Россияда илк тўлақонли электр транспорт воситаси “Кама-1” ишлаб чиқарилмоқда.

Ушбу ихчам электр кроссовери соатига 150 км гача тезланиши, зарядсиз 250 км дан кўпроқ йўл босиб ўта олиши ва минус 50 даражали совуққа ҳам бардош бериши мумкин. Автомобиль тўртта йўловчига мўлжалланган бўлиб, унинг дастлабки нархи миллион рублни ташкил этади. Электромобилни йилида 20 мингтага яқин нусхада ишлиб чиқаришни режалаштиришмоқда. Шу мақсадда, қўшимча қувват олиш станциялари тармоғлари йўлга қўйилаётганлги таъкидланди.

Муҳандисларнинг сўзларига кўра, электромобилнинг узунлиги 3,4 м ва эни 1,7 м ташкил этади. “Кама-1” оммавий бозорга, яъни индивидуал истеъмолчилардан тортиб, автоуловларни алмашиш ва етказиб бериш хизматларига мўлжалланган. Электромобиль турли хил батареялар билан жиҳозланиши мумкин. Aсосий конфигурацияси 33 кВт / со қувватга эга аккумулятор билан таъминланади. Бу автомобилга тўлиқ зарядлаш билан 300 кмгача юриш имконини беради. Кундалик шаҳар режимида доимий тормозланиш ва тезлашиш, иситиш ва совутиш учун энергия сарфини талаб қиладиган қувват захираси тахминан 250 км ни ташкил этади.

Зарядлаш тизими.

70-80% гача зарядлаш тахминан 20 дақиқа давом этади. Aвтомобилни минус 50 даражагача бўлган ҳароратда бошқариш мумкин бўлади, аммо двигателни минус 15 даража ҳароратгача ишга тушириш мумкин бўлади.

“Ҳозирда Россия бозорида, Jaguar каби жуда қиммат бўлган машиналардан ташқари, тўлақонли электр транспорт воситалари мавжуд емас”, – деди Умумроссия автомобиллар жамияти матбуот хизмати раҳбари Георги Красавцев. Nissan каби машиналарнинг бюджет вариантлари кичик ассортиментга эга. Умуман олганда, Федерация ҳудудида ишлаб чиқарилмаган электр двигателлари билан ишлайдиган автомобилларнинг кўпчилиги иқлимга мослаша олмаяпти. Шунингдек, ҳатто Москвада ҳам батареяни 20 дақиқада тўлдиришингиз мумкин бўлган махсус станцияни топиш қийин. Оддий 220В тармоқдан қувват олиш эса бир неча соат давом этади. Агар электр транспорт воситалари оммалаша бошласа, аҳолининг станцияларга бўлган талаби ошиб боради.

Кама-1ни бошқа электр транспорт воситаларидан ажратиб турадиган муҳим хусусияти шундаки, унинг ихчам ўлчамига қарамай, Кама-1 кроссовердир, – дейди CompMechLab® СПбПУ муҳандислик маркази раҳбари Aлексей Боровков. Электромобил уч сонияда 60 км / соатгача тезлаша олади ва унинг максимал тезлиги 150 км / с ташкил этади.

Миллион минус 25%

Aсосий конфигурациядаги “Кама-1” йилига тахминан 20 минг дона ишлаб чиқарилиб, тахминий баҳоси 1 миллион рублни ташкил қилади. Бироқ, июль ойида Россияда ишлаб чиқарилган электр транспорт воситаларини хариди учун 25 фоизли чегирма еълон қилинди. Шунингдек, қўшимча 100-200 минг рубль эвазига электромобиль ҳайдовчиларга ёрдам бериш тизими билан жиҳозлантириб берилади. Aқлли кроссовер тезликни, яқин атрофда ҳаракатланаётган машиналаргача бўлаган масофани бошқариши ва мустақил парковка қилиши мумкин.

Тошкент йўлларида элетробуслар