Йўл ҳаракати қоидаларини назорат қилиш камералари жойлашув участкалари ким-ошди савдосига қўйиш орқали тадбиркорларга сотилади.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлигини қайд қилувчи свето-фото камералари ўрнатилган жойлар онлайн ауксионларда сотувга қўйилади. Хабар беришларича, бу йўл орқали давлат хизматларини монополиялаштиришдан қочиш ва давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш кўзда тутилмоқда.

Е-IJRO AUKSION веб-сайтида сотиладиган пунктларни нашр этиш вазифаси билан Ички ишлар вазирлиги ва Авто йўллар қўмитаси шуғулланади. У ерда камералар жойлашуви, ушбу ҳудудлардаги транспорт оқимлари ва сўнгги икки йил ичида аниқланган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилади.

“Хусусий сектор ва бизнесларга сармоя киритиш ва уни ривожлантиришга имконият берилади”, – деди Aдлия вазирлиги Ҳуқуқий ва сиёсий тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Назарали Норбойев камераларни хусусий шахсларга ўтказиб бериш тўғрисида.

Эслатиб ўтамиз, октябр ойи охирида пойтахт ҳокимлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди, унда Тошкентдаги битта камера мажмуаси ойига ўртача 300 миллион сўм ишлаб топиши маълум бўлди.

Радар ўрнатиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш хусусийлаштирилади