Мобил телефонга тасвирга олинган йўллардаги қоидабузарликлар маъмурий жавобгарликка тортилади.

Олдинроқ, Вазирлар Маҳкамаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қарори лойиҳаси кўриб чиқилган эди.

Лойиҳада видео ёки фото тасвирлар учун БҲМниг 5% миқдорида мукофот белгиланганлиги ҳаммани қизиқтириб қўйди.

Ҳукуматнинг 2020-йилнинг 11-ноябрдаги №713 сонли ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш қарорига мувофиқ мобил қурилмаларда акс этган тасвир қонунбузарлик далили сифатида қабул қилинади.

Унга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб видеорегистраторлар билан бирга видеокузатув ва мобиль қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.