“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, компания томонидан нефт маҳсулотларининг нарҳи босқичма-босқич белгиланиб борилмоқда.

Ушбу йилнинг апрель ойида ёқилғининг нархи деярли 2 минг сўмга арзонлашган эди. 1 август кўрсаткичлари бўйича эса бензин нархи 400-700 сўмга қимматлашди.

10-ноябридан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ компаниясига қарашли ёқилғи қуйиш шохобчаларида Aи-95 нархи 6.600 сўмдан 6.300 сўмга пасайтирилади.

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Petro_Bot телеграм канали орқали олишингиз мумкин.