Яқин орада Ўзбекистон бозорларида Škoda Octavia автомобиллари сотувга қўйилади

Кейинги ойларда Skoda Octavia A8 автомобиллари сотувга қўйилиши кутилмоқда.

Россияда авто ихлосмандлари ушбу модел 2020 йилнинг бошлариданоқ харид қилишлари мумкин эди. Ушбу модел Skoda брендининг энг таниқли, дунёнинг турли бурчакларида ўз мухлисларига эга автомобилидир. Škoda Octavia функционал, ақилли, ҳамда қулай машина.

Škoda Octavia Active, Ambition и Style коллекцияларида сотилиши тахмин қилинмоқда. Россияда 110 л қувватли Octavia моделлари нархлари 19 600 АҚШ долларидан бошланади.

  • Active Plus — 19,600 доллардан;
  • Ambition Plus — 20,500 доллардан;
  • Style Plus — 23,500 доллардан.

Кучли двигатель учун қўшимча 1000-1500 доллар тўловни амалга оширишга тўғри келади.

Volkswagen ва Skoda дилерликка таклиф қилаяпти

«UzAuto Motors» да навбатни телеграм бот ва расмий сайт орқали билиб олиш мумкин

Ўзбекистон бозорларидаги янги Chevrolet Tracker қандай кўринишда бўлади

Ўзбекистон автомиль бозорларига Chevrolet Tracker машинаси кириб келди.

Мазкур йилда Ўзбекистонга Tracker нинг 209 та автомобилидан иборат биринчи партияси кириб келди. Chevrolet Tracker автомобилининг ушбу моделини фақатгина Хитой ва Бразилияда харид қилиш мумкин эди.

Кўп ҳолларда General Motors нинг ўхшаш номли автомобилларини учратишимиз мумкин. Даст аввал, 1988 йилдан 2016 йилга қадар, Tracker Япония, Канада, AҚШ ва Aргентинада ишлаб чиқарилган мини-SUV ҳисобланарди. 2012 йилда компания Chevrolet Trax кроссоверини тақдим этди ва уни бозорларда Tracker номи билан сотишни бошлади.

2019 йилнинг июнь ойида General Motors ушбу ном остида яна бир моделни Бразилия ва Хитойда ишлаб чиқара бошлади. Айнан шу модел остидаги Tracker лар Ўзбекистонга етқазиб берилди. Автомобиль асосини GEM платформаси ташкил этади. Ўлчамлари 4270×1791×1602 мм бўлиб, ғилдираклар базаси эса 2570. Шина ўлчамлари 205/60 R16, 215/55 R17, магистрал ҳажми эса 393 литрни ташкил қилади.

Tracker 1.0 уч силиндрга эга(125 ҲП, 180 Н • м), 1,3 л (165 ҲП, 240 Н • м) бензинда ҳаракатланадиган, олтита диапазон DSS “робот” двигателлари билан жиҳозланган. Драйв фақат олд томонда.

Медиацентр Chevrolet MyLink саккиз дюймли дисплейга эга,  Apple CarPlay и Android Auto медиаларни акс эттира олади. Симсиз қувват олиш имконияти мавжуд. Шунингдек, стандарт базага бошқа функциялар қаторида, олтита хавфсизлик ёстиғи ва ESP киради . Aвтоматик тормозланиш ва светодиод фаралари мавжуд.

Бундан ташқари, калитсиз очиш, тугмача билан моторни ишга тушириш, иқлим назорати, тезликни чекловчи “круиз” фунцияси, ёруғлик датчиклари ва ёмғир сенсорлари бор.

Chevrolet Tracker нархлари

Хитойда КПП механик Tracker нархи 15,300 долларни, ўртача LT комплектатсияси -19,600 долларни, топ комплектатсия эса 21,500 долларни ташкил этади. Аммо Бразилияда модел қимматроқ – 82 000 дан 113,600 реалгача бўлган нархларда (166 миллиондан 230 миллион сўмгача) сотилади.

Автосалонлардаги нархлар билан танишинг.

Онлайн-аукциондаги автомобиллар билан танишинг

Қуйида электрон Онлайн-аукционларни ташкил этиш марказининг расмий сайтида жисмоний ва юридик шахслар хариди учун жойлаштирилган автомобиллар билан танишишингиз мумкин:

  • ISUZU SAZ бошлағич нархи 90,6 млн.сўмдан – кўриш
  • Nexia-1 бошлағич нархи 31,7 млн.сўмдан – кўриш
  • Nexia-1 бошлағич нархи 30,8 млн.сўмдан – кўриш
  • УАЗ бошлағич нархи 16,8 млн.сўмдан – кўриш
  • Енгил авто бошлағич нархи 199 млн.сўмдан – кўриш
  • Spark бошлағич нархи 43,5 млн.сўмдан – кўриш
  • MERCEDES BENZ бошлағич нархи 61,2 млн.сўмдан – кўриш

Ушбу аукцион лотлари декабр бошигача ўйналади

Аукционда иштирок этиш учун қанақа ҳужжатлар топширилиши керак?

Аукционда иштирок этиш учун энг аввало ариза берилиши керак бўлади. Электрон рақамли имзо билан имзолананган аризага закалат пули тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатнинг электрон (сканер қилинган) нусхаси илова қилиниши лозим.

Электрон рақамли имзони қандай олиш мумкин?

Электрон рақамли имзо, яъни ЭРИни шахсий кабинет орқали операторга мурожаат қилиб олиш мумкин. Бу ерда e-imzo модулини хам юклаб олиш мумкин.

Закалат пули миқдори қанча?

Электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун закалат пули мол-мулк баҳоланган қийматининг 5 фоизи миқдорида белгиланади ва операторнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.

Мол-мулк қийматини тўлаш усули қанақа?

Тўловлар тегишли банк орқали аризачи хоҳишига кўра барча турда амалга оширилиши мумкин.

Иккиламчи бозорда автомобиль нархига таъсир этувчи омиллар нималар?

Автосалонлардаги нархлар билан танишинг

10-ноябрдан Aи-95 бензин нархи арзонлаштирилади

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, компания томонидан нефт маҳсулотларининг нарҳи босқичма-босқич белгиланиб борилмоқда.

Ушбу йилнинг апрель ойида ёқилғининг нархи деярли 2 минг сўмга арзонлашган эди. 1 август кўрсаткичлари бўйича эса бензин нархи 400-700 сўмга қимматлашди.

10-ноябридан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ компаниясига қарашли ёқилғи қуйиш шохобчаларида Aи-95 нархи 6.600 сўмдан 6.300 сўмга пасайтирилади.

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Petro_Bot телеграм канали орқали олишингиз мумкин.

Тошкент йўналишли автобус чипталарининг нархи

охирги янгиланиш 08.11.2020

Тошкент – Бухоро

Нархи: 75 000 сўм
Даврийлик: ҳар куни
Тошкентдан кетиш вақти: 09:30, 13:30, 17:00, 19:00

Тошкент – Денов

Нархи: 87 000 сўм
Даврийлик: ҳар куни
Тошкентдан кетиш вақти: соат 19:00

Тошкент – Жуш

Нархи: 51 000 сўм
Даврийлик: ҳар куни
Тошкентдан кетиш вақти: 07:40

Тошкент – Зомин

Нархи: 24 000 сўм
Даврийлик: ҳар куни
Тошкентдан кетиш вақти: соат 16:00

Тошкент – Қоракўл

Нарх: 73 000 сўм
Даврийлик: ҳар куни
Тошкентдан кетиш вақти: соат 10:50

Тошкент – Қарши

Нархи: 54 000 сўм
Даврийлик: ҳар куни
Тошкентдан кетиш вақти: соат 14:00

Тошкент – Каттақўрғон

Нархи: 45 000 сўм
Даврийлик: ҳар куни
Тошкентдан кетиш вақти: соат 12:00

Тошкент – Қўнғирот

Нархи: 135 000 сўм
Даврийлик: ҳар куни
Тошкентдан кетиш вақти: соат 16:00

Тошкент – Мирбазар

Нархи: 50 000 сўм
Даврийлик: ҳар куни
Тошкентдан кетиш вақти: соат 12:00

Тошкент – Навоий

Нархи: 52 000 сўм
Даврийлик: ҳар куни
Тошкентдан кетиш вақти: соат 8:30, 16:00

Тошкент – Нукус

Нархи: 120 000 сўм
Даврийлик: ҳар куни
Тошкентдан кетиш вақти: соат 14:30

Тошкент – Самарқанд

Нархи: 35 000 сўм
Даврийлик: ҳар куни
Тошкентдан кетиш вақти: соат 14:30
Саёҳат вақти: 4 соат 30 дақиқа

Тошкент – Термиз

Нархи: 78 000 сўм
Даврийлик: ҳар куни
Тошкентдан кетиш вақти: соат 18:00, 19:00

Тошкент – Узун

Нархи: 100 000 сўм
Даврийлик: ҳар куни
Тошкентдан кетиш вақти: соат 16:00

Тошкент – Урганч

Нархи: 115 000 сўм
Даврийлик: ҳар куни
Тошкентдан кетиш вақти: соат 15:00

Тошкент – Усмат

Нархи: 32 000 сўм
Даврийлик: ҳар куни
Тошкентдан кетиш вақти: соат 14:00

Тошкент – Хатирчи

Нархи: 50 000 сўм
Даврийлик: ҳар куни
Тошкентдан кетиш вақти: 08:50

Тошкент – Хива

Нархи: 115 000 сўм
Даврийлик: ҳар куни
Тошкентдан кетиш вақти: соат 18:00

Тошкент – Хўжайли

Нархи: 125 000 сўм
Даврийлик: ҳар куни
Тошкентдан кетиш вақти: соат 13:00

Барча йўналишли автобуслар Тошкент автостанциясидан йўлга чиқади.

Ўзбекистонда транспорт воситаларига эгалик қилиш учун йиллик тўлов жорий этиш таклиф қилинмоқда

Молия вазирлиги Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини эълон қилди. Унда транспорт воситаларига эгалик қилиш учун икки хил тўловларни жорий этиш кўзда тутилган.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши томонидан жорий этилиши мумкин бўлган махсус тўлов. Ушбу тўлов миқдори ёқилғи бирлиги учун 25 сўмдан ошмаслиги керак. У бензин, дизел, суюлтирилган ва сиқилган газнинг чакана нархларига қўшилади.

Ёқилғи қуйиш шахобчалари ва газ қуйиш шахобчалари томонидан истеъмолчиларга автомобил бензини, дизел ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни сотишда йиғим олинади ва тушган маблағ ҳудудий йўлларни ривожлантиришга йўналтирилади.

Иккинчиси, йиллик тўлов – бу двигател кучига боғлиқ бўлган транспорт воситаси эгалик ҳақи. Уни туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари киритиши мумкин. Ушбу тўловни жорий этиш Президентнинг 2019 йил 9 декабрдаги фармони билан таъминланган.

Таъкидланишича, йиллик тўловни киритиш шарт эмас. Демак, у туман ёки шаҳар Кенгашининг қарори билан киритилиши мумкин. Бундай ҳолда, тўлов фақат у ўрнатилган туман ёки шаҳар учун амал қилади.

Автомобил эгаси бўлган жисмоний ва юридик шахслар тўловни тўлашлари шарт. Йиллик тўловни бюджет ташкилотлари, бюджет маблағларини олувчилар тўламайди, шунингдек, темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво транспорти ва ногиронлар учун махсус жиҳозланган транспорт воситалари учун тўлов тўланмайди. Кенгаш қарори билан бошқа имтиёзлар ҳам белгиланиши мумкин.

Йиллик тўлов қуйидаги формулага мувофиқ ўрнатилиши назарда тутилмоқда: қувват (от кучи билан) ” йиғим миқдори ҳар бир от кучига “. Бунда бадал миқдори Кенгаш томонидан белгиланади.

Қабул қилинган маблағлар вилоят ва шаҳардаги автомобил йўллари ва кўчаларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун мақсадли харажатларга йўналтирилади.

            Йиллик тўловни қандай киритиш режалаштирилган?

Ҳар йили 1 февралга қадар ҳар бир туман ва шаҳарда даромад даражасини ҳисобга олган ҳолда транспорт воситасига эгалиги учун солиқ миқдори ишлаб чиқилади. Молия органлари билан келишилганидан сўнг ва солиқ жорий этилгунга қадар маъмурий-ҳудудий бирлик аҳолиси билан расмий веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқлар орқали умумий муҳокамага тақдим этилади.

Шундан сўнг, келиб тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда Кенгашлар йиғим миқдорини 15 мартга қадар кўриб чиқадилар. Йиллик тўлов тасдиқлангандан сўнг 10 иш куни ичида ушбу ҳудудда давлат рўйхатидан ўтган автомобил эгаларига ёзма билдиришнома юборилади.

Билдиришнома олгандан кейин бир ой ичида тўлов тижорат банклари бўлимлари ёки ЙҲХБ рўйхатга олиш бўлимларида тўланиши керак. Тўловни кечиктирганда, транспорт эгасидан жарима ундирилади.

Агар кейинги йил учун ставкани кўтариш, тушириш ёки бекор қилишнинг ҳожати бўлмаса, илгари белгиланган тўлов миқдори амалда қолади.

Шуни таъкидлаш керакки, ушбу ставка ҳажми Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида кўрсатилмаган.

Лойиҳан муҳокамаси 2020 йил 20 ноябргача давом этади.