Вазирлар Маҳкамасининг “Автотранспорт воситаларини давлат рўйҳатидан ўтқазиш ва уларга рўйҳатдан ўтқазиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги” 2017 йилининг 31-августдаги 683-сонли қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Кўплаб муражаатларга мувофиқ I, IA, III, IIIA типидаги транспорт воситалари рўйҳатдан ўтқахиш давлат рақами белгилари исталаган ҳарф комбинациялари билан avtoraqam.uzex.uz аукционга қўйилиши мумкин.

Шунингдек, аукционга қўйилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида сотилмаган тақдирда:

  • 1- ва 2-тоифадаги харидоргир давлат рақами белгиларининг бошланғич нархлари бир поғонага автоматик равишда туширилиб (ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақамлари бундан мустасно), мос равишда 2- ва 3-тоифаларга доир бошланғич нархларда аукционга қўйилади;
  • 4–6-тоифадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари аукциондан олиниб, аукционга қўйилган бошланғич нархда кунлик шакллантириладиган ошкора рўйхат асосида умумий тартибда реализация қилинади.

avtoraqam.uzex.uz да рақамлар нархлари билан бу ерда танишинг