Вазирлар Маҳкамасининг 191 сонли қарорга ва техник регламентда кўрсатилган тартибга мувофик автотанспорт воситаларининг ташқи кўринишига ўзгартиришлар киритиш ман этилади.

Ҳозирда автомобиль ихлосмандлари томонидан машиналарнинг стандарт ёритувчи чироқлари ксенон чироқлари билан модернизатсиялаштирилаётгани ва улар келтираётган ноқулайликларнинг гувоҳига айланяпмиз. Ҳайдовчилар, тунда ксенон чироқлари билан қарама-қарши ҳаракатланаётган автомобиль ёруғидан машина бошқарувини йўқотиб қўйишаётганини, бу ҳатто танспорт ҳосидаси сабаби бўлаётганлигини такидлашди.

ИИВ ЙҲХББ бошлиғининг ўринбосари, полковник Эрали Бозоров бундай қонунбузарликларга тунги ходимлар томонидан баённома расмийлаштириб борилаётгани ва ҳайдовчилар маъмурий жавобгарликка тортилаётганини хабар берди. Статистика бўйича йил бошидан 11 мингдан ортиқ ксенон чироқлари ўрнатилган автомобиль ҳайдовчиларига нисбатан ишлар кўриб чиқарилаган.