Андижонда жойлашган UzAuto Motors расмий дилерлари манзиллари ва телефон рақамлари

Андижон вилоятида жойлашган UzAuto Motors/GM Uzbekistan расмий дилерлари рўйхати. Манзил ва телефон рақамлари.

МЧЖ “АНДИЖАН АВТОТЕХХИЗМАТ”

Манзил: Андижон вил. Айланма кўчаси № 1

Тел.: 78-298 07 70; 95-200 07 70

E-mail: aatx_savdo@mail.ru

Сайт: www.andijanatx.uz

ДК “АС-АНДИЖАН СEРВИС”

Манзил: Андижон вил. Кутарма турар жой мажмуаси ҚФЙ

Тел.: 95 200 23 52; 95 201 90 06

E-mail: As-andijon2010@mail.ru

Сайт:

МЧЖ “АНДИЖАН-АВТОСАВДО СЕРВИС”

Манзил: город Андижан, улица Кушарик – 5а

Тел.: (95) 200-37-42.

E-mail: savdo_bm@mail.ru

Сайт:

МЧЖ «БОБУР»

Манзил: Андижон вил. Бобуршоҳ кўчаси № 116

Тел.: 0-595-200-82-03.

E-mail: boburooo@mail.ru

Сайт: www.boburandijan.uz

МЧЖ «АСАКА-АВТОСАВДО»

Манзил: Андижон шаҳар, А. Навоий кўчаси, 8

Тел.: 74 232 11 51

E-mail: asaka_as@mail.ru

Сайт:

Россияда “Кама-1” электромобиллари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди

Россияда илк тўлақонли электр транспорт воситаси “Кама-1” ишлаб чиқарилмоқда.

Ушбу ихчам электр кроссовери соатига 150 км гача тезланиши, зарядсиз 250 км дан кўпроқ йўл босиб ўта олиши ва минус 50 даражали совуққа ҳам бардош бериши мумкин. Автомобиль тўртта йўловчига мўлжалланган бўлиб, унинг дастлабки нархи миллион рублни ташкил этади. Электромобилни йилида 20 мингтага яқин нусхада ишлиб чиқаришни режалаштиришмоқда. Шу мақсадда, қўшимча қувват олиш станциялари тармоғлари йўлга қўйилаётганлги таъкидланди.

Муҳандисларнинг сўзларига кўра, электромобилнинг узунлиги 3,4 м ва эни 1,7 м ташкил этади. “Кама-1” оммавий бозорга, яъни индивидуал истеъмолчилардан тортиб, автоуловларни алмашиш ва етказиб бериш хизматларига мўлжалланган. Электромобиль турли хил батареялар билан жиҳозланиши мумкин. Aсосий конфигурацияси 33 кВт / со қувватга эга аккумулятор билан таъминланади. Бу автомобилга тўлиқ зарядлаш билан 300 кмгача юриш имконини беради. Кундалик шаҳар режимида доимий тормозланиш ва тезлашиш, иситиш ва совутиш учун энергия сарфини талаб қиладиган қувват захираси тахминан 250 км ни ташкил этади.

Зарядлаш тизими.

70-80% гача зарядлаш тахминан 20 дақиқа давом этади. Aвтомобилни минус 50 даражагача бўлган ҳароратда бошқариш мумкин бўлади, аммо двигателни минус 15 даража ҳароратгача ишга тушириш мумкин бўлади.

“Ҳозирда Россия бозорида, Jaguar каби жуда қиммат бўлган машиналардан ташқари, тўлақонли электр транспорт воситалари мавжуд емас”, – деди Умумроссия автомобиллар жамияти матбуот хизмати раҳбари Георги Красавцев. Nissan каби машиналарнинг бюджет вариантлари кичик ассортиментга эга. Умуман олганда, Федерация ҳудудида ишлаб чиқарилмаган электр двигателлари билан ишлайдиган автомобилларнинг кўпчилиги иқлимга мослаша олмаяпти. Шунингдек, ҳатто Москвада ҳам батареяни 20 дақиқада тўлдиришингиз мумкин бўлган махсус станцияни топиш қийин. Оддий 220В тармоқдан қувват олиш эса бир неча соат давом этади. Агар электр транспорт воситалари оммалаша бошласа, аҳолининг станцияларга бўлган талаби ошиб боради.

Кама-1ни бошқа электр транспорт воситаларидан ажратиб турадиган муҳим хусусияти шундаки, унинг ихчам ўлчамига қарамай, Кама-1 кроссовердир, – дейди CompMechLab® СПбПУ муҳандислик маркази раҳбари Aлексей Боровков. Электромобил уч сонияда 60 км / соатгача тезлаша олади ва унинг максимал тезлиги 150 км / с ташкил этади.

Миллион минус 25%

Aсосий конфигурациядаги “Кама-1” йилига тахминан 20 минг дона ишлаб чиқарилиб, тахминий баҳоси 1 миллион рублни ташкил қилади. Бироқ, июль ойида Россияда ишлаб чиқарилган электр транспорт воситаларини хариди учун 25 фоизли чегирма еълон қилинди. Шунингдек, қўшимча 100-200 минг рубль эвазига электромобиль ҳайдовчиларга ёрдам бериш тизими билан жиҳозлантириб берилади. Aқлли кроссовер тезликни, яқин атрофда ҳаракатланаётган машиналаргача бўлаган масофани бошқариши ва мустақил парковка қилиши мумкин.

Тошкент йўлларида элетробуслар

Россияда 500км атрофида юрган «Запорожец» иккита iPhone нархида сотувга қўйилди

Тула шаҳрида 1992 йилда ишлаб чиқарилган оқ рангли ЗАЗ-968МД 480 километр масофани босиб ўтган автомобиль сотувга қўйилди.

Ноёб «Запорожец» ни деярли мукаммал ҳолатда иккита IPhone 12 Pro нархида – 200 000 (2600 доллар) рублга сотиб олиш мумкин .

ЗАЗ-968МД модификацияси 60 йилларнинг ўрталаридан 1994 йилгача ишлаб чиқарилган. «Запорожец» ногиронлар учун руль остидаги қўлда бошқариш тутқичи билан жиҳозланган.

Машинада фақат “муфта” ва тормоз педаллари мавжуд. Ушбу моделларнинг аксарияти ижтимоий хизматлар орқали тарқатилган эди

Автомобиль деярли мукаммал ҳолатда. Минилмаган йилларида пайдо бўлган кичик бўёқ зангларини хисобга олмаса, «Запорожец» нинг оқ кузовида нуқсонлар йўқ.

Автомобилнинг ички қисми жигарранг чармдан ишланган, деразаларида эса «Ногиронлар» стикерлари сақланиб қолган. Одометрни кўрсатишича 28 ёшли машинанинг юрган масофаси атиги 480 километрни ташкил қилади.

Lada Uzbekistan автомобиллари нархлари билан танишинг

Куйида Lada Uzbekistan автомобиллари нархлари билан танишишингиз мумкин:
охирги янгиланиш:  20.09.2020

Модель, МодификацияНархи
Lada Granta седан
1.6 л 8-кл. (87 л.с.), 5МТ / Classic87 900 000 сўм
1.6 л 8-кл. (87 л.с.), 5МТ / Classic / Optima90 900 000 сўм
1.6 л 8-кл. (87 л.с.), 5МТ / Comfort92 900 000 сўм
1.6 л 16-кл. (106 л.с.), 5МТ / Luxe / Prestige   102 900 000 сўм
1.6 л 16-кл. (98 л.с.), 4АТ / Luxe   109 900 000 сўм
Lada Granta лифтбек
1.6 л 8-кл. (87 л.с.), 5МТ / Classic89.900.000 сўм
1.6 л 16-кл. (106 л.с.), 5МТ / Luxe / Prestige105 900 000 сўм
1.6 л 16-кл. (98 л.с.), 4АТ / Luxe   109 900 000 сўм
Lada Granta универсал
1.6 л 16-кл. (98 л.с.), 4АТ / Luxe113 900 000 сўм
Lada Granta Cross
1.6 л 16-кл. (106 л.с.), 5МТ / Luxe   107 900 000 сўм
Модель, МодификацияНархи
Lada Vesta седан
1.6 л 16-кл. (106 л.с.), 5МТ / Classic / Start117 900 000 сўм
1.6 л 16-кл. (106 л.с.), 5МТ / Comfort123 900 000 сўм
1.6 л 16-кл. (106 л.с.), 5МТ / Comfort / Image126 900 000 сўм
 1.8 л 16-кл. (122 л.с.), 5МТ / Comfort127 500 000 сўм
 1.6 л 16-кл. (106 л.с.), 5МТ / Comfort / Winter   128 900 000 сўм
1.6 л 16-кл. (106 л.с.), 5МТ / Luxe / Multimedia135 900 000 сўм
1.8 л 16-кл. (122 л.с.), 5МТ / Luxe / Multimedia138 900 000 сўм
1.6 л 16-кл. (113 л.с.), АТ / Comfort139 900 000 сўм
1.6 л 16-кл. (113 л.с.), АТ / Luxe / Multimedia158 900 000 сўм
Lada Vesta Cross
1.6 л 16-кл. (106 л.с.), 5МТ / Luxe145.900.000 сўм
1.6 л 16-кл. (113 л.с.), АТ / Comfort159 900 000 сўм
1.6 л 16-кл. (113 л.с.), АТ / Luxe / Multimedia166 900 000 сўм
1.6 л 16-кл. (113 л.с.), АТ / Luxe / Prestige169 900 000 сўм
Lada Vesta SW
1.6 л 16-кл. (106 л.с.), 5МТ Comfort130 900 000 сўм
1.8 л 16-кл. (122 л.с.), 5МТ / Comfort140 900 000 сўм
1.6 л 16-кл. (113 л.с.), АТ / Comfort144 900 000 сўм
1.8 л 16-кл. (122 л.с.), 5МТ / Luxe / Prestige149 900 000 сўм
1.6 л 16-кл. (113 л.с.), АТ / Luxe / Multimedia162 900 000 сўм
Lada Vesta SW Cross
1.6 л 16-кл. (106 л.с.), 5МТ / Comfort139 900 000 сўм
 1.6 л 16-кл. (106 л.с.), 5МТ / Luxe151 900 000 сўм
1.6 л 16-кл. (113 л.с.), АТ / Comfort157 900 000 сўм
1.8 л 16-кл. (122 л.с.), 5МТ / Luxe / Multimedia161.900.000 сўм
1.6 л 16-кл. (113 л.с.), АТ / Luxe / Multimedia175.900.000 сўм
1.6 л 16-кл. (113 л.с.), АТ / Luxe / Prestige178 900 000 сўм
Lada Vesta Sport
1.8 л 16-кл. (145 л.с.), 5МТ / Luxe183 900 000 сўм
Lada XRAY кроссовер
1.6 л 16-кл. (106 л.с.), 5МТ / Comfort129 900 000 сўм
1.6 л 16-кл. (106 л.с.), 5МТ / Luxe / Prestige  141 900 000 сўм
Lada XRAY Cross
1.8 л 16-кл. (122 л.с.), 5МТ / Classic / Optima141 900 000 сўм
1.8 л 16-кл. (122 л.с.), 5МТ / Comfort148 900 000 сўм
1.6 л 16-кл. (113 л.с.), АТ / Comfort160 900 000 сўм
1.8 л 16-кл. (122 л.с.), 5МТ / Luxe / Prestige162 900 000 сўм
1.6 л 16-кл. (113 л.с.), АТ / Luxe / Prestige Connect174 900 000 сўм
Lada Largus универсал
1.6 л 8-кл. (87 л.с.), 5МТ / Norma / 5мест Glonass124 900 000 сўм
1.6 л 16-кл. (106 л.с.), 5МТ / Luxe / 5мест Glonass135 900 000 сўм
1.6 л 16-кл. (106 л.с.), 5МТ / Luxe / 7мест Glonass142 900 000 сўм
1.6 л 16-кл. (106 л.с.), 5МТ / Luxe / Prestige 7 мест Glonass   145 900 000 сўм
Lada Largus Cross
1.6 л 16-кл. (106 л.с.), 5МТ / Luxe / 5 мест Glonass143 900 000 сўм
1.6 л 16-кл. (106 л.с.), 5МТ / Luxe / 7 мест Glonass152 900 000 сўм
Lada Largus фургон
1.6 л 16-кл. (106 л.с.), 5МТ / Comfort139 900 000 сўм

Батафсил маълумотни Lada нинг сайти, телеграм канали ва +99871 215-02-30 телефони орқали олишингиз мумкин.

UzAutoMotors автомобиллари нархлари билан бу ерда танишинг

Lada Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши ростми?

Турли оммавий ахборот воситаларида Lada автомобиллари Ўзбекистонда йиғила бошланиши ёритиб борилмоқда.

Россия Федерациясининг 2020 йил январидан октябрига қадар автомобиллар экспортининг деярли 20 фоизини Ўзбекистон эгаллаб турибди.

Россия эспертларининг фикрига кўра, Ўзбекистон бозорида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва бошқа хорижий брендлар билан рақобатлашиш учун автомобиль ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш мантиқан тўғри йўл бўлади.

Россия компаниялари Марказий Осиёдаги мамалакатлар орасидан Ўзбекистонга асосий автомобил бозори сифатида қизиқиш билдиришмоқда. Бунга мисол сифатида 2017 йилдан бери давом этиб келаётган “КамAЗ” ва UzAuto Trailer ҳамкорлигини олишимиз мумкин. Бугунги кунда завод томонидан ишлаб чиқарилаётган юк машиналарининг намунавий ассортиментида 10 тоннадан 36 тоннагача юк кўтариш қобилияти эга бўлган 18 дан ортиқ турдаги ускуналар мавжуд. Автомобиллар буюртмачилари қаторида республика Мудофаа вазирлиги ўрин олган.

Шунингдек, Ўзбекистонга кўп миқдорда Россия автомобилларининг кириб келишига 2019 йилда транспорт воситалари импорти тўғрисидаги қонунларга киритилган ўзгартиришлар ҳам сабаб бўлмоқда. Катта миқдордаги импорт божлари туфайли Ўзбекистонинг автомобил бозорларининг кўп қисмини маҳаллий машиналар ташкил этар эди. Автомобиллар импорти тўғрисидаги янги қонун-қоидалар 120 фоизли солиқни камайтирилди.

Шу муносабати билан, автотранспорт импортининг 2018 йилда – 16 670 та машинага, 2019 йилда эса 25 270 та, жорий йилнинг ўн ойида 22 228 та ўсиши кузатилди. Россия автомобилларининг хариди 2018 йилда 2591 тани, 2019 йилда бу кўрсатгич 8773 та машинани ташкил этди.

Бундан ташқари, OLX.uz реклама хизматига кўра, 2019 йилда “AвтоВAЗ” автомобиллари Ўзбекистонда энг оммабоп харид қилинадиган 10 та машиналар қаторидан жой олди.

Юқорида айтиб ўтилган маълумотлардан келиб чиқиб, яқин келажакда Ўзбекистонда LadaUz ишга туширилиши хам мумкин.

Автосалонлардаги нархлар билан танишинг

Онлайн-аукциондаги автомобиллар билан танишинг

Қуйида электрон Онлайн-аукционларни ташкил этиш марказининг расмий сайтида жисмоний ва юридик шахслар хариди учун жойлаштирилган автомобиллар билан танишишингиз мумкин:

  • ISUZU SAZ бошлағич нархи 90,6 млн.сўмдан – кўриш
  • Nexia-1 бошлағич нархи 31,7 млн.сўмдан – кўриш
  • Nexia-1 бошлағич нархи 30,8 млн.сўмдан – кўриш
  • УАЗ бошлағич нархи 16,8 млн.сўмдан – кўриш
  • Енгил авто бошлағич нархи 199 млн.сўмдан – кўриш
  • Spark бошлағич нархи 43,5 млн.сўмдан – кўриш
  • MERCEDES BENZ бошлағич нархи 61,2 млн.сўмдан – кўриш

Ушбу аукцион лотлари декабр бошигача ўйналади

Аукционда иштирок этиш учун қанақа ҳужжатлар топширилиши керак?

Аукционда иштирок этиш учун энг аввало ариза берилиши керак бўлади. Электрон рақамли имзо билан имзолананган аризага закалат пули тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатнинг электрон (сканер қилинган) нусхаси илова қилиниши лозим.

Электрон рақамли имзони қандай олиш мумкин?

Электрон рақамли имзо, яъни ЭРИни шахсий кабинет орқали операторга мурожаат қилиб олиш мумкин. Бу ерда e-imzo модулини хам юклаб олиш мумкин.

Закалат пули миқдори қанча?

Электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун закалат пули мол-мулк баҳоланган қийматининг 5 фоизи миқдорида белгиланади ва операторнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.

Мол-мулк қийматини тўлаш усули қанақа?

Тўловлар тегишли банк орқали аризачи хоҳишига кўра барча турда амалга оширилиши мумкин.

Иккиламчи бозорда автомобиль нархига таъсир этувчи омиллар нималар?

Автосалонлардаги нархлар билан танишинг

UzAuto Motors дан янги Акция

UzAuto Motors компанияси автоҳаваскорларга Trailblazer русумли машиналар хариди учун акция эълон қилади.

Қуйидаги акция кўра сиз 398 млн.ли Trailblazer автомобилини 370 млн.га харид қилишингиз мумкин.

Онлайн-аукциондаги арзон автомобиллар билан танишинг

Trailblazer автомобилининг узунлиги 4878 мм, баландлиги 1848 мм ва кенглиги 1902 мм ташкил қилади. Машина етти ўринли бўлиб, унинг юк бўлими 554 дан 1830 литргача бўлган юкларни ташишга мўлжалланган. Chevrolet Trailblazer 3,6 л двигатель ва 275 от кучига эга. 9,1 сонияда 100 км / с тезлаша олади. 100 км га 9,7 литр ёқилғи сарфлайди.

Акция 2020 йилнинг 20-декабрига қадар давом этади.

Қўшимча маълумот олиш учун компаниянинг расмий дилерларига ёки қуйидаги рақамга+998 78 141-77-77 қўнироқ қилишингиз мумкин.

Автосалонлардаги нархлар билан танишинг

Ўзбекистон енгил автомобиль экспортини қарийб 1,7 бараварга оширди

Жорий йилнинг 10 ойида чет элга 127,2 млн. АҚШ доллари қийматидаги 13 310 дона енгил автомобиль экспорт қилинди ,деб хабар бермоқда Давстатқўм.

Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 50,9 млн. АҚШ долларига яъни 66,8 % га ошган. Ўзбекистон енгил автомобиллари асосан Қозоғистонга (11 048 дона) экспорт қилинган.

Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон – 109,8 млн. АҚШ доллари
  • Украина – 6,4 млн. АҚШ доллари
  • Озарбайжон – 6,2 млн. АҚШ доллари
  • Россия – 2,2 млн. АҚШ доллари
  • Тожикистон – 1,2 млн. АҚШ доллари
  • Бошқа давлатлар – 1,4 млн. АҚШ доллари

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 10 ойида мамлакатимизга 392,8 млн. АҚШ доллари қийматидаги 22 228 дона енгил автомобиль импорт қилинган.


Иккиламчи бозорда автомобиль нархига таъсир этувчи омиллар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази иккиламчи автомобиль бозори ва автомобиллар нархларининг шаклланишига таъсир этувчи омилларни ўрганиб чиқди.

Ўзбекистонда 3 миллиондан ортиқ енгил автомобиллар мавжуд бщлиб, иккиламчи бозорда ҳар йили 2 миллиард доллар маблағли 400-500 мингтагача битимлар амалга оширилади.

Автомобиль олди-сотисида машина нархига таъсир кўрсатадиган омиллар устидаги тадқиқотлар электрон тижорат сайтлари ва Uznet савдо майдончаларидаги маълумотларига асосланди. Маълумотлар 20 мингга яқин транспорт воситаларнинг нархи, модели, ишлаб чиқарилган йили, двигател тури, босиб ўтган йўли, ранги ва бошқалар каби параметрлардан тўпланди.

Машина нархига автомобиль ишлаб чиқарилган йил таъсири. Узоқ вақт давомида Ўзбекистонда автомобиллар нархи ишлаб чиқарилган йилига боғлиқ эмас эди. Аммо вақт ўтиб, бу ўзгаришлар рўй берди. Ҳозирда, минилган машинанинг нархи тахминан 600 долларгача камаяди.

Бир хил марка, позиция, сотиб олинган жой ва рангга эга автомобилларни таққослаганда бир йил давомида ҳайдалган машина нархи ўртача 300-400 долларгача пасайиши мумкин.

Бироқ, босиб ўтилган масофа нархга сезиларли даражада таъсир кўрсатмайди. Бу кўп учрайдиган одометрдаги индикаторни орқага буриш қўйиш ҳолатлари билан изоҳланади.

Шунингдек, автомобиль нархига ҳайдовчи томонидан ўрнатилган аксессуарлар қуйидагича таъсир кўрсатади:

  • Тонировка – 220 долларгача;
  • Кондиционер – 170-200$;
  • Аудио тизим – 100-120$;
  • Bluetooth – 240$;
  • Оптика – 420$.

Аммо, ишлатилган автомобиль нархига сигнализация, пардалар, туман чироқлари, ксенон, ёруғлик сезгичлари, руль гидравликаси мавжуд ва мавжуд эмаслиги деярли таъсир қилмайди.

Бундан ташқари, ранг ҳам автомобилларнинг нархларига алоҳида ўринга эга. Жигарранг, қора, ҳўл асфалт ва қизил рангларлар орасида нархлар яхшиланиб боради.

Машина позициясининг нархга таъсири

Каптиванинг 4 ва 1-позицияси нархидаги фарқ тахминан 9500 долларни, Кобалтнинг 4 ва 1-позицияси – 1400 долларни, Лаcеттинининг 3 ва 1 позициялари – 700 долларни ташкил қилида. Экспорт учун ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистон учун мўлжалланган Кобалт нархи ўртасидаги фарқ 300 долларни, Лаcетти ГБО ва ГБО сиз моделнинг фарқи 400 долларгача етиши мумкин. .

“Малибу 2” ва “Малибу 1” ўртасидаги фарқ тахминан 9000 долларни ташкил этади. Матиз ва Нексия брендлари учун автомобиларининг позицияси деярли нархга таъсир кўрсатмайди, фарқ максимал 100-150 долларга етиши мумкин. Иккиламчи бозорда Спарк русумли автомобилнинг 4-чи ва 1-позициялар қийматининг фарқи 1200 долларни, евро комплектациясидаги Спарк 300 долларгача оширилиши мумкин.

Тошкент метрополитенинг 17 епиқ вестеблюларидан 8 таси очилди

Тошкент вилояти метрополитенинг расмий сайтида хабар берилишича 17 ёпилган вестебюлларининг барчаси 10-декабрга қадар кетма-кетликда очиб борилар экан.

Ишлаб чиқариш еҳтиёжлари сабабли 2020 йил 24 сентябр соат 05:00 дан бошлаб пойтахт метрополитенининг 17 метро бекатлари вестебюллари вақтинча ёпилган эди.

Тошкент йўлларида элетробуслар

Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу 17 вестебюлларнинг саккизтаси фаолияти қайта йўлга қўйилган бўлсада, қуйидаги 9 таси техник носозликларга кўра ҳали ҳам ёпиқ ҳолатда:

  • «Ҳамид Олимжон» бекати – «НБУ» банки томонидаги вестибюл; 
  • «Амир Темур Хиёбони» бекати – 50-мактаб ёнидаги вестибюл;
  • «Мирзо Улуғбек» бекати – «Миллий» стадиони тарафидаги вестибюл;
  • «Тошкент» бекати – Бош почтампт томонидаги вестибюл;
  • «Ойбек» бекати – Фармацевтика институти томонидаги вестибюл;
  • «Космонавтлар» бекати – Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидаги вестибюл;
  • «Абдулла Қодирий» бекати – Гёте институти ёнидаги вестибюл;
  • «Минор» бекати – Молия институти томонидаги вестибюл;
  • «Мустақиллик майдони» бекати – «Мустақиллик майдони» томонидаги вестибюл.