Энг ишончли автомобиллар рейтинги эълон қилинди

АҚШнинг Consumer Reports нашриёти дунёдаги энг ишончли автомобиллар рўйҳатини эълон қилди.

Ушбу рейтинг Consumer Reports томонидан охирги йил мобайнида 330 минг ҳайдовчи билан юз берган муаммолар ҳақида берилган маълумотлар ва сўровнома натижалари, шунингдек машиналарнинг полигондаги синовлари давомида олинган статистикасига асосланди.

Рейтингда биринчи ўринни Япония компанияси Mazda эгаллади. Ушбу марка остидаги автомобил 100 баллдан 83 баллни олди. Mazda компаниясининг энг ишончли моделлари MX-5 Miata, CX-30, CX-3 деб тан олинди.

Автомобил дунёси янгиликлари билан қуйидаги манба орқали танишинг.

Иккинчи ўринни расман Toyota компанияси 74 балл билан эгаллади. Мутахассисларнинг фикрига кўра Prius, Corolla ва Prius Prime моделлари энг ишончли экан. Биринчи учталикни Lexus компаниясининг UX, NX ва GX моделлари якунлади.

Американинг Consumer Reports рейтингининг биринчи ўнталигидан Buick, Honda, Hyundai, Ram, Subaru, Porsche ва Dodge брендлари ўрин олди.

Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасида жанг қачон ва қаерда бўлиб ўтади?

Дунё боксёрлари Чемпионатининг (WBC) Frontline Battle Belt камари учун Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасида 2020 йил 29-ноябрь куни Калифорнияда жанг бўлиб ўтади.

Майк Тайсон 2005 йилдан бери рингга чиқмаган бўлсада, унинг ҳисобида 58 та жанг бор. Бокс афсонаси шулардан 50 тасида ғалаба қозонган. Жонс эса сўнгги марта рингда 2018 йилда жанг қилган. У фаолияти давомида 66 ғалабадан 47 тасини нокаут билан якунлаган. 9 марта жангда мағлуб бўлган.

Яқинда бўлиб ўтган пресс-анжуманда Жонс режалаштирилган жанг тўғрсида саволга “Бу ҳеч қандай шоу учун жанг эмас. Ким Майкга қарши намойиш жанги фикри билан рингга чиқади?! Барчаси реал бўлади», – деб эътироз билдирди.

Жангга бўлган катта қизиқиш ва томошабинларнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда UZREPORT TV канали ушбу мусобақани Ўзбекистонда трансляция қилиш учун эксклюзив ҳуқуқларга эга бўлди.

Жонли эфир Тошкент вақти билан соат 07:00да бошланиши режалаштирилди. Учрашувнинг такрорий лавҳаларини 29-30 ноябр кунлари соат 21: 00 да томоша қилишингиз мумкин.

Тошкент йўлларида электробуслар

Ўзбекистон Республикасининг Автроф-муҳитни муҳофоза қилиш Концепцияга кўра 2030 йилга қадар 50 фоиз йўналишлар автобуслар электробуслар билан алмаштирилиши ваъда қилинмоқда.

SamAuto матбуотининг хабар беришича, Самарқанд автомобил заводи 2022 йилгача экологик тоза автомобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Ҳозир SamAuto мутахассислари томонидан электробусларнинг Ўзбекистон иқлими ва йўлларига мослиги ўганиб борилмоқда. Шу муносабати билан «Toshshahartransxizmat» АЖ SamAuto компаниясига синов электробусини тақдим этди.

2020 йилнинг 19-ноябр куни Тошкент йўлларига Хитойнинг “BYD” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган электро автобуси қатнови йўлга қўйилди. Ушбу электробус 51-рақам остида Юнусобод 6 квартал ва Бешёғоч даҳаси бўйлаб ҳаракатланади.

Электробус бир марталик қувватланиш ҳисобига 300 км қадар масофани босиб ўта олади. Бў кўрсатгич стандарт авторбусларларнинг бир кунлик ҳаракатини ташкил этади. Тўлиқ қувватланиш учун элетробусга 3-4 соат зарур бўлади. Электробуснинг узунлиги 12 метрни, йўловчиларни ташиш ҳажми — 76 кишини ташкил қилади.

Шунингдек, электро автобуснинг устунлик томонларидан бири бу осон эксплутация бўлиб, салонда пенсионерлар, алоҳида еҳтиёжли ва аравачали йўловчилар қийинчиликларсиз ҳаракатлана олади. SamAuto бош директори ўринбосари, маркетинг ва сотувлар бўлими раҳбари Илҳом Ярашев сўзларига кўра, электробус видеокузатув камераси ва автоматик ҳаво намлигини сақлаш ва иситиш тизими билан жиҳозланган.

Синов жараёни мобайнида SamAuto ходимлари электробусларнинг фаолияти, устунлик ва салбий томонларини ўрганиб боришади. Тўпланган натижалар 2021-2022 йилги электро автобуслар ишлаб чиқаришда қўлланилади.

“UzAuto Motors” солиқларни тўламаётгани маълум бўлди

“UzAuto Motors” АЖ томонидан 2020 йил январ ойидан бошлаб давлат бюджетига солиқ тўловлари амалга оширилмаганлиги маълум бўлди.

Ҳисоб палатаси “2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси бўйича хулоса чиқарди. Қуйидаги ҳужжатда қайд этилишича 2019 йил 1 октябрдан бошлаб юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун солиқлар “UzAuto Motors” томонидан тўлаб борилиши керак бўлган. Шу муносабати билан 2019 йилдан транспорт воситаларнинг нархи 3% кўтарилганлигининг гувоҳи бўлдик.

Бироқ, 2020 йил мобайнида “UzAuto Motors” Давлат бюджетига ҳеч қандай тўлов қилмаган. Амалга оширилмаган тўловлар миқдори 582,6 млрд сўмни ташкил қилади.

Шунингдек, “UzAuto Motors” бу қарздорликдан 3% имтиёз ҳам талаб этмоқда. Шу мақсадда, Давлат автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчиларини йиғим тўлашдан озод этувчи имтиёзлар тўғрисидаги ҳужжат ва қарорларни қайта кўриб чиқмоқда.

Ўзбекистон совуғига қандай шиналар мос келади

Ўзбекистон ҳудида қиш мавсумига ёмғир ва қор ёғиб туриши хос бўлиб, қўёш ботиши биланоқ ҳова ҳарорати тушиб кетиши натижасида йўллар музлайди. Йўлларда ҳосил бўлган “галалёд” ҳайдовчиларнинг машина бошқарувини йўқотиб қўйишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳолатларда қишки шиналар транспорт ҳодисалари рўй бериш фоизини сезиларли даражага пасайтиради.

Ёзги шиналар қуруқ ёки кам ёмғирли об-ҳаво шароитида фойдаланиш учун мўлжалланган. Бунда каучук бирикма шиналарнинг узоқ муддатга хизмат қилиши ва чидамлилигини таъминлайди. Заводнинг асосий мақсади – ёзги шиналарни Ўзбекистон иссиқ ҳароритига чидамли қилиб яратишдир. Юқори ҳароратда шиналарда қаршилик кучая бошлайди, бунинг олдини олиш ва ёқилғи сарфини камайтириш учун ишлаб чиқарувчилар резина қоришмасига махсус қўшимчалар қўшадилар. Натижада резина юмшаб, ҳафсиз харакатланишни таъминлайди.

Қишда шина ўз эластиклигини йўқотади ва қаттиқлашиб, мўртлашиб қолади.

Автомобиль ихлосмандлари уч турдаги қишки шиналарни ажратишади: “Арктик” (Скандинавия), “Европа” ва шипли балонлар.

“Арктик” турдаги шиналар ўта фпаст ҳароратларда ҳам эластиклик хусусиятини сақлайдиган махсус резина бирикмасидан тайёрланади. Ушбу балонлар қорда ҳам, музда ҳам, ҳўл жойларда ҳам яхши ҳаракатланади. Аммо, каучук жуда юмшоқ бўлгани сабабли ҳайдовчи фақат паст тезликда ҳаракатлана олади.

Бироқ, (+17) иссиқ об-ҳавода ушбу шиналар резинаси юмшоқлашиб, тормозланиш йу́ли  1,5-2 метргача узайтириши мумкин.

“Европа” шиналари Скандинавия балонларига нисбатан тезроқ ҳаракатланиши билан ажралиб турсада, қор ва музда юришда “Арктик” балонари ишончлироқ.

“Шипли” шиналар. Ушбу шиналар Ўзбекистоннинг қишки мавсумида шаҳар ичида ҳаракатланишга мос келади. Аммо шаҳардан ташқари ва вилоятлар бўйлаб саёҳатларга арктик шиналарни харид қилган маъқул.

Ўзбекистонда шина нархлари.
Шина турлариЎртача 14/15 дюймли шиналар нархи
Россиянинг (Cordiant), Хитойнинг (Maxxis, Ovation) ва Туркиянинг (Lassa) брендлари 650 минг сўмдан
Польшанинг Debica, Sava, Hankook, Nexen, Kumho  800 минг сўмдан
Michelin, Toyo, Continental, Bridgestone моделлари 1 млн. сўмдан

Шина харида нимага эътибор бериш лозим?

Шина ён томонида 4 рақам бўлиб, улардан биринчи иккитаси ишлаб чиқарилган ҳафта, кейинги иккитаси эса ишлаб чиқарилаган йилни билдиради. Балон танловида янги ишлаб чиқарилган шиналарни танлаган маъқул, чунки вақт ўтиб резина ейила бошлайди.

M+S (mug and snow) белгиси эса шиналар кор ва ёмгирда хам харакатланишга мослаштирилганини билдиради.

Айрим шаҳарлараро йўналишдаги барча автобус қатновлари бекор қилинди

Тошкент автовокзали хабарига кўра, Тошкентдан вилоятларга қатновчи барча автобус рейслари об-ҳаводаги ўзгаришлар туфайли бекор қилинди. Бу ҳақда «Тошкент» автовокзали хабар бермоқда.

Мунтазам қатновлар 20 ноябрдан тикланиши кутиляпти.

Тошкентдан автобуслар 17 йўналишда тўхтатилди, хусусан:

  • Навоий
  • Бухоро
  • Самарқанд
  • Манғит
  • Қарши
  • Нукус
  • Урганч ва бошқа йўналишларда

Батафсил маълумотлар учун +998 (71) 207-87-00 ёки ушбу сайтига мурожаат килинг.

Nexia AT, Spark AT ва Damas русумли автомобиллар ишлаб чиқарилиши оширилмоқда

UzAuto Motors транспорт воситаларини истеъмолчиларга етказиб бериш муддатини қисқартириш мақсадида Nexia AT, Spark AT ва Damas русумли автомобилларни кўпроқ ишлаб чиқарилишини режалаштираётгани ҳақида хабар берди.

Компания томонидан сотиб олинаётган транспорт воситаси 10 кун ичида етқазиб берилиши таъкидланганига қарамай, амалда машиналарни кеч қолаётганининг гувоҳига айланяпмиз. Шу мақсадда UzAuto Motors оғир пандемия даврига қарамай 2020 ва 2021 йилда автомобиль ишлаб чиқаришини ошириб боришини маълум қилди.

2020 йил автомобиль ишлаб чиқариш статистикаси билан яқиндан танишсак. Биринчи поғонани 55,7% билан Cobalt автомобили эгаллади. 2020 йилда ушбу машинадан жами 59252 та ишлаб чиқарилган. Иккинчи ўринда 36, 9% га ўсган Gentra автоси 39 960 дона машина билан турган бўлса, ундан сўнг 19 980 та автомобиль билан Spark 29,9% га ўсди. Damas ишлаб чиқариш статистикаси 7,6% билан 39 631 дона кўрсатгичларга,  Labo эса 6259 та автомобил билан 16,5% ўсишга эга.

Жаҳон автомобилсозлиги оғир кунларни бошдан кечирмоқда. 2009 йилдан бери тўққиз йиллик ўсишдан сўнг, 2019 йилда ишлаб чиқариш 92 миллион автомобиллар сонига тушиб кетди.

Ҳозирда автомобилсозлар 2020 йилги маълумотларини қайта ўрганишмоқда. Шуни айта оламизки, барча етакчи автоуловлар 2021 йилда автомобил сотувлари ва фойданинг пасайишини башорат қилишмоқда.

Автосалонлардаги нархлар билан танишинг

Honda учинчи даражада автоматлаштирилган электромобилларни ишлаб чиқармоқда

Honda автоматлаштиришнинг учинчи даражасига жавоб берадиган автомобилларни ишлаб чиқарувчи дунёдаги биринчи компанияга айланмоқда.

Автомобил инженерлари жамияти (Society of Automotive Engineers) автоматлаштириш тизимини 5 даражага бўлишади. Биринчисида авто бошқаруви тўлиқ ҳайдовчи томонидан амалга оширилади. Бешинчи даражада автомобилнинг бошқаруви ёмон об-ҳаво ва йўл ҳаракатининг мукаммал ҳолатларида ҳам сунъий интеллект воситалари орқали олиб борилади.

Honda компанияси “Traffic Jam Pilot” деб ном олган учинчи даражали автомобиллари учун махсус муссасалардан ҳафсизлик сертификатини қўлга киритди. Авто умумий йўлларда ҳайдовчининг аралашувисиз етарли узоқ вақт давомида ҳаракатлана олади. Аммо, кескин ҳолатлар ва об-ҳавонинг ёмонлашиши кузатилса, ҳайдовчи бошқарувни ўз қўлига олиши зарур бўлади.

Honda Legend нинг ушбу модели 2021-йилнинг март ойида автомобиль бозорларида намойиш этилади.”Traffic Jam Pilot” тизимли машиналарининг нархи тахминан 95 минг долларни ташкил қилади.

Энг машҳур электромобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla маҳсулотлари фақат иккинчи даражали автопилот билан жиҳозланган. Тизим ҳайдовчидан рулни ушлаб туришни ва исталган вақтда бошқарувни қўлга олишга тайёр бўлишни талаб қилади.

BMW янги iX электорокроссоверини намойиш этди

Мобил телефондаги қоидабузарлик тасвири қонунбузарлик далили сифатида қабул қилинади

Мобил телефонга тасвирга олинган йўллардаги қоидабузарликлар маъмурий жавобгарликка тортилади.

Олдинроқ, Вазирлар Маҳкамаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қарори лойиҳаси кўриб чиқилган эди.

Лойиҳада видео ёки фото тасвирлар учун БҲМниг 5% миқдорида мукофот белгиланганлиги ҳаммани қизиқтириб қўйди.

Ҳукуматнинг 2020-йилнинг 11-ноябрдаги №713 сонли ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш қарорига мувофиқ мобил қурилмаларда акс этган тасвир қонунбузарлик далили сифатида қабул қилинади.

Унга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб видеорегистраторлар билан бирга видеокузатув ва мобиль қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

BMW янги iX электорокроссоверини намойиш этди

BMW беш секундда 100 км/с эриша оладиган iX модели кроссоверини намойиш этди.

Sports Activity Vehicle (SAV) сегментига тегишли iX кроссовер 500 от кучили икки электр двигател, 100 кВт⋅с қувватли аккумулятор ва саккиз қиррали рулга эга.

Маълум бўлишича, янги маҳсулотнинг катталиги BMW X5 га ўхшаш бўлади, аммо аниқ ўлчамлари ҳақида ҳали хабар берилмабди. Стандарт автомобилнинг олд томонидаги радиатрларни совутиш учун мўлжалланган қисмисига янги функциялар қўшилди. Энди у ердан ҳайдаш жараёнини бошқариш учун зарур бўлган бир қатор камералар, радарлар ва бошқа сенсорлар жой олади.

Кроссовернинг кичкина шикастлари хона ҳароратида 24 соат ичида йўқ бўлиб кетиши ягона устун томони эмас. Шунингдек, Хансом Циммер машина учун махсус овоз ўйлаб топди.

Машина 40 дақиқада 10% дан 80 %гача зарядланиши имконига эга бўлиб, бир марталик тўлиқ қувват билан 600 км. масофани босиб ўтади.

Бортдаги электроника 5G модем, ўттиз турдаги антена ва дисплей билан жиҳозланади, Дисплей жуфтликларидан бирининг диагонали 14,9 дюймга тенг.
iX модел кроссовери 2021 йил ноябрь ойининг охирида сотувга чиқиши режалаштирилмоқда.