2020 йил 9 октябрь куни Ҳукуматнинг №635 сонли қарори билан автотранспорт ойналари тусини ўзгартириш (қорайтириш, тонировка) қоидалари ўзгартирилди.

Унга кўра:

  • жисмоний шахсларнинг М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари орқа ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш тўлови – 5 БҲМ (1 млн 225 минг сўм) этиб белгиланди (олдинги нархи 10 БҲМ – 2 млн 450 минг сўм)
  • юридик шахсларга орқа ён ойнани қорайтириш учун тўлов миқдори ўзгармаган – БҲМнинг 10 баравари (2 млн 450 минг сўм)
  • орқа ва олд ён ойналар бўйича тусини ўзгартиришнинг тўлови миқдори ҳам ўзгаришсиз қолдирилди – 50 БҲМ (12 млн 250 минг сўм).

Тонировкани онлайн 10% арзонроққа расмийлаштириш таклиф қилиняпти