ИИВ хусусий сектор томонидан берилиши ҳақида айтиб ўтилди.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, имтихон олиш тизими ва синовлар ўтқазиладиган автодромлар тўлиқ хусусий секторга берилиб, ИИВ томонидан мониторинг ишлари олиб борилади.

Бу лойиҳа декабрь ойидан кучга кириши ва 2021 йил мобайнида амалга оширилиб борилиши режалаштирилмоқда.