2020 йил 7 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ПҚ–4913-сонли йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган воситалар ўрнатилишини ташкил этишни хусусий секторга беришни назарда тутган қарорни имзолади.

Қарорга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида 2021 йил 1 мартдан хусусий сектор вакилларига йўлларида ЙҲҚларини бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари (радарлар, камералар) ўрнатишни ташкил этиш ҳуқуқи берилади.

Йўллар тадбиркорларга электрон аукцион савдолари орқали сотувга кўйиш орқали берилади. Бунда тадбиркорга сотиб олинган йўл участкаси чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорга ўтказиш ҳуқуқи билан берилади.

Бундан ташқари қарор билан 2021 йил 1 апрелдан ҳайдовчиларини тайёрлаш автомактабларига барча тоифадаги автотранспортларни бошқариш учун (троллейбус ва трамвайдан ташқари) ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар ўтказиш ҳуқуқи қуйидаги шартлар асосида берилади:

  • баҳолаш тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилиши керак
  • имтиҳон ДЙҲ хавфсизлиги хизмати вакилининг бевосита ёки онлайн назорати остида бўлиши керак
  • имтиҳон нархлари мустақил белгиланади

Йўл қоидасини бузганлик учун жарима миқдорлари

“O’zavtosanoat-Lizing” ва “UzAuto Motors” дан акция