Аукционда сотилаятган автомобиллар билан танишинг

Аукциондаги автомобиллар билан танишинг.

Spark
Ишлаб чиқарилган йили: 2015 йил
Босиб ўтган йўли (пробег): 86935
Нархи: 36 525 839.00 сўм.

COBALT
Ишлаб чиқарилган йили: 2014 йил
Босиб ўтган йўли (пробег): 96688
Нархи: 42 495 600.00 сўм.

Nexia 2
Ишлаб чиқарилган йили: 2013 йил
Босиб ўтган йўли (пробег): 248740
Нархи: 44 000 000.00 сўм.

COBALT GS/16MTB
Ишлаб чиқарилган йили: 2019 йил
Босиб ўтган йўли (пробег): 63969
Нархи: 90 864 018.00 сўм.

Spark
Ишлаб чиқарилган йили: 2018 йил
Босиб ўтган йўли (пробег): 74503
Нархи: 52 850 700.00 сўм.

Янги ранглардаги Малибу-2 билан танишинг

Яқинда ижтимоий тармоқларда Малибу 2 нинг янги ранглардаги моделлари келгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Қуйида янги рангдаги Malibu 2 моделлар билан танишинингиз мумкин:

2021 йил январдан бошлаб Chevrolet Malibu ни янги 4 та рангда (умумий ҳисобда 7 хил рангда) сотиб олиш мумкин бўлди. Янги рангдаги Малибуларни ферваль ойидан етказиб бериш бошланади, буюртма бир ой ичида етказиб берилиши кутиляпти.

Янги рангларнинг номлари:

  • Kasmir Met-3
  • Rowan Metallic
  • Dark Shadow Metallic
  • Switchblade Silver
  • Summit White (ҳозиргача сотилаятган ранг)
  • Back Meet Kettle Metallic (ҳозиргача сотилаятган ранг)
  • Abalone White Pearl (ҳозиргача сотилаятган ранг)

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Chevrolet Malibu 3 хил комплектацияда қуйидаги нархларда сотиляпти (1.5 ва 2.0 литрли турбо двигател билан):

Chevrolet Malibu 2нархи
MALIBU LT/АТ 1.5 Turbo Facelift 2019 (160 от кучи)278 322 334 сум
MALIBU LT/АТ 2.0 Turbo Facelift 2019 (253 от кучи)311 124 067 сум
MALIBU LTZ/АТ 2.0 Turbo Facelift 2019 (253 от кучи)
324 450 000 сум

Автосалонлардаги нархлар билан танишинг

«UzAuto Motors»нинг Асака филиалида янги цех ишга туширилди

1-январдан бошлаб кундузги фараларсиз ҳаракатланаётган ҳайдовчилар жаримага тортилади

2021 йил 1-январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида автомобилни яқинни ёритувчи чироқлар ёки кундузги сигнал чироқларисиз бошқарган ҳайдовчилар жаримага тортилишади.

2021 йил 1-январдан бошлаб барча ҳайдовчилар фараларини ёки кундузги чироқларини ёқиб ҳайдашлари керак бўлади. Ушбу талабни бажармаганлик учун БҲМнинг 50% миқдорида жарима қўлланилади (ҳозирда – 111 500 сўм).
Такрорий қоидабузарлик учун жарима БҲМнинг бир бароварида (223000 сўм), учинчи маротаба такрорланган қоидабузарликлар учун БҲМнинг 3 баробарида (669000 сўм) жарима белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йил 10-майдан бошлаб барча транспорт воситаларида кундузги фаралар, чироқлар ёки туман чироқларидан фойдаланиш бўйича мажбурий талаб жорий қилинган эди. Кейинчалик, 2019 йил июнь ойида ушбу шарт бекор қилинди.

Таҳлили натижалари шу кўрсатдики, йўл-транспорт ҳодисаларинининг 50% ҳайдовчиларнинг бошқа йўл ҳаракати қатнашчилари, пиёдаларни яқинлашиб келаётганини кўрмаганликлари сабабли содир бўлмоқда. Чорраҳаларда бу кўрсаткич 80% ташкил этади. Ёритилган чироқлар ёрдамида ҳаракатланаётган автомобиллар (айниқса, периферик кўриш зонасида) яхшироқ кўринади.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 январдан бошлаб ички бозор учун ишлаб чиқарилган барча автоуловларга автоматик равишда ёқиладиган кундузги ёритиш мосламаларини ўрнатиш лозимдир.

Aвтоматик равишда ёқиладиган ёритиш мосламалари бўлмаган, чет элдан олиб келинаётган автомобилларнинг Ўзбекистон бозорига чиқарилиши тақиқланади.

Шуниндек, Депутат Расул Кушербаев ўз телеграм каналида Вазирлар Маҳкамасига ҳамда Ички ишлар вазирлигига ушбу тартибни бекор қилиш ҳақида сўров хати киритилганини ҳақида маълумот берди.

UzAuto Motors дан янги Акция

UzAuto Motors компанияси автоҳаваскорларга Trailblazer русумли машиналар хариди учун акция эълон қилади.

Қуйидаги акция кўра сиз 398 млн.ли Trailblazer автомобилини 370 млн.га харид қилишингиз мумкин.

Онлайн-аукциондаги арзон автомобиллар билан танишинг

Trailblazer автомобилининг узунлиги 4878 мм, баландлиги 1848 мм ва кенглиги 1902 мм ташкил қилади. Машина етти ўринли бўлиб, унинг юк бўлими 554 дан 1830 литргача бўлган юкларни ташишга мўлжалланган. Chevrolet Trailblazer 3,6 л двигатель ва 275 от кучига эга. 9,1 сонияда 100 км / с тезлаша олади. 100 км га 9,7 литр ёқилғи сарфлайди.

Акция 2020 йилнинг 20-декабрига қадар давом этади.

Қўшимча маълумот олиш учун компаниянинг расмий дилерларига ёки қуйидаги рақамга+998 78 141-77-77 қўнироқ қилишингиз мумкин.

Автосалонлардаги нархлар билан танишинг

Иккиламчи бозорда автомобиль нархига таъсир этувчи омиллар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази иккиламчи автомобиль бозори ва автомобиллар нархларининг шаклланишига таъсир этувчи омилларни ўрганиб чиқди.

Ўзбекистонда 3 миллиондан ортиқ енгил автомобиллар мавжуд бщлиб, иккиламчи бозорда ҳар йили 2 миллиард доллар маблағли 400-500 мингтагача битимлар амалга оширилади.

Автомобиль олди-сотисида машина нархига таъсир кўрсатадиган омиллар устидаги тадқиқотлар электрон тижорат сайтлари ва Uznet савдо майдончаларидаги маълумотларига асосланди. Маълумотлар 20 мингга яқин транспорт воситаларнинг нархи, модели, ишлаб чиқарилган йили, двигател тури, босиб ўтган йўли, ранги ва бошқалар каби параметрлардан тўпланди.

Машина нархига автомобиль ишлаб чиқарилган йил таъсири. Узоқ вақт давомида Ўзбекистонда автомобиллар нархи ишлаб чиқарилган йилига боғлиқ эмас эди. Аммо вақт ўтиб, бу ўзгаришлар рўй берди. Ҳозирда, минилган машинанинг нархи тахминан 600 долларгача камаяди.

Бир хил марка, позиция, сотиб олинган жой ва рангга эга автомобилларни таққослаганда бир йил давомида ҳайдалган машина нархи ўртача 300-400 долларгача пасайиши мумкин.

Бироқ, босиб ўтилган масофа нархга сезиларли даражада таъсир кўрсатмайди. Бу кўп учрайдиган одометрдаги индикаторни орқага буриш қўйиш ҳолатлари билан изоҳланади.

Шунингдек, автомобиль нархига ҳайдовчи томонидан ўрнатилган аксессуарлар қуйидагича таъсир кўрсатади:

  • Тонировка – 220 долларгача;
  • Кондиционер – 170-200$;
  • Аудио тизим – 100-120$;
  • Bluetooth – 240$;
  • Оптика – 420$.

Аммо, ишлатилган автомобиль нархига сигнализация, пардалар, туман чироқлари, ксенон, ёруғлик сезгичлари, руль гидравликаси мавжуд ва мавжуд эмаслиги деярли таъсир қилмайди.

Бундан ташқари, ранг ҳам автомобилларнинг нархларига алоҳида ўринга эга. Жигарранг, қора, ҳўл асфалт ва қизил рангларлар орасида нархлар яхшиланиб боради.

Машина позициясининг нархга таъсири

Каптиванинг 4 ва 1-позицияси нархидаги фарқ тахминан 9500 долларни, Кобалтнинг 4 ва 1-позицияси – 1400 долларни, Лаcеттинининг 3 ва 1 позициялари – 700 долларни ташкил қилида. Экспорт учун ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистон учун мўлжалланган Кобалт нархи ўртасидаги фарқ 300 долларни, Лаcетти ГБО ва ГБО сиз моделнинг фарқи 400 долларгача етиши мумкин. .

“Малибу 2” ва “Малибу 1” ўртасидаги фарқ тахминан 9000 долларни ташкил этади. Матиз ва Нексия брендлари учун автомобиларининг позицияси деярли нархга таъсир кўрсатмайди, фарқ максимал 100-150 долларга етиши мумкин. Иккиламчи бозорда Спарк русумли автомобилнинг 4-чи ва 1-позициялар қийматининг фарқи 1200 долларни, евро комплектациясидаги Спарк 300 долларгача оширилиши мумкин.

Энг ишончли автомобиллар рейтинги эълон қилинди

АҚШнинг Consumer Reports нашриёти дунёдаги энг ишончли автомобиллар рўйҳатини эълон қилди.

Ушбу рейтинг Consumer Reports томонидан охирги йил мобайнида 330 минг ҳайдовчи билан юз берган муаммолар ҳақида берилган маълумотлар ва сўровнома натижалари, шунингдек машиналарнинг полигондаги синовлари давомида олинган статистикасига асосланди.

Рейтингда биринчи ўринни Япония компанияси Mazda эгаллади. Ушбу марка остидаги автомобил 100 баллдан 83 баллни олди. Mazda компаниясининг энг ишончли моделлари MX-5 Miata, CX-30, CX-3 деб тан олинди.

Автомобил дунёси янгиликлари билан қуйидаги манба орқали танишинг.

Иккинчи ўринни расман Toyota компанияси 74 балл билан эгаллади. Мутахассисларнинг фикрига кўра Prius, Corolla ва Prius Prime моделлари энг ишончли экан. Биринчи учталикни Lexus компаниясининг UX, NX ва GX моделлари якунлади.

Американинг Consumer Reports рейтингининг биринчи ўнталигидан Buick, Honda, Hyundai, Ram, Subaru, Porsche ва Dodge брендлари ўрин олди.

Тошкент йўлларида электробуслар

Ўзбекистон Республикасининг Автроф-муҳитни муҳофоза қилиш Концепцияга кўра 2030 йилга қадар 50 фоиз йўналишлар автобуслар электробуслар билан алмаштирилиши ваъда қилинмоқда.

SamAuto матбуотининг хабар беришича, Самарқанд автомобил заводи 2022 йилгача экологик тоза автомобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Ҳозир SamAuto мутахассислари томонидан электробусларнинг Ўзбекистон иқлими ва йўлларига мослиги ўганиб борилмоқда. Шу муносабати билан «Toshshahartransxizmat» АЖ SamAuto компаниясига синов электробусини тақдим этди.

2020 йилнинг 19-ноябр куни Тошкент йўлларига Хитойнинг “BYD” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган электро автобуси қатнови йўлга қўйилди. Ушбу электробус 51-рақам остида Юнусобод 6 квартал ва Бешёғоч даҳаси бўйлаб ҳаракатланади.

Электробус бир марталик қувватланиш ҳисобига 300 км қадар масофани босиб ўта олади. Бў кўрсатгич стандарт авторбусларларнинг бир кунлик ҳаракатини ташкил этади. Тўлиқ қувватланиш учун элетробусга 3-4 соат зарур бўлади. Электробуснинг узунлиги 12 метрни, йўловчиларни ташиш ҳажми — 76 кишини ташкил қилади.

Шунингдек, электро автобуснинг устунлик томонларидан бири бу осон эксплутация бўлиб, салонда пенсионерлар, алоҳида еҳтиёжли ва аравачали йўловчилар қийинчиликларсиз ҳаракатлана олади. SamAuto бош директори ўринбосари, маркетинг ва сотувлар бўлими раҳбари Илҳом Ярашев сўзларига кўра, электробус видеокузатув камераси ва автоматик ҳаво намлигини сақлаш ва иситиш тизими билан жиҳозланган.

Синов жараёни мобайнида SamAuto ходимлари электробусларнинг фаолияти, устунлик ва салбий томонларини ўрганиб боришади. Тўпланган натижалар 2021-2022 йилги электро автобуслар ишлаб чиқаришда қўлланилади.

Nexia AT, Spark AT ва Damas русумли автомобиллар ишлаб чиқарилиши оширилмоқда

UzAuto Motors транспорт воситаларини истеъмолчиларга етказиб бериш муддатини қисқартириш мақсадида Nexia AT, Spark AT ва Damas русумли автомобилларни кўпроқ ишлаб чиқарилишини режалаштираётгани ҳақида хабар берди.

Компания томонидан сотиб олинаётган транспорт воситаси 10 кун ичида етқазиб берилиши таъкидланганига қарамай, амалда машиналарни кеч қолаётганининг гувоҳига айланяпмиз. Шу мақсадда UzAuto Motors оғир пандемия даврига қарамай 2020 ва 2021 йилда автомобиль ишлаб чиқаришини ошириб боришини маълум қилди.

2020 йил автомобиль ишлаб чиқариш статистикаси билан яқиндан танишсак. Биринчи поғонани 55,7% билан Cobalt автомобили эгаллади. 2020 йилда ушбу машинадан жами 59252 та ишлаб чиқарилган. Иккинчи ўринда 36, 9% га ўсган Gentra автоси 39 960 дона машина билан турган бўлса, ундан сўнг 19 980 та автомобиль билан Spark 29,9% га ўсди. Damas ишлаб чиқариш статистикаси 7,6% билан 39 631 дона кўрсатгичларга,  Labo эса 6259 та автомобил билан 16,5% ўсишга эга.

Жаҳон автомобилсозлиги оғир кунларни бошдан кечирмоқда. 2009 йилдан бери тўққиз йиллик ўсишдан сўнг, 2019 йилда ишлаб чиқариш 92 миллион автомобиллар сонига тушиб кетди.

Ҳозирда автомобилсозлар 2020 йилги маълумотларини қайта ўрганишмоқда. Шуни айта оламизки, барча етакчи автоуловлар 2021 йилда автомобил сотувлари ва фойданинг пасайишини башорат қилишмоқда.

Автосалонлардаги нархлар билан танишинг

Honda учинчи даражада автоматлаштирилган электромобилларни ишлаб чиқармоқда

Honda автоматлаштиришнинг учинчи даражасига жавоб берадиган автомобилларни ишлаб чиқарувчи дунёдаги биринчи компанияга айланмоқда.

Автомобил инженерлари жамияти (Society of Automotive Engineers) автоматлаштириш тизимини 5 даражага бўлишади. Биринчисида авто бошқаруви тўлиқ ҳайдовчи томонидан амалга оширилади. Бешинчи даражада автомобилнинг бошқаруви ёмон об-ҳаво ва йўл ҳаракатининг мукаммал ҳолатларида ҳам сунъий интеллект воситалари орқали олиб борилади.

Honda компанияси “Traffic Jam Pilot” деб ном олган учинчи даражали автомобиллари учун махсус муссасалардан ҳафсизлик сертификатини қўлга киритди. Авто умумий йўлларда ҳайдовчининг аралашувисиз етарли узоқ вақт давомида ҳаракатлана олади. Аммо, кескин ҳолатлар ва об-ҳавонинг ёмонлашиши кузатилса, ҳайдовчи бошқарувни ўз қўлига олиши зарур бўлади.

Honda Legend нинг ушбу модели 2021-йилнинг март ойида автомобиль бозорларида намойиш этилади.”Traffic Jam Pilot” тизимли машиналарининг нархи тахминан 95 минг долларни ташкил қилади.

Энг машҳур электромобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla маҳсулотлари фақат иккинчи даражали автопилот билан жиҳозланган. Тизим ҳайдовчидан рулни ушлаб туришни ва исталган вақтда бошқарувни қўлга олишга тайёр бўлишни талаб қилади.

BMW янги iX электорокроссоверини намойиш этди

Мобил телефондаги қоидабузарлик тасвири қонунбузарлик далили сифатида қабул қилинади

Мобил телефонга тасвирга олинган йўллардаги қоидабузарликлар маъмурий жавобгарликка тортилади.

Олдинроқ, Вазирлар Маҳкамаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қарори лойиҳаси кўриб чиқилган эди.

Лойиҳада видео ёки фото тасвирлар учун БҲМниг 5% миқдорида мукофот белгиланганлиги ҳаммани қизиқтириб қўйди.

Ҳукуматнинг 2020-йилнинг 11-ноябрдаги №713 сонли ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш қарорига мувофиқ мобил қурилмаларда акс этган тасвир қонунбузарлик далили сифатида қабул қилинади.

Унга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб видеорегистраторлар билан бирга видеокузатув ва мобиль қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.