“Volkswagen Caddy”нинг янги нархлари билан танишинг

2021 йил 13-февраль куни Volkswagen Caddy автомобиллари нархи 30% кўтарилганлиги ҳақида маълум қилишди. Энг қиммат модел нархи 65 млн.га ошди.

“Volkswagen Caddy”нинг янги нархлари

  • Volkswagen Caddy Trendline – 7 кишилик йўловчилар учун мўлжалланган версия 285,6  млн сўм;
  • Cargo Maxi (юк ташиш учун тўплам) — 231,4 млн сўм
  • Volkswagen Caddy Kombi  – юк-йўловчи версияси 212,5 млн сўм.

2021 йилда автомобиллар янги тизим ва қулайликлар билан бойитиганлиги сабабли нархлар кескин кўтарилди. Масалан 7 ўринли Volkswagen Caddy автоси тежамкор 1,6 литр ҳажмли бензин двигатели билан жиҳозланиб, двигатель қуввати 110 от кучига етказилди. Шаҳар режимида ёқилғи сарфи 100 километрга 9,3 литрни, шаҳар ташқарисида эса- 100 километрга 6,1 литрни ташкил этади.

Ўзбекистонда Volkswagen Caddy нинг икки версия мавжуд: стандарт 5 ўринли ва узайтирилган 7 ўринли. Иккаласида ҳам йўловчилар ва юк ташиш моделлари сотилади.

Уларнинг фарқини қуйидаги расмда кузатиш мумкин.

Автомобиллар 4 эшикка эга. Ён эшиклар фақат ўнг томонда бўлса, орқа эшиклар тўлиқ очилади.

Volkswagen Caddy Maxi

Caddy мультируль, кўп ғилдиракли, Bluetooth, ёруғлик ва ёмғир сенсори, тўлиқ комплектатсияли аксессуарлар, иқлим назорати, ўриндиқларни иситиш тизими ва бошқалар билан жиҳозланган. Шунингдек, 7 дюмли экран ҳам мавжуд.

Chevrolet Onix хусусиятлари билан танишинг

Янги ранглардаги Chevrolet Tracker билан танишинг

Chevrolet Onix хусусиятлари билан танишинг

Маълум бўлишича, UzAuto Motors (GM Uzbekistan)  2023 йилга қадар Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra ишлаб чиқаришни тўхтатишни режалаштирмоқда. Янги моделлар қаторидан эса Genta ва Cobalt ўрнини эгаллайдиган 10-15 минг долларли Onix жой олади.

Янги автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш босқичма-босқич амалга оширилиб, моделлар Chevrolet Onix автоси асосида яратилиши таъкидланди. 10 минг долларга Chevrolet Onix нинг арзон модели тақдим этилса, 15 минг долларга харидорлар тўлиқ комплектатсия қилинган транспортга эга бўлишади. Шунингдек, компания электромобиллар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари яқин келажакда компания сотувдан Chevrolet Cobalt автосини олишини айтиб ўтди.

GM Uzbekistan 2019 йилда Equinox, Traverse, Trailblazer ва Tahoe моделаларининг сотувини йўлга қўйган эди. Кейинги йилларда 2 турдаги седан ва кроссеверлар Ўзбекистон бозорларига чиқарилиши режалаштирилди. Бунинг учун GM Uzbekistan 500 млн доллар буюджетли модернизация ишлари олиб борилмоқда.

Янги ранглардаги Малибу-2 билан танишинг

Chevrolet Onix

2019 йилда Хитойда Chevrolet Cavalier асосида яратилган Chevrolet Onix седанининг тақдимоти бўлиб ўтган эди. Chevrolet Onix шинасининг айланмаси 2600 мм, кузови узунлиги 4474 мм, эни 1730 мм. Бензин қуядиган жой одатдагидек, ўнгда эмас, чап томонда жойлашган. Шунингдек, автомобиль рулини бошқариш, Isofix и Top Tether каби шиналар босимини бошқариш, 6 ҳимоя ёстиқчалари ва бошқа кўплаб тизимлар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, автомашинада фараларни автоматик равишда ёқадиган ёруғлик сенсори пайдо бўлди. Смартфонларни эса симсиз қувватлаш мумкин.

Volvo машиналари нархлари ва хусусиятлари билан танишинг

Ҳайдовчилик гувоҳномаси имтихони хусисий секторга берилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳа Президентнинг 2020 йил 7 декабрдаги “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ–4913-сон қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилди.

Лойиҳага кўра 2021 йил 1 апрелдан Ички ишлар вазирлигига қуйидагилар бўйича кўрсатма берилиши кўзда тутилган:

  • тадбиркорлик субъектлари ҳудудларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги фаолиятини тўхтатилади;
  • ушбу тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйилади;
  • тадбиркорлик субъектларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш имтиҳонлар жараёни устидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакилининг бевосита ёки онлайн назоратини таъминланади.

Ички ишлар вазирлигига Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш бўйича техник топшириқларни 3 ой мобайнида ишлаб чиқиш топширилади:

  • Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекциясига тегишли бўлган барча ахборот тизимларини ушбу ягона ахборот тизимига бирлаштириш;
  • ўқув гуруҳларда ҳайдовчиликка номзодлар маълумотлар базасини шакллантириш;
  • ўқув гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш орқали кундалик таълим жараёнидаги иштирокини (давоматини) назорат қилиш;
  • якуний имтиҳонларни назорат қилиш орқали таълим сифатини баҳолаш;
  • имтиҳонлар натижалари бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва уларни таҳлил қилиш. Бу орқали тузилган таълим муассасалари рейтингини юритиш ва нашр этиб бориш;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотлар базаси билан ҳайдовчи ва номзодларнинг автомототранспорт воситасини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда олиш.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонлари тизими ўзгартирилиши мумкин

Янги намунадаги хайдовчилик гувохномасини (права) качонгача олиш керак?

UzAuto Motors мартдан шартномалар тузишни бошлайди

“UzAuto Motors” март ойидан Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra каби моделлар учун шартномалар тузишни қайта йўлга қўяди.

Бир неча ҳафта илгари Асака заводдан чиқадиган Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобиллар сотуви вақтинча тўхтатилган эди. Компания буни бизнес жараёнларини бошқаришнинг комплекс автоматлаштирилган тизими – ERP/CRM SAP’га ўтилаётгани билан изоҳлаган. Хабарларга кўра янги тизим орқали автомобиллар савдосининг шаффофлиги таъминланади.

«UzAuto Motors» да навбатни телеграм бот ва расмий сайт орқали билиб олиш мумкин

Маълум бўлишича, 2021 йил январь ойида “UzAuto Motors”нинг 2020 йилга нисбатан 4 баробар кам транпорт ишлаб чиқарган. Шунга қарамай, компания тузилган шартномалар бўйича барча буюртмалар ўз вақтида етказиб берилиши таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистонга мамлакат иқлими шароитида синаб кўриш ва потенциал харидорлар фикрини ўрганиш мақсадида Chevrolet Onix моделидан бир неча дона олиб келинди. “UzAuto Motors” ушбу автомобильни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш маълум қилди.

Бундан ташқари, Chevrolet ўз моделлaри қaторини янгилаётгани сабали, UzAuto Motors томонидан импорт қилинаётган Equinox автомобили учун шартнома тузиш тўхтатилди. Янги авлод Equinox Ўзбекистонда қачон пайдо бўлиши ҳозирча маълум эмас.

«UzAuto Motors»нинг Асака филиалида янги цех ишга туширилди

Автомобилларни 30 кунга нотариуссиз ижарага бериш мумкин бўлади

Шахсий автомобилларни нотариуссиз 30 кунга қадар ижарага бериш лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Лизинг ва ижара шартномасини расмийлаштиришда нималарга эътибор керак?

Транспорт вазирлиги матбуоти хабарига кўра жисмоний шахслар нотариал тасдиқлашсиз ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан рўйхатдан ўтмаган ҳолда ҳам 30 кунга қадар танспорт воситаларини ижарага бериш имкониятига бўлишмоқда.

Транспорт ва Ички Ишлар вазирликларининг талабларига мувофиқ қисқа муддатли ижарага тақдим этилаётган автомобиллар идентификация белгисига эга бўлиши зарур.

Ижарачилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилган тақдирда, ушбу маълумотларни транспорт эгаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекциясидан олиши мумкин.

Шунингдек, ижарага олувчи шахс, шартнома тузишдан олдин транспорт воситасини таркибий қисмлари борлигини текширишга ҳақли. Aгар нуқсонлар ёки носозликлар аниқланса, у уларни бартараф этишни талаб қилиши мумкин. Шартнома паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этиш орқали ёзма шаклда тузилади.

Тошкент шаҳридаги 2021 йил мажбурий техник кўрик жадвали эълон қилинди

Тошкент шаҳридаги 2021 йил мажбурий техник кўрик жадвали эълон қилинди

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан 2021 йил мажбурий техник кўрик жадвали эълон қилинди.

Автомобилларни қанча муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш керак

Ҳужжатда, шунингдек, юридик шахсларнинг транспорт воситаларини текшириш жадвали акс эттирилди. Пойтахтда рўйхатдан ўтган 7099 та компаниялар рўйхати, уларнинг автомобиллари сони, текширув санаси, вақти ва манзили мавжуд бўлиб, компаниялар туманлар бўйича тақсимланади.

Юридик шахсларнинг автомашиналари 1 мартдан 30 июнгача, жисмоний шахслар – 1 январдан 31 августгача техник кўрикдан ўтказилиши белгиланди.

Бундан ташқари, йўловчиларни ташиш билан шуғулланадиган компаниялар транспорти икки маротаба, 1 мартдан 30 июнгача ва 1 сентябрдан 31 октябргача текширилиб борилади.

Президент Шавкат Мирзиёйевнинг 2021 йилга мўлжалланган Давлат дастурида транспорт воситасини исталган минтақада техник кўрикдан ўказишга рухсат бериш ва янги автомобилни техник кўрикдан ўтказиш талабини бекор қилиш каби қарорлар белгилаб қўйилди.

Янги автомобиллар техник кўрикдан ўтқазилмайди

Лизинг ва ижара шартномасини расмийлаштиришда нималарга эътибор керак?

Республика бўйича 2020 йилнинг январ ойидан ҳозирга қадар 830 нафар фуқаролар томонидан транспорт воситаларини сотиб олиш шарти билан ижарага бериш ёки лизинг хизмати юзасидан шикоятлар келиб тушган. Фуқаролар ушбу шартномаларни тузишда алданиб қолмаслик нималар учун нималарга эътибор беришлари лозим?

Исътемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ушбу ҳолатларни ўрганиб бориб, 585 нафар истеъмолчи фойдасига 5,5 миллиард сўм миқдордаги зарар ундириб берди.

Ўзбекистон Республикаси «Лизинг тўғрисида»ги қонунига мувофиқ лизинг – сотиб олиш шарти ишлаб чиқариш воситалари ва бошқа моддий бойликларни 12 ойдан кам бўлмаган муддатга ижарага бериш ҳисобланади. Лизинг шартномаси 3 тарафлама (сотувчи – лизинг олувчи – лизинг берувчи) ёки 2 тарафлама (лизинг олувчи – лизинг берувчи) кўринишида амалга оширилади. Агар лизинг шартномаси 2 тарафлама тузилса, қўшимча равишда лизинг объектининг олди-сотди шартномаси тузилади.

Қуйидаги талаблардан бири асосида лизинг шартномаси расмийлаштирилади:

  • объект лизинг олувчининг мулкига айланади;
  • лизинг объектининг қолдиқ қиймати унинг умумий қийматининг 20 фоизидан кам бўлади;
  • лизинг объектини унинг бозор қийматидан паст нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ижарадан фарқли ўлароқ лизинг шартномасида 3 томон қатнашади, ижара шартномасида 2 томон кифоя, учинчи томон билан шартнома тузилмайди. Шунингдек, лизингда ижарага бериладиган мулк лизинг берувчи томонидан мижоз учун махсус харид қилинади, ижарада бу кенг қабул қилинган қарор ҳисобланмайди (яъни ташкилот автомобил  эгаси бўлмаслиги мумкин).

Шартнома тузишда нималарга эътибор бериш керак?

  • шартнома кейинчалик сотиб олиш шарти билан расмийлаштирилаяптими ёки лизинг асосида;
  • компания рўйхатдан ўтганлиги ва фаолият йўналишлари ҳақида маълумотлар тақдим этилдими;
  • харид қилувчи томонларнинг мажбурият ва жавобгарликларига алоҳида эътибор қаратдими.

Агентлик маълумотларига кўра, асосан қуйидаги ҳолатларда истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилган:

  • аванс тўловлари тўғрисидаги шартномаларда транспорт воситасининг тўлиқ қиймати кўрсатилмаслиги;
  • ижарага олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни йиғиш,тайёрлаш ва расмийлаштириш билан боғлқ харажатларни қоплашга истеъмолчилардан фоиз ундириш;
  • ташкилотнинг ўз мажбуриятларини номувофиқ ёки ўз вақтида бажармаганлиги учун пеня миқдори шартномада кўрсатилмаслиги;

Шунингдек, бошланғич тўловни амалга оширган, аммо бир неча ойлаб бери автомобил воситасини кутаётган истеъмолчилар сони ортиб бормоқда. Бундай мижозларга нархи қимматроқ бошқа русумдаги автомобил воситаси таклиф этилаётган ҳолатларда истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилган ҳисобланади.

Янги автомобиллар техник кўрикдан ўтқазилмайди

«UzAuto Motors» да навбатни телеграм бот ва расмий сайт орқали билиб олиш мумкин

Тошкентда 157 та хусусий радарлар va 2500 та камерлар ўрнатилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга хусусий секторни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори лойиҳасига биноан 2021-2022 йилларда жами 3356 та интеллектуал видеокамера ва 763 та стационар радарларни ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Давлат хусусий ҳамкорлик орқали Тошкент шаҳар йўлларида камералар ва кўчма радарлар сонини кескин кўпайтирмоқчи. Тадбиркорлар радарларни ўрнатиш йўл участкаларини электрон ауксион орқали сотиб олишлари мумкин.

Тадбиркорларга йўлларда хусусий радарларни ўрнатишга рухсат бериш лойиҳаси кўриб чиқилмоқда

Хусусий камера ёки радарни ўрнатиш ҳудуди нархи ушбу йўл қисмидаги тирбандликка келиб чиқади. Бир кунда:

  • 20 мингтагача транспорт воситалари қатновида – 10 БРВ (2,245 миллион сўм);
  • 20 мингдан 40 мингтагача транспорт воситалари қатновида – 15 БРВ (3,675 миллион сўм);
  • 40 мингдан 60 мингтагача транспорт воситалари қатновида – 20 БРВ (4,9 миллион сўм);
  • 60 мингдан 80 мингтагача бўлган транспорт воситалари қатновида – 25 БРВ (6.125 миллион сўм);
  • 80 мингдан 100 мингтагача транспорт воситалари қатновида – 30 БРВ (7,350 миллион сўм);
  • 100 минг ва ундан ортиқ транспорт воситалари қатновида – 35 БРВ (8,575 миллион сўм)ни ташкил этади.

Лойиҳа доирасида, видеокамера ва радарлар каби техник воситалар ёрдамида аниқланган йўл ҳаракати қоидаларининг бузганлик ҳолатларидан ундирилган жарима суммаси қуйидагича йўналтирилади:

  • 25% – Тадбиркорлик субъектлари ҳисоб рақамига;
  • 25% – Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари фондига;
  • 20% – Ўзбекистон Давлат бюджетига;
  • 20% – Йўл инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик қайд этилган жойдаги маҳаллий бюджетга;
  • 10% – “Хавфсиз шаҳар” консепсиясини тўлиқ амалга ошириш учун Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибини сақлаш марказига.

Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ускуналар орқали аниқланган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун олинадиган жарималар миқдори қуйидагича тақсимланади:

  • 30% – Тадбиркорлик субъектлари ҳисоб рақамига;
  • 25% – Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари фондига;
  • 25% – Йўл ҳаракати қоидаларини бузган жойдаги маҳаллий бюджетга;
  • 20% – Ўзбекистон Давлат бюджетига.

Шунингдек, ҳужжатда қуйидагилар белгилаб қўйилган:

  • Тадбиркорлик субъектлари радарларнинг техник эксплуатациясия, узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан электр ва алоқа каналлари харажатларини қоплашдилар;
  • Тадбиркорлар томонидан ўрнатилган махсус фото ва видео радарлар “Хавфсиз шаҳар” тизимида ҳам тадбиркорлик субъектлари ҳисобида қолади.

2021-2022 йилларда тадбиркорлик субъектлари томонидан Тошкент шаҳрининг 462 та ҳудудига 2417 та видеокамера ва 157 та радар ўрнатилиши белгилаб қўйилди.

Хусусий радарлар жойлашадиган йўл участкалари аукционда сотилади

Радар жаримасида +5 қоидаси нима?

“Chevrolet Equinox” автомобили сотувдан олинди

“UzAuto Motors” нинг “Chevrolet Equinox” автомобили сотувдан олинди, аммо компания шу вақтга қадар келиб тушган барча буюртмаларни ўз вақтида етказиб беришини кафолатлади.

“Chevrolet Equinox” автомобилининг ушбу авлоди таркибини такомиллаштириш мақсадида машина сотувдан олинди. Шу муносабати билан”Chevrolet Equinox” моделини етказиб бериш бўйича шартномаларни тузиш вақтинча тўхтатилди.

Компания мижозлар олдидаги мажбуриятларини бажаришини ва олдинроқ буюртма қилинган автоуловлар мижозларга етказиб берилишини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистонда бозорларида “Chevrolet Equinox” автомобили 2019 йилнинг охирида сотила бошлаган эди. Машиналар Хитойнинг SAIC Motor ва Aмериканинг General Motors ҳамкорлигида ташкил этилган SAIC-GM компаниясидан етказилади. “Chevrolet Equinox”ниг нархи 349 миллион сўмни ташкил этади. 2020 йил эса  Chevrolet “Equinox 2021” моделини намойиш қилди. Тез орада ушбу моделни сотувга чиқиши кутилмоқда.

Янги ранглардаги Chevrolet Tracker билан танишинг

Янги Tracker автомобилларининг нархи билан танишинг

Автосалонлардаги нархлар билан танишинг

Тадбиркорларга йўлларда хусусий радарларни ўрнатишга рухсат бериш лойиҳаси кўриб чиқилмоқда

Ички Ишлар Вазирлиги тадбиркорларга йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этадиган махсус ускуналарни ўрнатишга рухсат беришни таклиф қилмоқда.

Бунинг эвазига тадбиркор ускуна ёрдамида аниқланган ҳар бир қоидабузарлик учун тўланган жарималарнинг фоизини олиши мумкин бўлади. Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) томонидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Махсус автоматлаштирилган ускуналар ва уларни ўрнатиш ва кейинги техник хизмат кўрсатиш харажатлари тўлиқ тадбиркорлар томонидан қопланиши кўзда тутилмоқда.

Ким ошди савдосидаги ускуна ўрнатилиши керак бўлган жойларнинг минимал нархи ушубу йўлдаги транпорт оқимидан, ҳудуд ва бошқа локация кўрсатгичларидан келиб чиқган ҳолда белгиланади. Масалан: кунига 150 та ўтадиган ва Тошкент шаҳрида жойлашган участканинг минимал қиймати 35 БРВни ташкил қилади.

Шунингдек, стационар пост эгасининг улуши ҳар бир жарима фоизига нисбатан белгиланади. Ускуналар юқорида ўрнатилганда тадбиркор ҳар бир жаримадан 25% олади. Ускуналар ер сатҳида ўрнатилган бўлса, жиҳоз эгаси барча чиқарилган жарималарнинг 30 фоизини олади.

Радар ўрнатиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш хусусийлаштирилади

Хусусий радарлар жойлашадиган йўл участкалари аукционда сотилади