14 та компаниядаги “Узавтосаноат”улуши сотувга қўйилмоқда

Президент 14 та компаниядаги “Узавтосаноат” ассоциациянинг улушини сотувга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди.

“Ўзавтосаноат” аксиядорлик жамиятининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган 14 та ташкилотдаги акцияларини сотувга қўйишни режалаштирилмоқда. Учрашувда Шавкат Мирзиёйев компания фаолиятини ўзгартириш учун хорижий мутахассисларни жалб қилиш зарурлигини эълон қилди. Ушбу жараён Иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликни камайтириш вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.

Шунингдек, арзон ускуналар ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар ҳам бериб ўтилди. Жорий йилнинг сўнгига қадар ассоциациянинг локализациясини 30 фоизга, келаси йилда эса камида 45 фоизга етказиш бўйича топшириқлар берилди.

Матбуот хизматининг хабар беришича, 1 июлга қадар мамлакатда машинасозлик саноатидаги 40 та корхонани трансформация қилиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари рақобат муҳитини ривожлантириш учун автоуловлар учун эҳтиёт қисмлар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарадиган 23 корхонани хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Жиззахда кроссоверлар ишлаб чиқарилади

2021-йил Хоразм вилоятида корпус қисмларини ишлаб чиқарадиган корхонани фойдаланишга топшириш режалаштирилган бўлиб, маҳаллийлаштириш бўйича Aндижонда 4 та лойиҳа, Навоий вилоятида эса 2 та лойиҳа амалга оширилади. Шу муносабати билан 122 та хусусий корхоналар 80 дан ортиқ турдаги эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришади.

Ҳисоботда машинасозлик республика саноат маҳсулотининг 11 фоизини ташкил этиши қайд этилган бўлиб, автомобилларни йиғиш ва бюджет автомобилларини ишлаб чиқариш йилига 50-60 мингтага етказилиши кўзда тутилди.

2021−2023 йилларда янги хусусий автомобиль ишлаб чиқариш заводлари йўлга қўйилади

Автомобилларни қанча муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш керак

Ҳайдовчиларга нисбатан қўлланилаётган маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилтши мумкин

Менинг фикрим порталида ҳайдовчилардан мурожаатлар

“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталида ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида бир неча мурожаатлар ёзилибди. Қуйида уларнинг қисқа мазмуни билан танишишингиз мумкин:

1. Транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарликни бекор қилиш ҳақида

Қисқа мазмуни: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган Lacetti ёки Nexia-3, Cobalt ва Spark автомобилларига ишлаб чиқарувчи завод томонидан замонавий GPS-навигаторли ёки Android дисплэйли мосламалар ўрнатилмаган. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддаси иккинчи қисмида шундай баён этилган: “Транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”. Агар монитор (дисплей) ишлаб чиқарувчи завод томонидан ўрнатилган бўлса, жаримага тортилмайди. Қани, мантиқ? Фуқаролар томонидан ўзлари сотиб олиб ўрнатишларига рухсат йўқ.

Таклиф: маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарликни бекор қилишни таклиф қиламиз.

Мурожаат билан батафсил бу ерда танишиб фикр ва мулоҳазаларни қолдиришингиз мумкин.

2. Сергели туманидаги тирбандликларни бартараф этиш ҳақида

Қисқа мазмуни: Сергели туманини шаҳар маркази билан боғлайдиган йўлларда катта тирбандликлар юзага келяпти.

Таклиф: Сергели метро йўли бўйлаб ҳамда Сергели тумани орқали Фарғона водийсига йўналган темир йўл бўйлаб автомобиль йўлларини қуриш.

Мурожаат билан батафсил бу ерда танишиб фикр ва мулоҳазаларни қолдиришингиз мумкин.

2. Вилоятлараро йўллардаги бетон тўсиқларнинг баландлигини ошириш

Қисқа мазмуни: кечки вақтда вилоятлараро йўлларда бетон тўсиқларнинг пастлиги сабабли қарама-қарши томондан келаётган транспорт воситасининг чироқлари кўзни қамаштириб, турли автоҳалокатларга сабаб бўлмоқда.

Таклиф: бетон тўсиқлар баландлигини мутахассислар билан ўрганиб чиқиб, қўшимча 40-50 см.га кўтариш

Мурожаат билан батафсил бу ерда танишинг

Сиз ҳам ўз фикрингизни қолдиринг ва овоз беринг!

Ҳайдовчиларга нисбатан қўлланилаётган маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилиши мумкин

2021 йилнинг 12-январидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг видеоконференция алоқа тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазолар енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Аввало қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида фуқаролар, жамоатчилик вакиллари, автоулов ҳайдовчилари билан мулоқот олиб борилди. Натижалар соҳада ечимини кутаётган бир қатор масалалар борлигини кўрастди. Масалан, коррупцион ҳолатларни вужудга келишига кодексдаги йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликларга нисбатан жарима миқдорининг энг кам ва энг кўп миқдорини белгилаш сабаб бўлаётганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, фуқаролар томонидан транспорт воситаларининг вақтинча тўхташи учун шарт-шароитлар яратилмаганлиги ва бундай жойларда тақиқловчи белгилар мавжудлиги бўлмаганлиги сабабли жаримага тортилаётганлигини ҳақида такидлаб ўтишди.

Ушбу лойиҳасига кўра, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 54, 123, 141, 147- моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Кодекснинг назарда тутилган “энг кам” ва “энг кўп” миқдорда белгиланган жарималарнинг энг кам даражаси сақланиб, энг кўп даражаси чиқариб ташланяпти.

Шунингдек, кодекснинг 128-6-моддада белгиланган Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилди. Қайта такроран содир этилган қоидабузарликлар учун жарима қўллаш нормалари эса чиқарилмоқда.

UzAuto Motors янги автомобилларга шартномалар беришни тўхтатди

UzAuto Motors (GM Uzbekistan) автосалонлари автомобиллар етказиб бериш учун янги шартномалар тузишни вақтинча тўхтатди.

Бунини сабаби қилиб UzAutoMotors нинг янги тизимга ўтаятганилиги айтилган. Онлайн харид қилиш имконини берувчи UzAvto Savdo тизими хам вақтинча ишламаяпти.

Олдинроқ Асака заводи модернизация ва профилактика учун тўхтатилганини айтилган эди.

Ушбу вақтинчалик тўхтатилиш олдинги тузилган шартномалар бўйича автомобилларни етказиб бериш ва нархларига таъсир қилмаслиги айтиб ўтилган.

2021−2023 йилларда янги хусусий автомобиль ишлаб чиқариш заводлари йўлга қўйилади

Автомобилларни қанча муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш керак

Жиззахда кроссоверлар ишлаб чиқарилади

Хитойнинг DONG FENG ва CHANGAN компаниялари Жиззах вилоятида DONG FENG ва New Star Truck кроссоверларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, лойиҳа “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида амалга оширилади. Aйни пайтда завод ҳудудида кенг кўламли қурилиш ишлари бошланди.

Маълум бўлишича, ушбу лойиҳа президентнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури тўғрисидаги фармонида кўрсатилган.

Лойиҳа қуввати йилига 27 минг дона автомобил ишлаб чиқаришга мўлжалланмоқда. Проект 16,2 миллион долларга баҳоланиб, шундан 10,5 миллион долларни хорижий инвестициялар ва кредитлар ташкил этади. Қолган 5,6 миллион доллар Ўзбекистон капиталлари томонидан қопланади.

2021−2023 йилларда янги хусусий автомобиль ишлаб чиқариш заводлари йўлга қўйилади

Автоянгиликлар: Жиззахда Lada ва Renault йиғилиши, каршейринг ва электромобиллар

Автомобилларни қанча муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш керак

Вазирлар Маҳкамасининг “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш тартиби тўғрисидаги” низомига кўра:

  • ишлаб чиқарилганлигига:
    • 5 йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари — 2 йилда бир марта;
    • 5 йилдан ортиқ ҳолатларда ҳар йили
    • вақти аниқланмаган транспорт воситалари — 1 йилда бир марта мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак.

Шунингдек, транспорт воситаси техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситалари эгалари 111 минг 500 сўм миқдорда жаримага тортилади.

2021−2023 йилларда янги хусусий автомобиль ишлаб чиқариш заводлари йўлга қўйилади.

2021−2023 йилларда янги хусусий автомобиль ишлаб чиқариш заводлари йўлга қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёйев ўзининг 2020 йил сўнгидаги йўлланмасида 2021-2023 йилларда BAIC Group, Changan Automobile компаниялари ҳамкорлигида хусусий автомобил ишлаб чиқариш заводлари йўлга қўйилиши ҳақида маълумот берди.

Бу орқали автомобилсозлик саноатида соғлом рақобатни ривожлантириш ва корхоналар учун тенг шарт-шароитлар яратишга эришиш режалаштирилмоқда. 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурида автомобил ишлаб чиқариш соҳасидаги бир нечта лойиҳалар кўрсатилган:

Navoi Motors, Навоий вилояти

2021 йил декабрида Навоий вилоятида автомобиллар (пикаплар, мини-юк машиналари, микроавтобуслар, ва электр транспорт воситалари) ва тракторлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ишлаб чиқариш қуввати 12 минг донага этиши режалаштирилмоқда. Инвестиция ҳажми – 12 миллион долларни ташкил этади. Parsalpine Management GMBH компанияси хорижий шерик ва кредит тақдим этувчи сифатида кўрсатилган.

Manas Avto Sanoat, Наманган вилояти

Шунингдек, 2021 йилнинг декабрида 3 минг дона ишлаб чиқариш қувватига эга Manas Avto Sanoat юк машиналари компанияси йўлга қўйилади. Manas Savunma AS $ 10 млн. доллар миқдорида инвестиция ажратмоқда.

Namangan Changan Motors, Наманган вилояти

Namangan Changan Motors автомобилларни ишлаб чиқариш ва йиғишга мўлжалланган бўлиб, ишлаб чиқариш қуввати 1,8 минг донани ташкил этади. Mustafa Rent A Car LLC компанияси 5,8 миллион доллар ҳажмда инвестицияни киритиши маълум қилди.

ADM Jizzakh, Жиззах вилояти

Эксимбанк Кореи компанияси 100 минг дона Kia, Lada и Renault автомобиллари ишлаб чиқариш қувватига эга ADM Jizzakh заводига инвестиция киритмоқда. Лойиҳа 60,9 миллион долларга баҳоланган бўлиб, унинг 33,3 доллари 2021 йилда заводга тикилиши режалаштирилмоқда.

Auto Motors Asia, Жиззах вилояти

Auto Motors Asia кроссоверлар, юк машиналари ва микроавтобуслар ишлаб чиқариш заводи сифатида барпо этилади. 2020-2021 йилларда завод 27 минг донани ишлаб чиқариш қуввати фойдаланишга тақдим этилади. Dongfeng Motor Corporation ва Changan Automobile компаниялари инвесторлар сифатида 16,2 миллион доллар ҳажмли маблағ ажратиши режалаштирилмоқда.

Abbos Eco Agro, Сурхондарё вилояти

2021 йилда BAIC Group миниванлар ва мини-юк машиналари ишлаб чиқариш учун 10 миллион доллар ажратишини маълум қилди. Қолган 20 миллион доллар эса 2022-2023 йилларда тақдим этилади. Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати 10 минг донани ташкил этади.

«КАМАЗ-ЛИЗИНГ» акция эълон қилади

Coca Cola акцияси бош соврини Nissan Sylphy хусусиятлари билан танишинг

Coca Cola акцияси бош соврини Nissan Sylphy хусусиятлари билан танишинг

«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd.» акциясининг асосий совғаси 21 та Nissan SYLPHY русумли автомобиллари ғолиби кимлар бўлишини яқин орада билиб оламиз. Унгача Nissan SYLPHY автоулови характеристикаси билан яқиндан танишсак.

Nissan SYLPHY – тўрт ешикли C синфидаги хетчбек ҳисобланади. Унинг умумий ўлчамлари: узунлиги 4675 мм, кенглиги 1760 мм, баландлиги 1495 мм, ғилдираклар базаси эса 2700 ммни ташкил этади. Nissan SYLPHY битта қувват агрегати билан жиҳозланган ва двигатели 131 от кучига эга.

Ушбу модел багажи тахминан 500 литр жой билан таъминланган. Бу кундалик вазифалари учун етарли, шунингдек, бортида бир нечта кўп багажли йўловчилар бўлган узоқ сафарда ҳам машина ўз фунционаллигини йўқотмайди.

Nissan SYLPHY русумли автомобилнинг нархи Хитойда 100 минг юан, яъни 15400 долларни ташкил этади.

Coca-Cola промо акцияси шартлари билан қуйидаги манба орқали танишиб олинг.

Автосалонлардаги нархлар билан танишинг

«КАМАЗ-ЛИЗИНГ» акция эълон қилади

«КАМАЗ-ЛИЗИНГ» янги йил акциясини эълон қилади.

Ушбу лизингга кўра, харидор қанча кўп техника сотиб олса, лизинг тўлови даражаси шунча паст бўлади. «Ўзбекистон КАМАЗ-ЛИЗИНГ»
компанияси фойдали сармоя киритиш орқали КAМAЗ 6520-1771-ПН самосвалларини махсус янги йил аксиясида харид қилишни таклиф этмоқда.

Асака заводи фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги ҳақида қуйидаги манба орқали билиб олинг.

Самосвал машиналари қанча кўп бўлса, лизинг тўлови шунча паст бўлади:

  • 1 дона: йилига 16%;
  • 2 дан 4 донагача: йилига 14%;
  • 5 дан 9 донагача: йилига 12%;
  • 10 донадан кўпроқлар харидлар учун: йилига 10%.

Ушбу моделни сотиб олиш орқали харидор қуйидаги қулай шартлардан фойдаланиши мумкин:

  • бошланғич тўлов: 10% дан;
  • ижара ставкаси: 10%.

Шунингдек, ёнилғи сарфлаш 2 бароварга камайтирилди.

Қўшимча маълумотларни ушбу (+998) 55-501-90-90, (+998) 55-501-60-60 рақамлар орқали олишингиз мумкин.

Chevrolet Trailblazer автомобиллари учун акция билан танишинг.