“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталида ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида бир неча мурожаатлар ёзилибди. Қуйида уларнинг қисқа мазмуни билан танишишингиз мумкин:

1. Транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарликни бекор қилиш ҳақида

Қисқа мазмуни: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган Lacetti ёки Nexia-3, Cobalt ва Spark автомобилларига ишлаб чиқарувчи завод томонидан замонавий GPS-навигаторли ёки Android дисплэйли мосламалар ўрнатилмаган. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддаси иккинчи қисмида шундай баён этилган: “Транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”. Агар монитор (дисплей) ишлаб чиқарувчи завод томонидан ўрнатилган бўлса, жаримага тортилмайди. Қани, мантиқ? Фуқаролар томонидан ўзлари сотиб олиб ўрнатишларига рухсат йўқ.

Таклиф: маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарликни бекор қилишни таклиф қиламиз.

Мурожаат билан батафсил бу ерда танишиб фикр ва мулоҳазаларни қолдиришингиз мумкин.

2. Сергели туманидаги тирбандликларни бартараф этиш ҳақида

Қисқа мазмуни: Сергели туманини шаҳар маркази билан боғлайдиган йўлларда катта тирбандликлар юзага келяпти.

Таклиф: Сергели метро йўли бўйлаб ҳамда Сергели тумани орқали Фарғона водийсига йўналган темир йўл бўйлаб автомобиль йўлларини қуриш.

Мурожаат билан батафсил бу ерда танишиб фикр ва мулоҳазаларни қолдиришингиз мумкин.

2. Вилоятлараро йўллардаги бетон тўсиқларнинг баландлигини ошириш

Қисқа мазмуни: кечки вақтда вилоятлараро йўлларда бетон тўсиқларнинг пастлиги сабабли қарама-қарши томондан келаётган транспорт воситасининг чироқлари кўзни қамаштириб, турли автоҳалокатларга сабаб бўлмоқда.

Таклиф: бетон тўсиқлар баландлигини мутахассислар билан ўрганиб чиқиб, қўшимча 40-50 см.га кўтариш

Мурожаат билан батафсил бу ерда танишинг

Сиз ҳам ўз фикрингизни қолдиринг ва овоз беринг!