Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази иккиламчи автомобиль бозори ва автомобиллар нархларининг шаклланишига таъсир этувчи омилларни ўрганиб чиқди.

Ўзбекистонда 3 миллиондан ортиқ енгил автомобиллар мавжуд бщлиб, иккиламчи бозорда ҳар йили 2 миллиард доллар маблағли 400-500 мингтагача битимлар амалга оширилади.

Автомобиль олди-сотисида машина нархига таъсир кўрсатадиган омиллар устидаги тадқиқотлар электрон тижорат сайтлари ва Uznet савдо майдончаларидаги маълумотларига асосланди. Маълумотлар 20 мингга яқин транспорт воситаларнинг нархи, модели, ишлаб чиқарилган йили, двигател тури, босиб ўтган йўли, ранги ва бошқалар каби параметрлардан тўпланди.

Машина нархига автомобиль ишлаб чиқарилган йил таъсири. Узоқ вақт давомида Ўзбекистонда автомобиллар нархи ишлаб чиқарилган йилига боғлиқ эмас эди. Аммо вақт ўтиб, бу ўзгаришлар рўй берди. Ҳозирда, минилган машинанинг нархи тахминан 600 долларгача камаяди.

Бир хил марка, позиция, сотиб олинган жой ва рангга эга автомобилларни таққослаганда бир йил давомида ҳайдалган машина нархи ўртача 300-400 долларгача пасайиши мумкин.

Бироқ, босиб ўтилган масофа нархга сезиларли даражада таъсир кўрсатмайди. Бу кўп учрайдиган одометрдаги индикаторни орқага буриш қўйиш ҳолатлари билан изоҳланади.

Шунингдек, автомобиль нархига ҳайдовчи томонидан ўрнатилган аксессуарлар қуйидагича таъсир кўрсатади:

  • Тонировка – 220 долларгача;
  • Кондиционер – 170-200$;
  • Аудио тизим – 100-120$;
  • Bluetooth – 240$;
  • Оптика – 420$.

Аммо, ишлатилган автомобиль нархига сигнализация, пардалар, туман чироқлари, ксенон, ёруғлик сезгичлари, руль гидравликаси мавжуд ва мавжуд эмаслиги деярли таъсир қилмайди.

Бундан ташқари, ранг ҳам автомобилларнинг нархларига алоҳида ўринга эга. Жигарранг, қора, ҳўл асфалт ва қизил рангларлар орасида нархлар яхшиланиб боради.

Машина позициясининг нархга таъсири

Каптиванинг 4 ва 1-позицияси нархидаги фарқ тахминан 9500 долларни, Кобалтнинг 4 ва 1-позицияси – 1400 долларни, Лаcеттинининг 3 ва 1 позициялари – 700 долларни ташкил қилида. Экспорт учун ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистон учун мўлжалланган Кобалт нархи ўртасидаги фарқ 300 долларни, Лаcетти ГБО ва ГБО сиз моделнинг фарқи 400 долларгача етиши мумкин. .

“Малибу 2” ва “Малибу 1” ўртасидаги фарқ тахминан 9000 долларни ташкил этади. Матиз ва Нексия брендлари учун автомобиларининг позицияси деярли нархга таъсир кўрсатмайди, фарқ максимал 100-150 долларга етиши мумкин. Иккиламчи бозорда Спарк русумли автомобилнинг 4-чи ва 1-позициялар қийматининг фарқи 1200 долларни, евро комплектациясидаги Спарк 300 долларгача оширилиши мумкин.