UzAutoMotors (GM Uzbekistan) 2022 йил 3 март куни автомобил нархларини оширди ва шартнома беришни қайта йўлга қўйди.
Бундан ташқари олди сотди шартномаларида автомобильний бошланғич тўлови камайтирилган. Баъзи авто моделларни 1-3 кун ичида олишингиз мумкин.
Компания жисмоний шахслар учун олдиндан тўлов миқдорини 85% дан 50% гача пасайтиради. Масалан, Chevrolet Cobalt AT автомобилини сотиб олишда олдиндан тўлов 106.7 миллион сўмдан 62.8 миллион сўмгача камайди.
“Март ойида ижтимоий тармоқларда “UzAuto Motors” компаниясининг бир қатор автомобиллари нархи кўтарилиши кутилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Malibu LTZ Premier Facelift модели доллар курси ошганлиги туфайли 30% га қимматлашди дея тасдиқлади компания раҳбарияти. Шунингдек пандемия туфайли дунё миқёсида логистика соҳасининг нархи кескин кўтарилди.
Tracker машинасининг янги вариантида климат бошқарув, ҳайдовчи ўриндиғини тартибга солувчи қурилма, сунъий чарм ўринлари мавжудлиги туфайли нархи кўтарилди. Equinox моделининг RS комплектидаги тўлиқ светодиод оптика, круиз-контроль, кўриш қийин бўлган жойларни монотиринг қилиш фунциялари ушбу автомобилнинг қимматлашишига сабаб бўлди.
“UzAuto Motors” компанияси янгиланган Chevrolet Equinox ва Chevrolet Tracker автомобиллари хариди бўйича 2021 йилучунбуюртмалар қабул қилишни бошлади.
Янгиланган Chevrolet Equinox RS комплекти ўзида қуйидаги опцияларни мужассам этади:
Тўлиқ светодиод оптика;
Мослашувчан круиз-контроль;
Парковка пайтида орқадаги ҳаракатни ҳақида огоҳлантирувчи тизим;
Кўринмас жойларни мониторинг қилиш;
Олдинги ўриндиқлар вентиляцияси;
Премиум акустик тизим;
Хавфсизлик тизимлари (пиёдаларни аниқлаш, тўқнашув ҳақида огоҳлантириш, ҳаракат чиқиғидаги бошқарув).
Chevrolet Tracker ихчам, замонавий ва универсал кроссовер излаётганлар учун ажойиб танлов бўлиб хизмат қилади. Янгиланган Chevrolet Tracker LT ва Redline моделлари сунъий чарм билан қопланган олдинги ўриндикларнинг электро бошқарув тизими (электррегулировка), ҳамда иқлим назорати билан жиҳозланган.
Ушбу автомобилларни Chevrolet компаниясиниг авторизацияланган расмий диллерларидан харид қилиш мумкин.
2021 йилда ишлаб чиқарилган Chevrolet Equinox нархлари:
Асосий комплект: 260 000 000 сўмдан;
RS комлект: 360 000 000 сўм.
2021 йилда ишлаб чиқарилган Chevrolet Tracker нархлари:
Асосий комплект: 145 130 000 сўмдан;
LT комлект: 201 740 000 сўм;
Redline комлект: 208 696 000 сўм.
Aсосий комплектдаги автомобилни харид қилишни истовчилар расмий диллерлик ёки info@uzautomotors.com да ариза қолдиришлари мумкин. Етарли буюртмалари қабул қилингандан сўнг, автомобиллар харидорларга етказиб берилади.
2021 йил 2 мартда “Uzauto Motors” компаниясининг ОАВ вакиллари учун ташкил этган пресс-турнинг илк куни бўлиб ўтди.
Унда аввалроқ тўхтаб қолган янги Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобиллари учун шартномалар бериш 2021 йилдан 3 мартдан қайта бошланиши айтилди. UzAutoMotors кунига 1000 донадан автомобил ишлаб чиқаришни яна қайта йўлга қўйди.
Бундан ташқари “Uzauto Motors” янги моделларни намойиш этди. Улардан бири 6 ойдан сўнг харидда мавжуд бўладиган Lacetti Red Line. Унинг тахминий нархи 138 млн. ташкил этади ва махсус буюртма асосида тайёрланиши айтилди.
Шунингдек, Chevrolet ONIX модели ҳам намойиш этилиб, у 9 000 дан 12 000 долларгача нархда бўлиши айтилмоқда. У Матиз ўрнида ишлаб чиқарилиши мўлжалланган экан.
Тадбирда “Uzauto Motors” автомобилларини етказиб бериш муддати 1-2 ойга узайтирилганлиги ҳақида хабар берилди. Бунга сабаб дунё бўйлаб микросхема ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ярим ўтказгичлар (полупроводник) танқислиги бўлди. Автомобиллар аввалгидек йиғилиб борилмоқда, бироқ якуний жараён давомийлиги смехаларнинг ўз вақтида етказиб берилишига боғлиқ бўлиб қолди. Ҳозирда заводлар микросхема билан ҳаво йўли орқали таъминланмоқда. “Uzauto Motors” вакилларининг сўзларига кўра бу муаммо 2021 йилнинг иккинчи ярмида бартараф этиб борилиши таъкидланди. Янги шартномалар бўйича олинган маблағлар ишлаб чиқаришнинг доимийлигини таъминлаш учун хомашё ва керакли қисмларни сотиб олишга сарфланади.
Нима учун яримўтказгичлар ва микросхемаларнинг етишмаслиги автомобилсозлик саноатига таъсир этаяпти?
Пандемия даврида турли хил гаджет ва электрон ускуналарга бўлган талабнинг ошиши бутун дунёда яримўтказгичларнинг етишмовчилигини келтириб чиқарди. Чипларни етказиб беришдаги узилишлар ва таъминот занжиридаги узилишлар аллақачон бир қатор автоулов заводларининг ёпилишига олиб келди. Aксарият замонавий транспорт воситаларини ишлаб чиқаришда ўнлаб микросхемалардан фойдаланади, баъзи ҳолларда уларнинг сони 150 тага етиши ҳам мумкин. Чиплар двигателнинг ишлашидан тортиб, навигация тизимларига қадар жавобгардир. Аммо дунёда ушбу микросхемалар бир нечта заводлар томонидан ишлаб чиқарилади холос. Ҳатто Tesla ҳам микросхемаларнинг етишмаслиги сабабли ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатди.
“UzAuto Motors” март ойидан Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra каби моделлар учун шартномалар тузишни қайта йўлга қўяди.
Бир неча ҳафта илгари Асака заводдан чиқадиган Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобиллар сотуви вақтинча тўхтатилган эди. Компания буни бизнес жараёнларини бошқаришнинг комплекс автоматлаштирилган тизими – ERP/CRM SAP’га ўтилаётгани билан изоҳлаган. Хабарларга кўра янги тизим орқали автомобиллар савдосининг шаффофлиги таъминланади.
Маълум бўлишича, 2021 йил январь ойида “UzAuto Motors”нинг 2020 йилга нисбатан 4 баробар кам транпорт ишлаб чиқарган. Шунга қарамай, компания тузилган шартномалар бўйича барча буюртмалар ўз вақтида етказиб берилиши таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистонга мамлакат иқлими шароитида синаб кўриш ва потенциал харидорлар фикрини ўрганиш мақсадида Chevrolet Onix моделидан бир неча дона олиб келинди. “UzAuto Motors” ушбу автомобильни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш маълум қилди.
Бундан ташқари, Chevrolet ўз моделлaри қaторини янгилаётгани сабали, UzAuto Motors томонидан импорт қилинаётган Equinox автомобили учун шартнома тузиш тўхтатилди. Янги авлод Equinox Ўзбекистонда қачон пайдо бўлиши ҳозирча маълум эмас.
“UzAuto Motors” нинг “Chevrolet Equinox” автомобили сотувдан олинди, аммо компания шу вақтга қадар келиб тушган барча буюртмаларни ўз вақтида етказиб беришини кафолатлади.
“Chevrolet Equinox” автомобилининг ушбу авлоди таркибини такомиллаштириш мақсадида машина сотувдан олинди. Шу муносабати билан”Chevrolet Equinox” моделини етказиб бериш бўйича шартномаларни тузиш вақтинча тўхтатилди.
Компания мижозлар олдидаги мажбуриятларини бажаришини ва олдинроқ буюртма қилинган автоуловлар мижозларга етказиб берилишини алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистонда бозорларида “Chevrolet Equinox” автомобили 2019 йилнинг охирида сотила бошлаган эди. Машиналар Хитойнинг SAIC Motor ва Aмериканинг General Motors ҳамкорлигида ташкил этилган SAIC-GM компаниясидан етказилади. “Chevrolet Equinox”ниг нархи 349 миллион сўмни ташкил этади. 2020 йил эса Chevrolet “Equinox 2021” моделини намойиш қилди. Тез орада ушбу моделни сотувга чиқиши кутилмоқда.
Эндиликда, “UzAuto Motors” автомобиллари харидини Uzavtosavdo.uz иловаси орқали расмийлаштириш мумкин. Шунингдек, телеграм бот ва компаниянинг веб-сайтида транспорт харидидаги навбатни аниқлаштириш имкони мавжуд.
GM Uzbekistan баъзи автотранспорт моделларини етказиб бериш муддатини қисқартирди. Автомобиллар учун навбат фақат ўсиб бормоқда. Оммабоп ранглардаги Chevrolet Nexia 3 ни 3 ой кутишга тўғри келади. Аммо, Spark, Lacetti, Malibu или Tracker 1 кунда олиш мумкин. Энг оммабоп моделлардан бири Chevrolet Damas микроавтобусини 6 ойгача кутишга тўғри келади.
UzAuto Motors автомобилларини етказиб бериш муддати билан қуйида танишинг:
МОДЕЛЬ
ЕТКАЗИБ БЕРИШ МУДДАТИ
Damas
Грузовой – 1 ой Пикап – 9 ой
Spark (барча позициялар)
2-4 ой
Nexia 3 LT (2 позиция AV-GS16)
3 ой
Nexia 3 LTZ AT (4 позиция)
1 ой
Cobalt LT (2 позиция)
5 ой
Cobalt LTZ AT (4 позиция)
4 ой
Lacetti (барча позициялар)
3 ой
Tracker (барча позицилар)
2 ой
Malibu 2
1 кундан 1 ойга қадар
Trailblazer
1 кун
Equinox, Tahoe, Traverse
2-4 ой
20-январдан бошлаб харидор шартномаси орқали UzAuto Motors расмий веб-сайтидан ёки қуйидаги ҳаволада ўз навбатини билиб олиши мумкин. Бунинг учун “Тузилган шартномалар бўйича ҳолат” бўлимига Солиқ рақами ва шартноманинг рақамини киритиш кифоя.
Шунингдек, Телеграм-даги махсус бот орқали текшириш имкони ҳам авжуд: @УзAутоСаноат_бот. Бундан ташқари, ботда автомобил аризаси тафсилотлари (модел, модификация (позиция), ранг) маълумотлари жойлаштирилган. Ботдаги барча маълумотлар ўзбек ва рус тилларида мавжуд.
“UzAuto Motors”компаняси матбуот хизматининг хабар беришича, Асака филиали заводида янги сварка цехи ишга туширилди. Цехнинг умумий майдони 7628 кв.метрни ташкил этади.
Маълум бўлишича, юқори технологик иншоотнинг қурилишида фақатгина маҳаллий мутахассислар жалб қилинди. Режаларни хорижий экспетларнинг ёрдамисиз амалга ошириш тахминан 1 миллион долларни тежашга имкон яратди.
Янги сехнинг ишлаб чиқариш қуввати 14 та JPH ни ташкил этади. Ушбу кўрсатгич ёрдамида йилига қўшимча 60 минг дона автомобил ишлаб чиқариш мумкин бўлади.
Объектнинг асосий мақсадларидан бири ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдир. Эндиликда янги автомобил моделларини жорий этиш жараёни ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигига таъсир кўрсатмайди. Бу ўз навбатида ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга ўз ҳиссасини қўшади.
Цехнинг яна бир қулай томонларидан бири шундачи у автоматик чироқлар ва шамоллатиш тизимини қувват билан таъминлаш учун қуёш панеллари таъминланди.
UzAuto Motors (GM Uzbekistan) автосалонлари автомобиллар етказиб бериш учун янги шартномалар тузишни вақтинча тўхтатди.
Бунини сабаби қилиб UzAutoMotors нинг янги тизимга ўтаятганилиги айтилган. Онлайн харид қилиш имконини берувчи UzAvto Savdo тизими хам вақтинча ишламаяпти.