Тошкентда совуқ об-ҳаво туфайли газ таъминотида юкламалар кўпайиши кузатиляпти. Шу муносабат билан, метан ёнилғиси сотуви 7 декабрдан бошлаб фақат эрталаб соат 5:00 дан 17:00 гача рухсат этиляпти. Чекловлар об-ҳаво ва газ тизимидаги юклама нормаллашувига қадар ўрнатилди.

Бу ҳақида “Худудгазтаъминот” ёқилғи қуйиш шахобчалари эгаларини огоҳлантирди. Қарор Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Шайхонтохур, Чилонзор, Учтепа туманлари, 3, 5, 9, 10 иссиқлик марказлари каби ижтимоий объектларда керакли газ босимини таъминлаш мақсадида қабул килинганлиги айтиляпти. Шаҳардаги барча 54 газ шахобчаларига 17:00 дан эрталаб 5:00 гача иш фаолияти тўхтатилиши айтилган.