Навоий шаҳридан Республиканинг кўплаб ҳудудларига мунтазам автобус қатновлари ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, мамлакатимиз аҳолисига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, қулай шароитларда ва мақбул нархларда йўловчиларни ўз манзилларига етказиб қўйишни ташкил этиш мақсадида Транспорт вазирлиги ва Навоий вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан “Uzautotrans service” МЧЖнинг Навоий вилояти филиали ташкил этилди.

Навоий шаҳрига “Uzautotrans service” корхонасининг 20 дона замонавий “Yutong” русумли автобуслари келтирилди.

Мижозлар Кармана туманидаги автошохбекатдан ҳарактлановчи “Навоий – Тошкент”, “Навоий – Қарши”, “Навоий – Урганч”, “Навоий – Бухоро”, “Самарқанд – Навоий – Хива” ҳамда “Самарқанд – Навоий – Нурота” шаҳарлараро йўналишларида мунтазам автобус қатновларидан фойдаланишлари мумкин.

Тошкент йўналишли автобус чипталарининг нархи билан танишинг

Йўналишлар ва чипта нархлари тўғрисидаги маъломотларни +998 (71) 207-87-00 рақами орқали билиб олишингиз мумкин.