“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, 1 ноябрдан ушбу компанияга қарашли ёқилғи қуйиш шохобчаларида импорт дизель ёқилғисининг нархи 6500 сўмдан 6000 сўмга арзонлаштирилмоқда.

Компания томонидан нефт маҳсулотларининг нарҳи босқичма-босқич белгиланиб борилиб, ушбу йилнинг апрель ойида ёқилғининг нархи деярли 2 минг сўмга арзонлашган эди. 1 август кўрсаткичлари бўйича эса бензин нархи 400-700 сўмга қимматлашди.

“UNG Petro” корхонаси директори Мирзоҳид Мусаевнинг таъкидлашича, компания аҳоли томонидан ҳарид қилинаётган маҳсулотлар нарҳини таҳлил қилиб боряпти ва таннархи пасайтирилган ҳолатларда ёқилғи, дарҳол, арзонлаштирилмоқда.

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Petro_Bot телеграм канали орқали олишингиз мумкин.