Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдаги 128-2-моддасининг иккинчи қисмига кўра автомобилнинг олд кисмига монитор ўрнатган ҳавдовчилар жаримага тортилиши “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида кўриб чиқилмоқда.

2020 йилининг 18 – октябрь куни Менинг фикрим порталида Жабборов Бахтиёр Илҳомович юртимиз ҳайдовчилари томонидан кодексидаги 128-2-моддасининг иккинчи қисмига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифни билдиридилар. Ўз қулайлиги учун автомобилнинг олд қисмига монитор ўрнатган ҳайдовчилар ДЙҲХБ ходимлари томонидан маъмурий жавобгарликка тортилмоқда. Улардан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараварида жарима ундирилиши ҳаммага маълум.

Йўл қоидасини бузганлик учун жарима миқдорлари билан танишинг.

Мурожаатда Ўзбекистон заводларида ишлаб чиқарилаётган Lacetti, Nexia-3, Cobalt ва Spark русмли машиналарга стандарт GPS-навигатор ёки Android дисплэйли мосламалар ўрнатилганли урғу бериб ўтилди. Шунингдек, истеъмолчилар Tesla автомобилларининг бошқаруви 17 дюмли монитор орқали олиб борилишини таъкидлашди. Бундай машина эгалари автомобиль кўриклардан ҳеч қандай эътирозларсиз ўтишаётгани ва улар бу қонун бузарлик учун жаримадан озод этилганлиги ҳаммани ҳайратга солмоқда.

Бу ҳолатнинг изоҳини кутувчи ва ўзгартиришни қўллаб-қувватловчилар сони ошиб бормоқда.