2020 йил 17 декабрда Вазирлар Маҳкамасининг 795-сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтиш пунктлари тўғрисидаги низомга” (28.03.2016 г.№ 89) ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, пуллик хизматлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, давлат мулкини ижарага бериш йўли орқали кўрсатилиши мумкин.

Пуллик хизматларни тақдим этишда қуйидагилар ҳисобга олинади:

  • назорат пунктининг географик жойлашуви;
  • кўрсатиладиган пуллик хизматларнинг тури;
  • уларни тақдим этиш учун ажратилиши мумкин бўлган ҳудуд;
  • назорат-ўтказиш пунктининг сиғими.

Шунингдек, Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали автомашиналар учун ўтиш пунктларида пуллик хизматлар рўйхати билан тўлдирилди:

  • Ўзбекистон ҳудудида ишлайдиган уяли алоқа операторларининг хизматлари;
  • умумий овқатланиш ва санитария-гигиена хизматлари;
  • божсиз дўконлардаги товарларнининг чакана савдоси;
  • йўловчилар учун ногиронлар аравачасини ижарага бериш;
  • назорат пункти ичида йўловчилар ва уларнинг юклари учун транспорт хизматлари;
  • назорат пункти орқали ўтадиган транспорт воситаларини таъмирлаш ва эвакуация қилиш;
  • кичик юкларни сақлаш;
  • транспортда ташиладиган юклар билан операцияларни амалга ошириш (юклаш, тушириш, қайта юклаш);
  • таржима хизматлари;
  • йўловчиларнинг божхона декларациялари ва миграция шаклларини тўлдириш, турли хил компютер хизматлари -факс, Интернет йўлга қўйиш;
  • такси буюртма қилиш хизмати.

Ўзбекистон бозорларидаги янги Chevrolet Tracker қандай кўринишда бўлади

Янги намунадаги хайдовчилик гувохномасини (права) качонгача олиш керак?