Фарғона вилояти ҳудудида йўл ҳаракати қоидабузарликларни аниқловчи махсус фотовидеофиксация, ва онлайн радар қурулмалари ўрнатилиб, ЙПХ инспекторлари қоидабузарликларни расмийлаштирувчи планшетлар билан таъминланди.

Фарғона вилояти ИИБ матбуотининг хабар беришича, 2020 йил 2 ноябрь кунидан ушбу қамералар ишга тушурилиб, улар томонидан “Тўхташ чизиғи”, “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 1.1 сидирға чизиғига, 3.19 “Қайрилиш тақиқланган” йўл белгисига ҳамда белгиланган тезликка ва светафор ишораларига амал қилмаган транспорт воситалари ҳайдовчиларнинг қоидабузарликлари онлайн тартибда қайд қилиниб борилади.

Онлайн ўрнатиб борилган қоидабузарликлар 3 иш куни ичида кўриб чиқилиб, жарималар тўловчиларга етқазилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 612-сонли қарорига мувофиқ 15 кун муддат ичида тўланган жарималар миқдоридан 30 фоизгача чегирмалар қилинади.

Автосалонлардаги нархлар билан бу ерда танишинг