Тошкентдаги Қуёш энергияси халқаро институти, 2019 йилда олиб келинган «Henan Suda» компаниясининг 20 та электромобиллари ва зарядлаш қурилмаларининг, Ўзбекистон шароитидаги синов натижаларини эълон қилди.

Институт директори ўринбосари Жобир Аҳадов электромобилнинг устунлик томонларини санаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, электромобилларнинг ёқилғи харажатлари бензинда ҳаракатланадиган автомобилларга қараганда 10 баробар, газда юрадиган машиналарга нисбатан 5 баробар кам. Электромобилни бир марта тўла қувватлаш учун 40 кВт энергия талаб этилади. 12 сўмликлик 40 кВт энергия билан қувватланган автомобиль 300 км масофани босиб ўтади.

Шунингдек, электромобилнинг эҳтиёт қисмлари стандарт автога нисбатан 10 бароварга кам ва тез-тез таъмирни талаб этмайди.

Автомобиль 40 кВт қувватли генератор билан 5-6 секундда 100 км/с тезликка кўтарила олади. Тўлиқ қувватланган аккумлятор билан 220-300 километргача масофани босиб ўтиши мумкин.

Маълум бўлишича, Хитой 500-600 километр масофани босиб ўта оладиган янги модел устида иш олиб бораяпти. Ушбу автомобилни 220 вольтли зарядлаш қурилмаси орқали уй шароитида ёки 380 вольтли катта зарядлаш стунциясида қувватлаш мумкин.

Электромобиль ёз ва куз шароитидаги иқлимга ўз чидамлилиги кўрсатди. Кейинги синовлар аккумуляторнинг изғирин совуқ ҳароратдаги ҳолатига қаратилган.