2020-йилнинг 30-ноябрь куни (№758) автотранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомада автомототранспорт воситаси конструкциясини ёки унинг қисмини ўзгартириш фаолияти тартиби тўғрисидаги қонун-қоидалар санаб ўтилди.

Автотранспорт воситасини қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати:

20 йил ёки ундан ортиқ муддатдан олдин ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлашга йўл қўйилмайди.

Эслатиб ўтамиз, автомобилнинг рақамланган агрегати яъни двигатель, шасси, кузов, рамаларини айни шу марка, моделдаги транспорт воситасиники ёки эҳтиёт қисмлар тайёрловчи ташкилотларнинг маҳсулотлари билан алмаштириш автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ҳисобланмайди.

Автотранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ёки унинг қисмини тайёрлашда талаб этилувчи шартлар:

  • ЙҲХББ билан келишилган тегишли ташкилот стандарти (Тз) талабларига, қонун ҳужжатлари ва экология соҳасидаги норматив ҳужжатлар, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мажбурий риоя қилиш;
  • Тегишли ҳаракат ва белгиланган фаолиятни амалга ошириш учун ишлаб чиқариш-техника базасининг мавжуд бўлиши;
  • Ёнғин ва техника хавфсизлигига риоя этиш;
  • Фақат тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган автомототранспорт воситаси эгаларига хизмат кўрсатиш;
  • Давлат реестрида кўрсатилган доирада белгиланган фаолиятни амалга ошириш.

Давлат хизматлари марказлари ва ЙҲХББ муассасалари автомототранспорт воситаси конструкциясини ва унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолият бошланганлиги ёки тугатилганлиги ҳақида хабарномани ЭРИ билан тасдиқлашади.

Автотранпорт воситасини қайта жиҳозлашда Давлат хизматлари кўрсатилганлиги сабали фуқаро томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим тўланиши шарт.