Турли оммавий ахборот воситаларида Lada автомобиллари Ўзбекистонда йиғила бошланиши ёритиб борилмоқда.

Россия Федерациясининг 2020 йил январидан октябрига қадар автомобиллар экспортининг деярли 20 фоизини Ўзбекистон эгаллаб турибди.

Россия эспертларининг фикрига кўра, Ўзбекистон бозорида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва бошқа хорижий брендлар билан рақобатлашиш учун автомобиль ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш мантиқан тўғри йўл бўлади.

Россия компаниялари Марказий Осиёдаги мамалакатлар орасидан Ўзбекистонга асосий автомобил бозори сифатида қизиқиш билдиришмоқда. Бунга мисол сифатида 2017 йилдан бери давом этиб келаётган “КамAЗ” ва UzAuto Trailer ҳамкорлигини олишимиз мумкин. Бугунги кунда завод томонидан ишлаб чиқарилаётган юк машиналарининг намунавий ассортиментида 10 тоннадан 36 тоннагача юк кўтариш қобилияти эга бўлган 18 дан ортиқ турдаги ускуналар мавжуд. Автомобиллар буюртмачилари қаторида республика Мудофаа вазирлиги ўрин олган.

Шунингдек, Ўзбекистонга кўп миқдорда Россия автомобилларининг кириб келишига 2019 йилда транспорт воситалари импорти тўғрисидаги қонунларга киритилган ўзгартиришлар ҳам сабаб бўлмоқда. Катта миқдордаги импорт божлари туфайли Ўзбекистонинг автомобил бозорларининг кўп қисмини маҳаллий машиналар ташкил этар эди. Автомобиллар импорти тўғрисидаги янги қонун-қоидалар 120 фоизли солиқни камайтирилди.

Шу муносабати билан, автотранспорт импортининг 2018 йилда – 16 670 та машинага, 2019 йилда эса 25 270 та, жорий йилнинг ўн ойида 22 228 та ўсиши кузатилди. Россия автомобилларининг хариди 2018 йилда 2591 тани, 2019 йилда бу кўрсатгич 8773 та машинани ташкил этди.

Бундан ташқари, OLX.uz реклама хизматига кўра, 2019 йилда “AвтоВAЗ” автомобиллари Ўзбекистонда энг оммабоп харид қилинадиган 10 та машиналар қаторидан жой олди.

Юқорида айтиб ўтилган маълумотлардан келиб чиқиб, яқин келажакда Ўзбекистонда LadaUz ишга туширилиши хам мумкин.

Автосалонлардаги нархлар билан танишинг