Президент 14 та компаниядаги “Узавтосаноат” ассоциациянинг улушини сотувга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди.

“Ўзавтосаноат” аксиядорлик жамиятининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган 14 та ташкилотдаги акцияларини сотувга қўйишни режалаштирилмоқда. Учрашувда Шавкат Мирзиёйев компания фаолиятини ўзгартириш учун хорижий мутахассисларни жалб қилиш зарурлигини эълон қилди. Ушбу жараён Иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликни камайтириш вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.

Шунингдек, арзон ускуналар ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар ҳам бериб ўтилди. Жорий йилнинг сўнгига қадар ассоциациянинг локализациясини 30 фоизга, келаси йилда эса камида 45 фоизга етказиш бўйича топшириқлар берилди.

Матбуот хизматининг хабар беришича, 1 июлга қадар мамлакатда машинасозлик саноатидаги 40 та корхонани трансформация қилиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари рақобат муҳитини ривожлантириш учун автоуловлар учун эҳтиёт қисмлар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарадиган 23 корхонани хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Жиззахда кроссоверлар ишлаб чиқарилади

2021-йил Хоразм вилоятида корпус қисмларини ишлаб чиқарадиган корхонани фойдаланишга топшириш режалаштирилган бўлиб, маҳаллийлаштириш бўйича Aндижонда 4 та лойиҳа, Навоий вилоятида эса 2 та лойиҳа амалга оширилади. Шу муносабати билан 122 та хусусий корхоналар 80 дан ортиқ турдаги эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришади.

Ҳисоботда машинасозлик республика саноат маҳсулотининг 11 фоизини ташкил этиши қайд этилган бўлиб, автомобилларни йиғиш ва бюджет автомобилларини ишлаб чиқариш йилига 50-60 мингтага етказилиши кўзда тутилди.

2021−2023 йилларда янги хусусий автомобиль ишлаб чиқариш заводлари йўлга қўйилади

Автомобилларни қанча муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш керак

Ҳайдовчиларга нисбатан қўлланилаётган маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилтши мумкин