2021 йил охирига қадар Фарғонада электромобил йиғила бошланади

2021 йилнинг сўнгига қадар Фарғона вилоятида электромобилларни йиғиш бўйича 520 млрд сўмлик қийматга эга инвестицион лойиҳа йўлга қўйилада.

Лойиҳа Central Asia Ceramic (керамик маҳсулот, сантехника ишлаб чиқарувчи) компанияси томонидан амалга оширилади. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 30 минг дона автомобилга тенг бўлади, 350 та янги иш ўрни яратилади.

2019 йилда «Шаффоф омадли саноат» хусусий корхонаси хитойнинг Silk Road Company компанияси билан биргаликда 2021 йилдан электромобилларни ишлаб чиқаришини бошлаши ҳақида эълон қилинган эди. Электромобилнинг нархи 3000 долларга баҳоланди. Бутун Ўзбекистон бўйлаб эса электромобиллар ишлаб чиқарилиши 2025 йилда бошланиши ҳақида маълум қилинди.

Шунингдек, 2020 йилда Ўзбекистон 2,9 млн доллар қийматга эга 131 та электромобиль импорт қилган. Шу боис март ойида Молия вазирлиги томонидан мамлакат ичида электромобил харид қилиш ва уларни вақтинча олиб кириш учун тўловларни бекор қилиш бўйича таклиф киритилди.

Электромобилларни қачон харид қилиш мумкин бўлди?

Нега «UzAuto Motors» баъзи моделлари нархи кўтарилди?

2021 йил Chevrolet Equinox ва Chevrolet Tracker нархлари билан танишинг

“UzAuto Motors” компанияси янгиланган Chevrolet Equinox ва Chevrolet Tracker автомобиллари хариди бўйича 2021 йил учун буюртмалар қабул қилишни бошлади.

Янгиланган Chevrolet Equinox RS комплекти ўзида қуйидаги опцияларни мужассам этади:

  • Тўлиқ светодиод оптика;
  • Мослашувчан круиз-контроль;
  • Парковка пайтида орқадаги ҳаракатни ҳақида огоҳлантирувчи тизим;
  • Кўринмас жойларни мониторинг қилиш;
  • Олдинги ўриндиқлар вентиляцияси;
  • Премиум акустик тизим;
  • Хавфсизлик тизимлари (пиёдаларни аниқлаш, тўқнашув ҳақида огоҳлантириш, ҳаракат чиқиғидаги бошқарув).

Chevrolet Tracker ихчам, замонавий ва универсал кроссовер излаётганлар учун ажойиб танлов бўлиб хизмат қилади. Янгиланган Chevrolet Tracker LT ва Redline моделлари сунъий чарм билан қопланган олдинги ўриндикларнинг электро бошқарув тизими (электррегулировка), ҳамда иқлим назорати билан жиҳозланган.

Ушбу автомобилларни Chevrolet компаниясиниг авторизацияланган расмий диллерларидан харид қилиш мумкин.

2021 йилда ишлаб чиқарилган Chevrolet Equinox нархлари:

  • Асосий комплект: 260 000 000 сўмдан;
  • RS комлект: 360 000 000 сўм.

2021 йилда ишлаб чиқарилган Chevrolet Tracker нархлари:

  • Асосий комплект: 145 130 000 сўмдан;
  • LT комлект: 201 740 000 сўм;
  • Redline комлект: 208 696 000 сўм.

Aсосий комплектдаги автомобилни харид қилишни истовчилар расмий диллерлик ёки info@uzautomotors.com да ариза қолдиришлари мумкин. Етарли буюртмалари қабул қилингандан сўнг, автомобиллар харидорларга етказиб берилади.

Chevrolet Onix хусусиятлари билан танишинг

«Volkswagen Caddy»нинг янги нархлари билан танишинг

Техник кўрикдан ўтганлиги ҳақида талонлар берилмайди

Ҳукуматнинг 2021 йил 9-мартдаги “Транспорт воситаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  125-сонли қарорига мувофиқ техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади.

Ҳужжатга кўра, эндликда мобиль техник назорат линияларидан фойдаланиш тартиби жорий этилади.

Ушбу тизимни йўлга қўйиш бўйича қуйидагилар амалга ошрилади:

  • 2021 йил 1 сентябрдан M1 тоифадаги автотранспорт воситаларини хусусий секторларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилаётганда ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларидан фойдаланилади.
  • 2021 йил 1 июлга қадар хусусий техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорларга “Техник кўрик” ахборот тизимига кириш имконияти яратилади.
  • 2021 йил 1 сентябрдан техник кўрик талонлари берилмайди. Улар фақат хорижий давлатларга чиқадиган транспортлар учун тақдим этилади.

Шунингдек, мажбурий техник кўрик муддати белгиланди:

  • Бир йилда 2 маротаба – ўриндиклари 8 та ва ундан ортиқ бўлган ёки йўловчилар ташишга мўлжалланган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар, ҳамда йирик габаритли ва оғир вазнли юк автомобиллари;
  • Икки йилда 1 марта – ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар;
  • Бир йилда 1 марта – 6 йилдан ортиқ ишлаб чиқариш муддатига эга бўлган транспортлар.

Тиркамалар эса шатакчи учун белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилавди.

Электромобилларни қачон харид қилиш мумкин бўлди?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29 декабрдаги қароридан келиб чиқган ҳолда 2021 йилда «Ўзавтосаноат» 2025 йилга қадар электр транспорт воситаларини ишлаб чиқариш концепциясини тузди. Компания келажакда фақат электр транспорт воситаларини ишлаб чиқаришга ўтказишни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга 2020 йил декабридан бошлаб Ўзбекистон ҳукумати мамлакат ичкарисида электр транспорт воситаларини сотиб олиш ва уларни вақтинча олиб кириш учун олинадиган тўловни бекор қилди. 1 январдан бошлаб эса электр транспорт воситаларини Ўзбекистонга олиб кириш учун божхона тўлови ҳам бекор қилинди.

2025 йилга қадар Ўзбекистонда электр транспорт воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин,-деди ўз интервьюсида “Ўзавтосаноат” нинг “Стратегик режалаштириш, таҳлил қилиш ва ривожлантириш” бўлими бошлиғи Рустам Қодиров. У ўз сўзида электр транспорт воситалари ишлаб чиқариш концепцияси ишлари битганидан сўнг, тахминан 2025 йилга қадар бу автомобиллар ишлаб чиқарила бошлайди.

«Агар дунёда ҳар йили 100 миллион автомобиль сотилса, у ҳолда электр транспорт воситаларининг улуши 2 фоизни ташкил қилади. Тесла машинасини ҳамма яхши кўради. Унинг нархи 35 минг долларни ташкил этади (АҚШдаги энг арзон Тесла Модель 3 нинг чакана нархи, Ўзбекистонда унинг нархи икки баравардан кўпроқ туради – таҳр.). Аммо, Ўзбекистонда ҳам 35 минг доллорга машина сотиб оладиганлар кам эмас. Бугунги кунда савдоларимизнинг 80 фоизини 11 минг доллардан кам бўлган автомобиллар ташкил этмоқда ”, – дейди Рустам Қодиров.

Аммо аввал электромобилларни зарядлаш учун зарур инфратузилмани яратиш керак. 2021 йилда Тошкентда электр транспорт воситалари учун иккита қувват олиш станцияси қурилди, аммо уларнинг очилиши ҳақидаги маълумотлар расмий манбаларда ҳали эълон қилинмади.

Шу билан бирга Ўзбекистонда электр транспорт воситаларини ишлаб чиқариш бўйича бошқа лойиҳалар ҳам кўриб чиқилмоқда.

Жанубий Кореянинг Ҳюндаи автомобиль концерни Қўқонда йилига 10 мингтагача электр транспорт воситаларини ишлаб чиқаришни режалаштирган. Аммо 2018 йилда лойиҳа шартномаси имзоланганидан бери ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида ҳеч қандай маълумот олинмади.

Қўқон эркин иқтисодий зонасида йилига 10 мингта электр транспорт воситасини ишлаб чиқариш қувватига эга завод қурилиши лойиҳа бўйича 2021 йилда бошланиши керак. Лойиҳанинг қиймати 300 миллион долларни ташкил этади, биринчи электр транспорт воситасини ишлаб чиқариш 2023 йилга қадар кутилмоқда. Аммо ҳозирча лойиҳанинг ҳолати номаълум.

Жанубий Кореянинг Роопер теиком Со. Лтд ҳам Ўзбекистонда электр транспорт воситалари ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Бу ҳақда 2018 йил сентябрь ойида компания директори Сунг Ин Сонг Андижон вилояти маъмурияти раҳбари билан учрашувда маълум қилди.

“Биз ва шерикларимиз ушбу лойиҳага 2 миллион доллар сармоя ётқизишга келишиб олдик. Келгуси йил охирига қадар электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқдамиз”, деди у.

«Ўзбекэнерго» компанияси ҳам электр транспорт воситалари учун зарур инфратузилмани яратиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Шу билан бирга , Тошкентдаги Турин политехника университети Ўзбекистондаги биринчи ўзини ўзи бошқарадиган автомобиль лойиҳаси устида ишламоқда. Ушбу ташаббус «Ўзавтопром» томонидан Россиянинг икки шериги билан биргаликда молиялаштирилади.

Февраль ойида моделлари УзАуто Моторс томонидан ишлаб чиқарилган ва сотилган Американинг Генерал Моторс компанияси 2025 йил охирига келиб АҚШда ГМ томонидан сотиладиган автомобилларнинг 40% и электр энергияси билан таъминланишини айтди.

2035 йилга келиб, Генерал Моторс бензинли транспорт воситаларини ўз таркибидан бутунлай чиқариб ташламоқчи.

Ўтган йили, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 131 та электр транспорт воситаси (қиймати 2,9 миллион АҚШ доллари) импорт қилинган, бу 2018 йилга нисбатан 10 баравар кўп (13) ва 2019 йилга нисбатан 39 баравар (39) кўп.

2020 йилда электр транспорт воситаларининг аксарияти Хитойдан – 92 та, Жанубий Кореядан – 13 та импорт қилинган. Шунингдек, АҚШ ва Грузиядан – 7 тадан, Германиядан – 5 та ва бошқа мамлакатлардан – 7 та импорт қилинган.

Uzauto Motors янгиликлари

UzAuto Motors мартдан шартномалар тузишни бошлайди

Йўлнинг носозлиги сабаб ЙТҲ содир бўлса, зарарни ким қоплайди?

Транспорт вазирлиги инспекторларнинг қандай ваколатга эгалиги ва йўл носозлиги ЙТҲларга сабаб бўлганда кўриладиган чоралар ҳақида маълумот берди.

Автомобил ташувларини назорат қилиш бошқармаси инспекторлари қуйидагиларни назорат қилиш ҳуқуқига эга:

  • йўловчилар ва юклар ташувчи автотранспорт воситаларида лицензия карточкалари мавжудлигини;
  • автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини;
  • ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этишини назорат қилишини.

Текширувлар йўловчилар тўпланадиган, юклар ортиб, тушириладиган йирик пунктларда: темир йўл вокзаллари ва станцияларида, дарё портларида, бозорларда, метрополитеннинг охирги станцияларида, автовокзалларда, автобус йўналишларининг оралиқ ва охирги тўхташ бекатларида ҳамда ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг стационар постларида амалга оширилади.

Назоратни амалга оширишда инспекторлар қуйидаги риоя этиши лозим:

  • ҳайдовчига ўзини ва лавозимини таништириши, ҳайдовчининг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши;
  • ҳайдовчиларга уларнинг ҳуқуқларини тушунтириши;
  • шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига қатъий риоя қилиши, ўз хизмат вазифасини аниқ бажариши, ҳайдовчига нисбатан маданиятли муомалада бўлиши.

Йўлнинг носозлиги сабаб ЙТҲ содир бўлганда ким жавобгар бўлади?

Бундай ҳолатларда ҳайдовчи Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўлларини назорат қилиш инспекциясига мурожаат қилиши мумкин. Ушбу жараёнда инспекция томонидан ҳодиса ўрганилади ва керакли хулосалар судга берилади. Агар ЙТҲ содир йў носозлиги туфайли содир бўлса, зарар йўл тегишли бўлган ташкилот балансидан қопланади.

Uzauto Motors янгиликлари билан қуйидаги манба орқали танишинг

Ҳайдовчилик гувоҳномаси имтихони хусисий секторга берилади

Uzauto Motors янгиликлари

2021 йил 2 мартда “Uzauto Motors” компаниясининг ОАВ вакиллари учун ташкил этган пресс-турнинг илк куни бўлиб ўтди.

Унда аввалроқ тўхтаб қолган янги Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобиллари учун шартномалар бериш 2021 йилдан 3 мартдан қайта бошланиши айтилди. UzAutoMotors кунига 1000 донадан автомобил ишлаб чиқаришни яна қайта йўлга қўйди.

Бундан ташқари “Uzauto Motors” янги моделларни намойиш этди. Улардан бири 6 ойдан сўнг харидда мавжуд бўладиган Lacetti Red Line. Унинг тахминий нархи 138 млн. ташкил этади ва махсус буюртма асосида тайёрланиши айтилди.

https://avtobiznes.uz/wp-content/uploads/2021/03/IMG_5023-4.mp4
Lacetti Red Line

Шунингдек, Chevrolet ONIX модели ҳам намойиш этилиб, у 9 000 дан 12 000 долларгача нархда бўлиши айтилмоқда. У Матиз ўрнида ишлаб чиқарилиши мўлжалланган экан.

https://avtobiznes.uz/wp-content/uploads/2021/03/IMG_5022-1.mp4
Chevrolet Onix

Тадбирда “Uzauto Motors” автомобилларини етказиб бериш муддати 1-2 ойга узайтирилганлиги ҳақида хабар берилди. Бунга сабаб дунё бўйлаб микросхема ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ярим ўтказгичлар (полупроводник) танқислиги бўлди. Автомобиллар аввалгидек йиғилиб борилмоқда, бироқ якуний жараён давомийлиги смехаларнинг ўз вақтида етказиб берилишига боғлиқ бўлиб қолди. Ҳозирда заводлар микросхема билан ҳаво йўли орқали таъминланмоқда. “Uzauto Motors” вакилларининг сўзларига кўра бу муаммо 2021 йилнинг иккинчи ярмида бартараф этиб борилиши таъкидланди. Янги шартномалар бўйича олинган маблағлар ишлаб чиқаришнинг доимийлигини таъминлаш учун хомашё ва керакли қисмларни сотиб олишга сарфланади.

Нима учун яримўтказгичлар ва микросхемаларнинг етишмаслиги автомобилсозлик саноатига таъсир этаяпти?

Пандемия даврида турли хил гаджет ва электрон ускуналарга бўлган талабнинг ошиши бутун дунёда яримўтказгичларнинг етишмовчилигини келтириб чиқарди. Чипларни етказиб беришдаги узилишлар ва таъминот занжиридаги узилишлар аллақачон бир қатор автоулов заводларининг ёпилишига олиб келди. Aксарият замонавий транспорт воситаларини ишлаб чиқаришда ўнлаб микросхемалардан фойдаланади, баъзи ҳолларда уларнинг сони 150 тага етиши ҳам мумкин. Чиплар двигателнинг ишлашидан тортиб, навигация тизимларига қадар жавобгардир. Аммо дунёда ушбу микросхемалар бир нечта заводлар томонидан ишлаб чиқарилади холос. Ҳатто Tesla ҳам микросхемаларнинг етишмаслиги сабабли ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатди.

«UzAuto Motors» да навбатни телеграм бот ва расмий сайт орқали билиб олиш мумкин

«UzAuto Motors»нинг Асака филиалида янги цех ишга туширилди

Chevrolet Onix хусусиятлари билан танишинг

Маълум бўлишича, UzAuto Motors (GM Uzbekistan)  2023 йилга қадар Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra ишлаб чиқаришни тўхтатишни режалаштирмоқда. Янги моделлар қаторидан эса Genta ва Cobalt ўрнини эгаллайдиган 10-15 минг долларли Onix жой олади.

Янги автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш босқичма-босқич амалга оширилиб, моделлар Chevrolet Onix автоси асосида яратилиши таъкидланди. 10 минг долларга Chevrolet Onix нинг арзон модели тақдим этилса, 15 минг долларга харидорлар тўлиқ комплектатсия қилинган транспортга эга бўлишади. Шунингдек, компания электромобиллар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари яқин келажакда компания сотувдан Chevrolet Cobalt автосини олишини айтиб ўтди.

GM Uzbekistan 2019 йилда Equinox, Traverse, Trailblazer ва Tahoe моделаларининг сотувини йўлга қўйган эди. Кейинги йилларда 2 турдаги седан ва кроссеверлар Ўзбекистон бозорларига чиқарилиши режалаштирилди. Бунинг учун GM Uzbekistan 500 млн доллар буюджетли модернизация ишлари олиб борилмоқда.

Янги ранглардаги Малибу-2 билан танишинг

Chevrolet Onix

2019 йилда Хитойда Chevrolet Cavalier асосида яратилган Chevrolet Onix седанининг тақдимоти бўлиб ўтган эди. Chevrolet Onix шинасининг айланмаси 2600 мм, кузови узунлиги 4474 мм, эни 1730 мм. Бензин қуядиган жой одатдагидек, ўнгда эмас, чап томонда жойлашган. Шунингдек, автомобиль рулини бошқариш, Isofix и Top Tether каби шиналар босимини бошқариш, 6 ҳимоя ёстиқчалари ва бошқа кўплаб тизимлар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, автомашинада фараларни автоматик равишда ёқадиган ёруғлик сенсори пайдо бўлди. Смартфонларни эса симсиз қувватлаш мумкин.

Volvo машиналари нархлари ва хусусиятлари билан танишинг

Ҳайдовчилик гувоҳномаси имтихони хусисий секторга берилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳа Президентнинг 2020 йил 7 декабрдаги “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ–4913-сон қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилди.

Лойиҳага кўра 2021 йил 1 апрелдан Ички ишлар вазирлигига қуйидагилар бўйича кўрсатма берилиши кўзда тутилган:

  • тадбиркорлик субъектлари ҳудудларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги фаолиятини тўхтатилади;
  • ушбу тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйилади;
  • тадбиркорлик субъектларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш имтиҳонлар жараёни устидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакилининг бевосита ёки онлайн назоратини таъминланади.

Ички ишлар вазирлигига Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш бўйича техник топшириқларни 3 ой мобайнида ишлаб чиқиш топширилади:

  • Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекциясига тегишли бўлган барча ахборот тизимларини ушбу ягона ахборот тизимига бирлаштириш;
  • ўқув гуруҳларда ҳайдовчиликка номзодлар маълумотлар базасини шакллантириш;
  • ўқув гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш орқали кундалик таълим жараёнидаги иштирокини (давоматини) назорат қилиш;
  • якуний имтиҳонларни назорат қилиш орқали таълим сифатини баҳолаш;
  • имтиҳонлар натижалари бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва уларни таҳлил қилиш. Бу орқали тузилган таълим муассасалари рейтингини юритиш ва нашр этиб бориш;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотлар базаси билан ҳайдовчи ва номзодларнинг автомототранспорт воситасини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда олиш.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонлари тизими ўзгартирилиши мумкин

Янги намунадаги хайдовчилик гувохномасини (права) качонгача олиш керак?

Автомобилларни 30 кунга нотариуссиз ижарага бериш мумкин бўлади

Шахсий автомобилларни нотариуссиз 30 кунга қадар ижарага бериш лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Лизинг ва ижара шартномасини расмийлаштиришда нималарга эътибор керак?

Транспорт вазирлиги матбуоти хабарига кўра жисмоний шахслар нотариал тасдиқлашсиз ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан рўйхатдан ўтмаган ҳолда ҳам 30 кунга қадар танспорт воситаларини ижарага бериш имкониятига бўлишмоқда.

Транспорт ва Ички Ишлар вазирликларининг талабларига мувофиқ қисқа муддатли ижарага тақдим этилаётган автомобиллар идентификация белгисига эга бўлиши зарур.

Ижарачилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилган тақдирда, ушбу маълумотларни транспорт эгаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекциясидан олиши мумкин.

Шунингдек, ижарага олувчи шахс, шартнома тузишдан олдин транспорт воситасини таркибий қисмлари борлигини текширишга ҳақли. Aгар нуқсонлар ёки носозликлар аниқланса, у уларни бартараф этишни талаб қилиши мумкин. Шартнома паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этиш орқали ёзма шаклда тузилади.

Тошкент шаҳридаги 2021 йил мажбурий техник кўрик жадвали эълон қилинди

Тошкент шаҳридаги 2021 йил мажбурий техник кўрик жадвали эълон қилинди

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан 2021 йил мажбурий техник кўрик жадвали эълон қилинди.

Автомобилларни қанча муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш керак

Ҳужжатда, шунингдек, юридик шахсларнинг транспорт воситаларини текшириш жадвали акс эттирилди. Пойтахтда рўйхатдан ўтган 7099 та компаниялар рўйхати, уларнинг автомобиллари сони, текширув санаси, вақти ва манзили мавжуд бўлиб, компаниялар туманлар бўйича тақсимланади.

Юридик шахсларнинг автомашиналари 1 мартдан 30 июнгача, жисмоний шахслар – 1 январдан 31 августгача техник кўрикдан ўтказилиши белгиланди.

Бундан ташқари, йўловчиларни ташиш билан шуғулланадиган компаниялар транспорти икки маротаба, 1 мартдан 30 июнгача ва 1 сентябрдан 31 октябргача текширилиб борилади.

Президент Шавкат Мирзиёйевнинг 2021 йилга мўлжалланган Давлат дастурида транспорт воситасини исталган минтақада техник кўрикдан ўказишга рухсат бериш ва янги автомобилни техник кўрикдан ўтказиш талабини бекор қилиш каби қарорлар белгилаб қўйилди.

Янги автомобиллар техник кўрикдан ўтқазилмайди

Лизинг ва ижара шартномасини расмийлаштиришда нималарга эътибор керак?

Республика бўйича 2020 йилнинг январ ойидан ҳозирга қадар 830 нафар фуқаролар томонидан транспорт воситаларини сотиб олиш шарти билан ижарага бериш ёки лизинг хизмати юзасидан шикоятлар келиб тушган. Фуқаролар ушбу шартномаларни тузишда алданиб қолмаслик нималар учун нималарга эътибор беришлари лозим?

Исътемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ушбу ҳолатларни ўрганиб бориб, 585 нафар истеъмолчи фойдасига 5,5 миллиард сўм миқдордаги зарар ундириб берди.

Ўзбекистон Республикаси «Лизинг тўғрисида»ги қонунига мувофиқ лизинг – сотиб олиш шарти ишлаб чиқариш воситалари ва бошқа моддий бойликларни 12 ойдан кам бўлмаган муддатга ижарага бериш ҳисобланади. Лизинг шартномаси 3 тарафлама (сотувчи – лизинг олувчи – лизинг берувчи) ёки 2 тарафлама (лизинг олувчи – лизинг берувчи) кўринишида амалга оширилади. Агар лизинг шартномаси 2 тарафлама тузилса, қўшимча равишда лизинг объектининг олди-сотди шартномаси тузилади.

Қуйидаги талаблардан бири асосида лизинг шартномаси расмийлаштирилади:

  • объект лизинг олувчининг мулкига айланади;
  • лизинг объектининг қолдиқ қиймати унинг умумий қийматининг 20 фоизидан кам бўлади;
  • лизинг объектини унинг бозор қийматидан паст нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ижарадан фарқли ўлароқ лизинг шартномасида 3 томон қатнашади, ижара шартномасида 2 томон кифоя, учинчи томон билан шартнома тузилмайди. Шунингдек, лизингда ижарага бериладиган мулк лизинг берувчи томонидан мижоз учун махсус харид қилинади, ижарада бу кенг қабул қилинган қарор ҳисобланмайди (яъни ташкилот автомобил  эгаси бўлмаслиги мумкин).

Шартнома тузишда нималарга эътибор бериш керак?

  • шартнома кейинчалик сотиб олиш шарти билан расмийлаштирилаяптими ёки лизинг асосида;
  • компания рўйхатдан ўтганлиги ва фаолият йўналишлари ҳақида маълумотлар тақдим этилдими;
  • харид қилувчи томонларнинг мажбурият ва жавобгарликларига алоҳида эътибор қаратдими.

Агентлик маълумотларига кўра, асосан қуйидаги ҳолатларда истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилган:

  • аванс тўловлари тўғрисидаги шартномаларда транспорт воситасининг тўлиқ қиймати кўрсатилмаслиги;
  • ижарага олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни йиғиш,тайёрлаш ва расмийлаштириш билан боғлқ харажатларни қоплашга истеъмолчилардан фоиз ундириш;
  • ташкилотнинг ўз мажбуриятларини номувофиқ ёки ўз вақтида бажармаганлиги учун пеня миқдори шартномада кўрсатилмаслиги;

Шунингдек, бошланғич тўловни амалга оширган, аммо бир неча ойлаб бери автомобил воситасини кутаётган истеъмолчилар сони ортиб бормоқда. Бундай мижозларга нархи қимматроқ бошқа русумдаги автомобил воситаси таклиф этилаётган ҳолатларда истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилган ҳисобланади.

Янги автомобиллар техник кўрикдан ўтқазилмайди

«UzAuto Motors» да навбатни телеграм бот ва расмий сайт орқали билиб олиш мумкин

“Chevrolet Equinox” автомобили сотувдан олинди

“UzAuto Motors” нинг “Chevrolet Equinox” автомобили сотувдан олинди, аммо компания шу вақтга қадар келиб тушган барча буюртмаларни ўз вақтида етказиб беришини кафолатлади.

“Chevrolet Equinox” автомобилининг ушбу авлоди таркибини такомиллаштириш мақсадида машина сотувдан олинди. Шу муносабати билан”Chevrolet Equinox” моделини етказиб бериш бўйича шартномаларни тузиш вақтинча тўхтатилди.

Компания мижозлар олдидаги мажбуриятларини бажаришини ва олдинроқ буюртма қилинган автоуловлар мижозларга етказиб берилишини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистонда бозорларида “Chevrolet Equinox” автомобили 2019 йилнинг охирида сотила бошлаган эди. Машиналар Хитойнинг SAIC Motor ва Aмериканинг General Motors ҳамкорлигида ташкил этилган SAIC-GM компаниясидан етказилади. “Chevrolet Equinox”ниг нархи 349 миллион сўмни ташкил этади. 2020 йил эса  Chevrolet “Equinox 2021” моделини намойиш қилди. Тез орада ушбу моделни сотувга чиқиши кутилмоқда.

Янги ранглардаги Chevrolet Tracker билан танишинг

Янги Tracker автомобилларининг нархи билан танишинг

Автосалонлардаги нархлар билан танишинг

Тадбиркорларга йўлларда хусусий радарларни ўрнатишга рухсат бериш лойиҳаси кўриб чиқилмоқда

Ички Ишлар Вазирлиги тадбиркорларга йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этадиган махсус ускуналарни ўрнатишга рухсат беришни таклиф қилмоқда.

Бунинг эвазига тадбиркор ускуна ёрдамида аниқланган ҳар бир қоидабузарлик учун тўланган жарималарнинг фоизини олиши мумкин бўлади. Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) томонидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Махсус автоматлаштирилган ускуналар ва уларни ўрнатиш ва кейинги техник хизмат кўрсатиш харажатлари тўлиқ тадбиркорлар томонидан қопланиши кўзда тутилмоқда.

Ким ошди савдосидаги ускуна ўрнатилиши керак бўлган жойларнинг минимал нархи ушубу йўлдаги транпорт оқимидан, ҳудуд ва бошқа локация кўрсатгичларидан келиб чиқган ҳолда белгиланади. Масалан: кунига 150 та ўтадиган ва Тошкент шаҳрида жойлашган участканинг минимал қиймати 35 БРВни ташкил қилади.

Шунингдек, стационар пост эгасининг улуши ҳар бир жарима фоизига нисбатан белгиланади. Ускуналар юқорида ўрнатилганда тадбиркор ҳар бир жаримадан 25% олади. Ускуналар ер сатҳида ўрнатилган бўлса, жиҳоз эгаси барча чиқарилган жарималарнинг 30 фоизини олади.

Радар ўрнатиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш хусусийлаштирилади

Хусусий радарлар жойлашадиган йўл участкалари аукционда сотилади

Янги автомобиллар техник кўрикдан ўтқазилмайди

3-феврал куни Шавкат Мирзиёйев “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида 2017–2021 йилларда ривожланишнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш Давлат дастури тўғрисида” ги фармонни имзолади.

Ҳужжатда айтилишича, автотранспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш экстритриториал принцип асосида ташкил этилади. Шунингдек, янги автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги талаб бекор қилинади.

Шу мақсадда Ички ишлар вазирлигига уч ой ичида ушбу бандда назарда тутилган чора-тадбирларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини тақдим этиш вазифаси топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Президент 2021 йилга мўлжалланган давлат дастурини тасдиқлади. Дастур ўз олдига иқтисодиётни ривожлантириш ва қашшоқликни камайтириш, пенсия тизимини ислоҳ қилиш, талабаларга ёрдам бериш, солиқ текширувларига мораторий, солиқ имтиёзлари, муддатларни кечиктириш ва жазоларни тўхтатиб туриш вазифаларини қўяди.

Автомобилларни қанча муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш керак

Volvo машиналари нархлари ва хусусиятлари билан танишинг

Янги ранглардаги Chevrolet Tracker билан танишинг

Оммавий ахбарот воситаларида янги “Chevrolet Tracker” нинг ранглари тўғрисида хабарлар чоп этилди.

2020 йилнинг 12-декабрида Ўзбекистонга SAIC-GM корхонасининг Шэньян темир йўли орқали 209 та янги “Chevrolet Tracker”лари етиб келди. 25-январь куни эса барча автомобиллар сотилганлиги тўғрисида расмий эълон қилинди.

Ўзбекистон бозорларидаги янги Chevrolet Tracker хусусиятлари билан қуйида танишинг

Янги “Chevrolet Tracker” 5 рангда таклиф этилмоқда:

Summit White

Agate Red Metallic

Satin Steel Gray Met-2

 Darkmoon Blue Met

Pow Zinga Met

AvtoRepost хабарига кўра, янги Tracker партияси келгуси ҳафтадаёқ етиб келади. Компания раҳбарияти автоуловларни етказиб бериш харидорларнинг талаблари асосида амалга оширилишини таъкидлади.

Янги Tracker автомобилларининг нархи билан танишинг

Volvo машиналари нархлари ва хусусиятлари билан танишинг

Volvo компаниясининг Ўзбекистондаги дилери “Premium Auto” машҳур швед кроссоверларнинг иккита моделини тақдим этди.

29 январ куни Тошкентда Volvo кўргазма залининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, “Premium Auto” Volvo маҳсулотларнинг расмий дилерига айланди. Автосалон Мирзо Улуғбек туманидаги Салар Бўйи кўчаси 47-уйида жойлашган.

Маълумки, компаниянинг асосий принципи хавфсизликдир. Volvo автомобил хавфсизлиги тарихидаги энг муҳим янгиликлардан бирини уч қисмли хавсизлик камарини ихтиро қилди. Ушбу камар ёрдамида йўл-транспорт ҳодисаларида инсон омилининг ролини камайтиришга эришиш мумкин. Швецияда фақатгина автоматик тормозлаш билан тўқнашувни огоҳлантириш тизими туфайли фронтал тўқнашувлар сони тахминан 45% га камайган.

29 январ куни бўлиб ўтган тадбирда иккита юқори технологияли хавфсиз Volvo моделлари намойиш этилди: ХC60 ва ХC90.

ХC60 МОМЕНТУМ Т5

  • Техник хусусиятлари:
    • Силиндрлар сони – 4 / битта силиндр учун клапан – 4 та;
    • Двигатель ишчи ҳажми – 1998 см / куб;
    • Қуввати – 250 от кучи;
    • Энг юқори тезлиги – 180 км;
    • 6,8 секундда 100 км/с гача тезлашади;
    • ўртача бензин сарфлаш ҳажми- 8,5 л;
    • Ёқилғи баки ҳажми – 60 литр.

Aвтомобилнинг иккинчи қаторида болалар креслоси ўрнатилган, салонда иқлим назорати мавжуд. Бундан ташқари, ХC60 орқага қайтишда тўқнашувларнинг олдини олиш учун Cross Traffic Alert технологиясига эга.

Нархи: 910,000,000 сўм

XC90 R Design T6 S7

Техник хусусиятлари:

  • Силиндрлар сони – 4 / битта силиндр учун клапан – 4 та;
  • Двигатель ишчи ҳажми – 1998 см / куб;
  • Қуввати – 315 от кучи;
  • Энг юқори тезлиги – 180 км;
  • 6,8 секундда 100 км/с гача тезлашади;
  • ўртача бензин сарфлаш ҳажми- 7,7 л;
  • Ёқилғи баки ҳажми – 71 литр.

Машина ақлли ҳайдовчи ва “кўринмас жойларни” кузатиш тизими, олд ойнадаги проектор дисплейи, 360 градусли камера, шунингдек салондаги датчиклар билан жиҳозланган.

Нархи: 1 295 000 000 сўм

XC90 INSCRIPTION T6 S7 Onyx Black

Техник хусусиятлари:

  • Силиндрлар сони – 4 / битта силиндр учун клапан – 4 та;
  • Двигатель ишчи ҳажми – 1998 см / куб;
  • Қуввати – 315 от кучи;
  • Энг юқори тезлиги – 180 км;
  • 6,8 секундда 100 км/с гача тезлашади;
  • ўртача бензин сарфлаш ҳажми- 7,7 л;
  • Ёқилғи баки ҳажми – 71 литр.

Олдинги иккита моделнинг хусусиятларидан ташқари, транспорт воситаси тўлиқ автоматик равишда тўхтайди. Шунингдек, олдинги ўриндиқда массаж қилиш тизими мавжуд. Ушбу модел фақатгина буюртма асосида мавжуд бўлиб, етказиб бериш муддати тахминан икки ой.

Нархи: 1 400 000 000 сўм

Volvo машиналари 2 йиллик кафолат эга. Тақдим этилган моделларнинг двигатели Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бензиндан фойдаланиш учун махсус жиҳозланган.

Premium Auto компаниясининг бош директори Шавкат Нурматов кўргазма залида намойиш этилмаган Volvo русумидаги моделларни харидорнинг талабига биноан республикага етказиб бериш мумкинлигини таъкидлади.

Истеъмолчилар автомобиль салони, ранги, двигатели ва бошқа техник параметрларини махсус буюртма асосида танлашлари мумкин. Бунинг учун салон ходимлари мижозга барча керакли маълумотларни тақдим этадилар. “Харидорнинг илтимосига биноан унга ҳеч кимда бўлмаган, ўзига хос комбинациясига эга ноёб автомобил тайёрлаш мумкин », – деди Шавкат Нурматов.

Янги Tracker автомобилларининг нархи билан танишинг

Янги ранглардаги Малибу-2 билан танишинг

“UzAuto Motors”нинг Асака филиалида янги цех ишга туширилди

“UzAuto Motors”компаняси матбуот хизматининг хабар беришича, Асака филиали заводида янги сварка цехи ишга туширилди. Цехнинг умумий майдони 7628 кв.метрни ташкил этади.

Маълум бўлишича, юқори технологик иншоотнинг қурилишида фақатгина маҳаллий мутахассислар жалб қилинди. Режаларни хорижий экспетларнинг ёрдамисиз амалга ошириш тахминан 1 миллион долларни тежашга имкон яратди.

Янги сехнинг ишлаб чиқариш қуввати 14 та JPH ни ташкил этади. Ушбу кўрсатгич ёрдамида йилига қўшимча 60 минг дона автомобил ишлаб чиқариш мумкин бўлади.

Объектнинг асосий мақсадларидан бири ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдир. Эндиликда янги автомобил моделларини жорий этиш жараёни ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигига таъсир кўрсатмайди. Бу ўз навбатида ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга ўз ҳиссасини қўшади.

Цехнинг яна бир қулай томонларидан бири шундачи у автоматик чироқлар ва шамоллатиш тизимини қувват билан таъминлаш учун қуёш панеллари таъминланди.

14 та компаниядаги «Узавтосаноат»улуши сотувга қўйилмоқда

Volkswagen ва Skoda дилерликка таклиф қилаяпти

Янги Tracker автомобилларининг нархи билан танишинг

Volkswagen ва Skoda дилерликка таклиф қилаяпти

“Jizzax Auto” МЧЖ Ўзбекистоннинг ички бозорида Германия ва Чехия автомобиллари Volkswagen ва Škoda брендларини илгари суриш ва техник хизмат кўрсатиш учун расмий дилерларни ҳамкорликка таклиф этади.

Дилер бўлиш учун ушбу турдаги фаолиятнинг қуйидаги хусусиятларини ҳисобга олиш лозим:

Савдо залида шоурум мавжудлиги. Савдо залининг минимал майдони Volkswagen маркаси учун 491 m2 ва Škoda маркаси учун 411 m2 бўлиши лозим.

Хизмат кўрсатиш зонасининг мавжудлиги. Хизмат кўрсатиш зонасининг минимал майдони Volkswagen маркаси учун 884 m2, Škoda маркаси учун 524 m2 бўлиши керак.

Брендбукдан фойдаланиш. Логотип, устун, плиткалар, мебел ва автосалоннинг бошқа маркали дизайн элементларидан фойдаланиш.

Кадрларни пухта ўқитиш ва тайёрлаш зарурияти.

Сервисни таклиф эта олиш. Сотиб олинган автомобилларга юқори сифатли сервис ва кафолат хизматини кўрсатиш.

• Сотувдан сўнг, мижозларга таъмирлаш, режали ва режадан ташқари техник кўрикларни ўз вақтида таъминлаш имконияти.

2021 йил охирига қадар Ўзбекистоннинг қуйидаги вилоятларида Volkswagen ва Škoda брендлари учун 14 та дилерлик марказини очиш режалаштирилмоқда.

Жиззах, Хоразм, Самарқанд, Навои, Қашқадарьё, Андижон, Наманган, Бухоро, Тошкент, Сурхандарьё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида дилерлик марказилари фаолияти йўлга қўйилади.

Кўпроқ маълумотни +99871 202-44-40 (7787) рақами ёки почта орқали олишингиз мумкин.

Янги Tracker автомобилларининг нархи билан танишинг

Ўзбекистонда АИ-95 бензинини ишлаб чиқариш бошланди

Шахобчалардаги газни ҳисобга олиш автоматлаштирилади

Энергетика Вазирлиги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари қуйиш шохобчаларида газни ҳисобга олишни автоматлаштириши ҳақида хабар берди.

Мамлакатда фаолият юритаётган 1070 дан ортиқ автомобилларга газ ёқилғиси қуйиш шохобчалари текширилганда, ўлчаш мосламалари кўрсатгичлари ўзгартириб қўйилаётганлиги аниқланди. Ушбу йўл билан шахобча эгалари АГТКШ (АГНКС) станцияларидаги нархларни вақтинча пасайтириш орқали мижозларни жалб қилишга эришишга ҳаракат қилишади. Бу транспорт воситаларининг эгаларини ҳақиқий нархлардан чалғитади ва истеъмолчиларни норозилигига олиб келади.

Яна бир муаммо ёқилғи қуйиш шохобчалари яқинидаги турар-жой биноларида газ босимининг пасайиши эди. Шунингдек, янги тизим газ тақсимотини мувозанатлаштириб, ушбу камчиликларни бартараф этади. Бунга сабаб CНГ ёқилғи қуйиш шохобчалари томонидан транспорт воситаларига сотиладиган газ ҳажмининг онлайн мониторинги жорий этади.

Мутахассислар фикрига кўра янги тизимнинг жорий этилиши Энергетика вазирлигига газ оқимларини онлайн тарзда бошқариш, Давлат солиқ қўмитаси эса маҳсулот сотиш шаффофлигини ҳисобга олиш имконини беради.

Янги Tracker автомобилларининг нархи билан танишинг

 «Узавтосаноат» матбуот хизматининг хавбар беришича, Ўзбекистонда 25-январдан Tracker автомобилининг янги моделлари сотувга қўйилди.

Модел ўзида панорамик люк, диодли фаралар, 8 дюйм сенсорли экран ва бошқа устунликларни мужассам этади. Шунининг қуйидаги хусусиятларга эга:

  • уч силиндрли ЕCОТЕC турбомотор;
  • умумий ёқилғи сарфи 5,5 л / 100 км, қуввати 123 л / с;
  • 6 поғонали автомат узатмалар қутиси;
  • Ёқилғи тежаш тизимини такомиллаштиришга мўлжалланган «СТОП-СТАРТ» тизими ва бошқалар.

Асосий комплектацили Tracker нархлари : 166 899 500 сўмдан бошланса, LT комплектация 221 999 999 сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойида Хитойдан 209 та автомобилдан иборат Chevrolet Tracker жўнатилган бўлса, апрель ойида 216 та Chevrolet Equinox автоуловлари Ўзбекистон бозорларига сотувга чиқарилганлигининг гувоҳи бўлган эдик.

Тошкентдан вилоятларга қатновчи автобус чипталарининг нархи оширилди

Транспорт вазирлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра Тошкент вилоятидан амалга ошираладиган автобус чипталари нархи қуйидаги кўринишда оширилди.

Вилатлараро йўналишларЖўнаб кетиш вақти Чипталар нархи
Тошкент – Зарафшон6:4080 000 сўм
Тошкент – Жўш – Нурота7:4065 000 сўм
Тошкент – Хатирчи8:0050 000 сўм
Тошкент – Навоий8:3056 000 сўм
Тошкент – Бухоро9:3075 000 сўм
Тошкент – Хатирчи10:0050 000 сўм
Тошкент – Зарафшон11:2080 000 сўм
Тошкент – Қоракўл12:0080 000 сўм
Тошкент – Фориш12:3036 000 сўм
Тошкент – Қарши12:3059 000 сўм
Тошкент – Бухоро13:3075 000 сўм
Тошкент – Ўсмат14:0034 000 сўм
Тошкент – Самарқанд14:3038 000 сўм
Тошкент – Урганч15:00125 000 сўм
Тошкент – Зомин16:0026 000 сўм
Тошкент – Узун16:30108 000 сўм
Тошкент – Денов17:0094 000 сўм
Тошкент – Бухоро18:0075 000 сўм
Тошкент – Термиз18:0085 000 сўм
Тошкент – Денов18:3094 000 сўм
Тошкент – Хива18:30125 000 сўм
Тошкент – Термиз19:00 85 000 сўм

Радар жаримасида +5 қоидаси нима?

Автожарималар қанчага камайтирилади?

Радар жаримасида +5 қоидаси нима?

Ҳайдовчиларнинг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши натижасида қўлланилладиган жарималарга “+5 км/соат” қоидаси билан яқиндан танишамиз.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-3-моддасида ҳайдовчиларнинг ҳаракат тезлигини белгиланган меъёридан ошириб юборгани учун, оширилган ҳаракат тезлигига қараб, қуйидаги маъмурий жазо қўлланилади:

  • тезлик белгиланганидан соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юборилганда –БҲМнинг бир баравари, яъни 223 000 сўм миқдорида;
  • соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юборилганда беш баравари, 1 115 000 сўм миқдорида;
  • соатига 40 километрдан ошириб юборилганда тўққиз баравари, яъни 2 007 000 сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Аммо “Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг 8-бандида ушбу қоидабузарлик спидометр кўрсаткичлари йўл қўйиши мумкин бўлган жами нуқсонлар инобатга олинади. жамланган ҳолда ҳисобга олиниши керак. Бундай тезликни ўлчайдиган ускуна рухсат этилган тезликдан соатига 5 километрдан ошиқ бўлган ҳолатларда маъмурий баённома тузилади. Яъни, техник нуқсонлар ҳайдовчи фойдасига ҳал қилинган ҳолда шартли равишда қонунчиликда +5 км/соат бирлик белгилаб қўйилган.

Хозир амал қилаётган қонунларга кўра «50» белгиси турган жойдан ҳайдовчи 71 км/соат тезликда ҳаракатлансагина БҲМнинг 5 баробар миқдоридаги жарима қўлланилади. Бироқ +5 км/соат қонинига биноан  5 км/соатгача белгиланган тезликни оширишга рухсат бор. Лекин у ЙПХ ходимлари томонидан фақат 1 «минималка» жарима солинишига сабаб бўладиган ҳоллардагина инобатга олинмоқда.

Шундай қилиб, 70 км/соат тезликдан оширганлик учун 5 баравар жарима 96 км/соат тезликдан бошлаб, 9 баравар белгиланадиган жарима эса 116 км/соат тезликдан бошлаб расмийлаштирилиши керак.

«+5 км/соат» қоидасига риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган баённома ДЙҲХХнинг маъмурий амалиёт инспектори томонидан қабул қилинмайди.

Автожарималар қанчага камайтирилади?

Гаи тўхтатганда қандай ҳуқуқларингиз бор?

Автожарималар қанчага камайтирилади?

Ҳавдовчиларга нисбатан қўлланиладиган маъмурий жавобгирликларни енгиллаштириш муносабати билан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексга ўзгартиришлар киритиш лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ҳаммага маълумки, тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузилиши натижасида транспорт воситалари ҳайдовчилари (1286-модда) БҲМнинг икки баравари миқдорида жарима солинади. Янги лойиҳага кўра ҳуқуқбузарликни ортиб бориши билан жарима миқдорларининг ҳам ортиб бориши бекор қилинмоқда.

Транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш (123-модда) БҲМнинг бешдан бир қисмидан бир бараваригача белгиланган эди. Лойиҳада ушбу жарима БҲМнинг бешдан бир қисми миқдорида ўзгартирилди.

Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолган (137-модда) ҳайдовчилар БҲМнинг уч баравари миқдорида жаримага тортилади.

Ҳайдовчиларга нисбатан қўлланилаётган маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилиши мумкин

Шунингдек, ЙТҲнинг оғир ёки енгил даражасига қараб жарималар ҳам аниқлаштирилмоқд:

Йўл транспорт ходисаси туфайли жабрланувчи енгил тан жарохати ёки анча миқдорда моддий зарар кўрса, воқеа содир этиган жойдан кетиб қолган ҳайдовчилар:

  • БҲМнинг ўн беш баравари миқдорида жаримага солинади
  • Ҳайдовчилик гувоҳномасидан бир йил муддатга маҳрум этилади.

Йўл транспорт ходисаси туфайли ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган оқибатларга нисбатан:

  • Базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима;
  • Ҳайдовчилик гувоҳномасидан икки йил муддатга маҳрум қилиш жазолари қўлланилади. Амалдаги ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга жазоси бекор қилинди.

Транспорт воситаларидан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланишга (141-модда) қўлланиладиган амалдаги БҲМнинг икки бараваридан беш бараваригача миқдоригача бўлган жарима икки бараваригача енгиллаштирилди. 

Янги лойиҳага кўра йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузган (147-модда) фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса ўн баравари миқдорида жаримага солинади.

Шунингдек, қонун лойиҳасига кўра, эпидемияга қарши кураш қоидалари бузганлик (54-модда) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг:

  • фуқаролардан йигирма баравари
  • мансабдор шахслардан ўттиз баравари миқдорида жарима ундирилади. 

Гаи тўхтатганда қандай ҳуқуқларингиз бор?

Гаи тўхтатганда қандай ҳуқуқларингиз бор?

ГАИ ходимлари ҳайдовчилардан нималарни талаб қила олади? Ҳайдовчилар қандай ҳуқуқларга эга? ГАИ ходимларида қандай ҳужжатлар тўплами бўлиши зарур?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қароридаги иловаси “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги низомига биноан:

Ҳайдовчилар «ГАИ» ходимларидан:

  • ҳудудга бириктирилганлик тўғрисдаги дислокация;
  • махсус тадбир вақтида тўхтилган ҳайдовчилар тадбир ўтқазилаётганлиги тасдиқловчи бирор-бир ҳужжат ёки қўнғироқ орқали тасдиқлашни талаб қилишлари мумкин.

Қуйидаги ҳолларда «ГАИ» сизни машинадан тушишини талаб қилиши мумкин:

  • техник носозликни ёки юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этишда;
  • ҳайдовчи маст бўлса;
  • рақамлар (двигател ва агрегат) билан боғлиқ муаммоларда;
  • юк ҳужжатларини текшириш учун;
  • жиноят содир этишда гумонланса;
  • ҳайдовчининг руҳий ҳолатига, ёшига, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори воситалари таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида, транспорт воситасини бошқара олишига шубҳа бўлганда.

«ГАИ» ходимларидан талаб этилади:

  • ўзини таништириш, лавозими, унвони, фамилияси ҳақида маълумот бериш, шунингдек хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда (бунда ЙПХ ходими томонидан хизмат гувоҳномасини йўл қатнашчиси ихтиёрига бериш тақиқланади) кўрсатиш;
  • мобил видео камерадан фойдаланаётганини ҳайдовчига маълум қилиш, кейинчалик ундан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш;
  • тўхтатиш сабабини аниқ тушунтириш;
  • тезликни оширган шахсга мосламани ва қиёслаш сертификатини кўрсатиш ва бошқа ҳуқуқлар.

Хусусий радарлар жойлашадиган йўл участкалари аукционда сотилади

Ҳайдовчиларга нисбатан қўлланилаётган маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилтши мумкин

Ўзбекистонда АИ-95 бензинини ишлаб чиқариш бошланди

Бухоро вилоятида “QuWatt” бренди остида АИ-95 русумидаги бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳудудидаги нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ва маҳсулотлар сифатини яхшилаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ истеъмолчиларни сифатли нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш йўлида ўз тизимини мукаммаллаштирди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз”нинг нефт маҳсулотларига нисбатан рақобатбардошларни яратиш мақсадида “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида автобензин ва дизель ёнилғиларини ишлаб чиқариш бўйича чора-тадбирлар кўрилди. Заводда Германиянинг “BASF SЕ” компанияси билан ҳамкорликда “QuWatt” брендли АИ-95 русумидаги автобензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

2021 йилнинг илк ойида 480 тонна “QuWatt” брендли АИ-95 автобензини хомашё биржасида сотувга қўйилади.

Ушбу автобензини афзалликлари қуйидагилардан иборат:

  • двигателларда тозаликни сақлаш имконини беради;
  • клапанлардаги ҳосил бўладиган қатлам миқдори 4 мг/клапан қийматидан ошмаслиги таъминланади;
  • двигатель клапанларини 80% гача тозалаш имконини беради;
  • автомобиль двигатели қуввати оширилганлиги туфайли ёқилғи 3% гача тежалади;
  • қиш мавсумида двигателнинг узлуксиз ишлашини таъминланади;
  • двигатель ёнилғиси тизими, бензин ташиш ва сақлаш жараёнларидаги коррозия олдини олинади.

Хусусий радарлар жойлашадиган йўл участкалари аукционда сотилади

14 та компаниядаги «Узавтосаноат»улуши сотувга қўйилмоқда

Ҳайдовчиларга нисбатан қўлланилаётган маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилиши мумкин

2021 йилнинг 12-январидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг видеоконференция алоқа тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазолар енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Аввало қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида фуқаролар, жамоатчилик вакиллари, автоулов ҳайдовчилари билан мулоқот олиб борилди. Натижалар соҳада ечимини кутаётган бир қатор масалалар борлигини кўрастди. Масалан, коррупцион ҳолатларни вужудга келишига кодексдаги йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликларга нисбатан жарима миқдорининг энг кам ва энг кўп миқдорини белгилаш сабаб бўлаётганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, фуқаролар томонидан транспорт воситаларининг вақтинча тўхташи учун шарт-шароитлар яратилмаганлиги ва бундай жойларда тақиқловчи белгилар мавжудлиги бўлмаганлиги сабабли жаримага тортилаётганлигини ҳақида такидлаб ўтишди.

Ушбу лойиҳасига кўра, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 54, 123, 141, 147- моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Кодекснинг назарда тутилган “энг кам” ва “энг кўп” миқдорда белгиланган жарималарнинг энг кам даражаси сақланиб, энг кўп даражаси чиқариб ташланяпти.

Шунингдек, кодекснинг 128-6-моддада белгиланган Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилди. Қайта такроран содир этилган қоидабузарликлар учун жарима қўллаш нормалари эса чиқарилмоқда.

Автомобиль харид қилганда тўловлар қанча?

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси томонидан автотранспорт воситасини олиб-сотиш, айирбошлаш ва хадя этиш жараёни қандай кечиси тўғрисида тўлиқроқ билиб оламиз.

Автотранспорт воситасини олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя шартномаси учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Тарафлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асли (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар);
  • Транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси;
  • Агарда умумий мулкни ташкил этса, барча мулкдорларнинг (эр-хотиннинг, улушдорларнинг, меросхўрларнинг) розилиги (никоҳ гувоҳномаси);
  • Транспорт воситаси гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги;
  • Агар васийликдаги шахс номидан расмийлаштирилса, васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги;
  • Агар мулк меросга тегишли бўлса, мерос гувоҳномасининг асл нусҳаси (нусҳа олиниб, асли қайтарилиб берилади);
  • Агар автотранспорт воситаси кредит маблағлари ҳисобига олинаётган бўлса, кредит шартномасининг нусҳаси;
  • Агарда битим яқин қариндошлар ўртасида тузилаётган бўлса, унда қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, туғилганлик, никоҳ қайд этилганлиги ёки никоҳ бекор қилинганлиги ҳақида гувоҳномалар;
  • Вакилликнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома);
  • Тракторлар, трактор тиркамалари, ўзиюрар йўл қурилиш машиналари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Испекцияси “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” Давлат Унитар корхонаси томонидан берилган шаклдаги маълумотнома;

Юридик шахслар учун қўшимча равишда:

  • Ваколатли органининг ҳужжати (қарор, умумий мажлис байённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ваҳоказо);
  • Кузатув кенгашининг қарори тақдим этилган тақдирда автомототранспорт воситасининг қолдиқ баланс қиймати ҳақида юридик шахс раҳбари ва бош ҳисобчисининг имзоси қўйилган маълумотнома, ҳамда юридик шахснинг соф активлари ҳақида маълумот;
  • Вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (ишончнома, қарор ёки буйруқ);
  • Мулкдорнинг розилиги (агар юридик шахсга автотранспорт воситаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли бўлса (ягона таъсисчи бўлганида) эр (хотин)нинг розилиги, никоҳ гувоҳномаси;
  • Тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ҳисоб-китобни кечиктирилган ҳоллар бундан мустасно).

АГНКСлар ишлаш вақти 17:00 дан кейин чекланади.

Ундириладиган тўлов:

  • Давлат божи:
Транспорт воситасининг двигатель қуввати бўйича Ишлаб чиқарилган санаси 3 йилгача бўлди3 йилдан 7 йилгача бўлганда 7 йил ва ундан ортиқ бўлганда
60 от кучига эга бўлганда 892 000 сўм669 000 сўм446 000 сўм
60 от кучидан 100 от кучига эга бўлганда 1 338 000 сўм892 000 сўм669 000 сўм
110 от кучидан юқори бўлганда 2 230 000 сўм1 784 000 сўм1 115 000 сўм
  • Герб йиғими – 22 300 сўм
  • Ҳуқуқий техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун:
Ишлаб чиқарилган санаси 3 йилгача бўлганда 3 йилдан 7 йилгача бўлганда7 йилдан ва ундан ортиқ бўлганда
Мототранспорт, мотоколяска, мотолодка111 500 сўм55 750 сўм 22 300 сўм

Автотранспорт воситасини қайта жиҳозлаш низоми тасдиқланди.

Хизмат тури Тўлов миқдори
Ҳуқуқий маслаҳат бериш учун 22 300 сўм
Лойиҳа тайёрлаш учун 44 600 сўм
Нотариус “ААТ” орқали МИБ қарздорлик текширинанлиги учун (ҳар битта мулк учун)22 300 сўм
Хизмат тури Тарафлар жисмоний шахс бўлганда Тарафлардан бири юридик шахс бўлганда
Тақиқ текширилганлиги учун (ҳар битта мулк учун)33 450 сўм55 750 сўм

Ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонлари тизими ўзгартирилиши мумкин.

  • Бошқа қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун:
Хизмат тури Тўлов миқдори
Нотариус “ААТ” орқали маълумот чоп этиш1 115 сўм (ҳар бир бети учун)
Нотариал ҳаракатни масофадан туриб расмийлаштиришда видео конференциа алоқа хизматини кўрсатиш 44 600 сўм
Нотариал ҳаракатни нотариал идора биносидан ташқарисида амалга ошириш 111 500 сўм
Бошқа ташкилотлардан маъмулотлар олиш учун сўровномалар ёзиш 11 150 сўм
Нотариал ҳаракатлар доирасида курьерлик хизматини кўрсатиш 22 300 сўм

Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасида жанг қачон ва қаерда бўлиб ўтади?

Дунё боксёрлари Чемпионатининг (WBC) Frontline Battle Belt камари учун Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасида 2020 йил 29-ноябрь куни Калифорнияда жанг бўлиб ўтади.

Майк Тайсон 2005 йилдан бери рингга чиқмаган бўлсада, унинг ҳисобида 58 та жанг бор. Бокс афсонаси шулардан 50 тасида ғалаба қозонган. Жонс эса сўнгги марта рингда 2018 йилда жанг қилган. У фаолияти давомида 66 ғалабадан 47 тасини нокаут билан якунлаган. 9 марта жангда мағлуб бўлган.

Яқинда бўлиб ўтган пресс-анжуманда Жонс режалаштирилган жанг тўғрсида саволга “Бу ҳеч қандай шоу учун жанг эмас. Ким Майкга қарши намойиш жанги фикри билан рингга чиқади?! Барчаси реал бўлади», – деб эътироз билдирди.

Жангга бўлган катта қизиқиш ва томошабинларнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда UZREPORT TV канали ушбу мусобақани Ўзбекистонда трансляция қилиш учун эксклюзив ҳуқуқларга эга бўлди.

Жонли эфир Тошкент вақти билан соат 07:00да бошланиши режалаштирилди. Учрашувнинг такрорий лавҳаларини 29-30 ноябр кунлари соат 21: 00 да томоша қилишингиз мумкин.

“UzAuto Motors” солиқларни тўламаётгани маълум бўлди

“UzAuto Motors” АЖ томонидан 2020 йил январ ойидан бошлаб давлат бюджетига солиқ тўловлари амалга оширилмаганлиги маълум бўлди.

Ҳисоб палатаси “2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси бўйича хулоса чиқарди. Қуйидаги ҳужжатда қайд этилишича 2019 йил 1 октябрдан бошлаб юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун солиқлар “UzAuto Motors” томонидан тўлаб борилиши керак бўлган. Шу муносабати билан 2019 йилдан транспорт воситаларнинг нархи 3% кўтарилганлигининг гувоҳи бўлдик.

Бироқ, 2020 йил мобайнида “UzAuto Motors” Давлат бюджетига ҳеч қандай тўлов қилмаган. Амалга оширилмаган тўловлар миқдори 582,6 млрд сўмни ташкил қилади.

Шунингдек, “UzAuto Motors” бу қарздорликдан 3% имтиёз ҳам талаб этмоқда. Шу мақсадда, Давлат автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчиларини йиғим тўлашдан озод этувчи имтиёзлар тўғрисидаги ҳужжат ва қарорларни қайта кўриб чиқмоқда.

Nexia AT, Spark AT ва Damas русумли автомобиллар ишлаб чиқарилиши оширилмоқда

UzAuto Motors транспорт воситаларини истеъмолчиларга етказиб бериш муддатини қисқартириш мақсадида Nexia AT, Spark AT ва Damas русумли автомобилларни кўпроқ ишлаб чиқарилишини режалаштираётгани ҳақида хабар берди.

Компания томонидан сотиб олинаётган транспорт воситаси 10 кун ичида етқазиб берилиши таъкидланганига қарамай, амалда машиналарни кеч қолаётганининг гувоҳига айланяпмиз. Шу мақсадда UzAuto Motors оғир пандемия даврига қарамай 2020 ва 2021 йилда автомобиль ишлаб чиқаришини ошириб боришини маълум қилди.

2020 йил автомобиль ишлаб чиқариш статистикаси билан яқиндан танишсак. Биринчи поғонани 55,7% билан Cobalt автомобили эгаллади. 2020 йилда ушбу машинадан жами 59252 та ишлаб чиқарилган. Иккинчи ўринда 36, 9% га ўсган Gentra автоси 39 960 дона машина билан турган бўлса, ундан сўнг 19 980 та автомобиль билан Spark 29,9% га ўсди. Damas ишлаб чиқариш статистикаси 7,6% билан 39 631 дона кўрсатгичларга,  Labo эса 6259 та автомобил билан 16,5% ўсишга эга.

Жаҳон автомобилсозлиги оғир кунларни бошдан кечирмоқда. 2009 йилдан бери тўққиз йиллик ўсишдан сўнг, 2019 йилда ишлаб чиқариш 92 миллион автомобиллар сонига тушиб кетди.

Ҳозирда автомобилсозлар 2020 йилги маълумотларини қайта ўрганишмоқда. Шуни айта оламизки, барча етакчи автоуловлар 2021 йилда автомобил сотувлари ва фойданинг пасайишини башорат қилишмоқда.

Автосалонлардаги нархлар билан танишинг

«UzAutoMotors» автомобиль нархларини оширди

UzAutoMotors (GM Uzbekistan) 2022 йил 3 март куни автомобил нархларини оширди ва шартнома беришни қайта йўлга қўйди.

Бундан ташқари олди сотди шартномаларида автомобильний бошланғич тўлови камайтирилган. Баъзи авто моделларни 1-3 кун ичида олишингиз мумкин.

Компания жисмоний шахслар учун олдиндан тўлов миқдорини 85% дан 50% гача пасайтиради. Масалан, Chevrolet Cobalt AT автомобилини сотиб олишда олдиндан тўлов 106.7 миллион сўмдан 62.8 миллион сўмгача камайди.

ЯНГИ НАРХЛАР

МодельНархи
SPARK LT/АТ M300M/GC/-A125 (3-позиция)104 095 000 сўм
NEXIA 3 LTZ/AV-ElegantAT119 921 000 сўм
NEXIA 3 LTZ/AT AV-GX16AT117 967 000 сўм
COBALT LTZ/AT GX16/ATB-PLUS (4-позиция)125 795 000 сўм
CHEVROLET LACETTI SX/Comfort(1-позиция)128 284 000 сўм
CHEVROLET LACETTI Lacetti L-ELEGANT/AT PLUS153 506 000 сўм
Chevrolet Tracker LT A/T (2-позиция)255 200 000 сўм
Chevrolet Tracker Redline A/T (3-позиция)264 000 000 сўм

Аукционда сотилаятган автомобиллар билан танишинг

Аукциондаги автомобиллар билан танишинг.

Spark
Ишлаб чиқарилган йили: 2015 йил
Босиб ўтган йўли (пробег): 86935
Нархи: 36 525 839.00 сўм.

COBALT
Ишлаб чиқарилган йили: 2014 йил
Босиб ўтган йўли (пробег): 96688
Нархи: 42 495 600.00 сўм.

Nexia 2
Ишлаб чиқарилган йили: 2013 йил
Босиб ўтган йўли (пробег): 248740
Нархи: 44 000 000.00 сўм.

COBALT GS/16MTB
Ишлаб чиқарилган йили: 2019 йил
Босиб ўтган йўли (пробег): 63969
Нархи: 90 864 018.00 сўм.

Spark
Ишлаб чиқарилган йили: 2018 йил
Босиб ўтган йўли (пробег): 74503
Нархи: 52 850 700.00 сўм.

Яқин орада Ўзбекистон бозорларида Škoda Octavia автомобиллари сотувга қўйилади

Кейинги ойларда Skoda Octavia A8 автомобиллари сотувга қўйилиши кутилмоқда.

Россияда авто ихлосмандлари ушбу модел 2020 йилнинг бошлариданоқ харид қилишлари мумкин эди. Ушбу модел Skoda брендининг энг таниқли, дунёнинг турли бурчакларида ўз мухлисларига эга автомобилидир. Škoda Octavia функционал, ақилли, ҳамда қулай машина.

Škoda Octavia Active, Ambition и Style коллекцияларида сотилиши тахмин қилинмоқда. Россияда 110 л қувватли Octavia моделлари нархлари 19 600 АҚШ долларидан бошланади.

  • Active Plus — 19,600 доллардан;
  • Ambition Plus — 20,500 доллардан;
  • Style Plus — 23,500 доллардан.

Кучли двигатель учун қўшимча 1000-1500 доллар тўловни амалга оширишга тўғри келади.

Volkswagen ва Skoda дилерликка таклиф қилаяпти

«UzAuto Motors» да навбатни телеграм бот ва расмий сайт орқали билиб олиш мумкин

Нега “UzAuto Motors” баъзи моделлари нархи кўтарилди?

“Март ойида ижтимоий тармоқларда “UzAuto Motors” компаниясининг бир қатор автомобиллари нархи кўтарилиши кутилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Malibu LTZ Premier Facelift модели доллар курси ошганлиги туфайли 30% га қимматлашди дея тасдиқлади компания раҳбарияти. Шунингдек пандемия туфайли дунё миқёсида логистика соҳасининг нархи кескин кўтарилди.

Tracker машинасининг янги вариантида климат бошқарув, ҳайдовчи ўриндиғини тартибга солувчи қурилма, сунъий чарм ўринлари мавжудлиги туфайли нархи кўтарилди.  Equinox моделининг RS комплектидаги тўлиқ светодиод оптика, круиз-контроль, кўриш қийин бўлган жойларни монотиринг қилиш фунциялари ушбу автомобилнинг қимматлашишига сабаб бўлди.

2021 йил Chevrolet Equinox ва Chevrolet Tracker нархлари билан танишинг

UzAuto Motors мартдан шартномалар тузишни бошлади

Тошкентнинг 10 та кўчасида пуллик автотураргоҳлар ташкил этилади

Транспорт вазирлиги Тошкент бўйлаб пуллик автураргоҳлар яратиш лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Лойиҳа давлат ва хусусий секторлар шерикчилиги асосида амалга ошириши кутилмоқда.

Пуллик автотурагоҳларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар 2018 йилдан буён режалаштирилмоқда. Маълумотларга кўра, умумий 6 миллион долларга баҳоланган лойиҳа турк компаниялари билан ҳамкорликда олиб борилиши таъкидланган эди.

2020 йил декабрь ойида давлат томонидан автотураргоҳлар ташкил этиш борасида ҳуқуқий нормалар ишлаб чиқилганди. Бунда автотураргоҳлар жойлашуви, буюртма, шароити ва бошқа кўплаб схемалар тасдиқланган эди.

Эндиликда лойиҳа синов тариқасида амалга оширилади. Агар синов натижалари ижойиб кўрсатгичларга эга бўлса, 2023 йилга қадар бир қатор пуллик автотураргоҳлар яратилади.

Пуллик автотураргоҳла яқин ва узоқ хорижнинг деярли барча пойтахтлари ва йирик шаҳарларида мавжуд. Масалан, 2016 йилдан бери Олмаотада 11 мингдан пуллик ортиқ тўхташ жойлари ташкил этилган.

Энди Яндекс Таксига карта орқали тўлаш мумкин

Ўзбекистонда 2018 йилдан буён нақд билан хизмат кўрастаётган, Яндекс Такси Тошкент вилоятида тўловларни “Yandex Go” иловаси орқали Uzcard, Humo, Visa ва Mastercard банк карталарида қабул қилишни бошлади.

Пойтахтда такси хизматларини Ўзбекистоннинг маҳаллий тўлов тизимларида, ҳамда халқаро карталарида амалга ошириш мумкин.

Картани “Yandex Go”  иловасига бир маротаба улаш кифоя. Бунинг учун асосий менюнинг “Тўлов усуллари” бўлими очилиб, карта рақами киритилади. Кейинчалик такси буюртма қилинганда нақд пулсиз тўловни танлаш билан хизмат суммаси автоматик равишда ечиб олинади.

Компаниянинг хабар беришича чой-чақани ҳам тўғридан-тўғри саёҳат охирида амалга ошириш мумкин. Картадан чой-чақа ўтказиш учун “олдиндан фоиз” ёки “саёҳат охирида фоиз” фунциясини ташлаш зарур бўлади.

Aгар мижоз ҳайдовчи келгандан сўнг буюртмани бекор қилмоқчи бўлса, картадан тариф бўйича миж автомобиль келганлиги учун сумма олинади.

Техник кўрикдан ўтганлиги ҳақида талонлар берилмайди

2021 йил Chevrolet Equinox ва Chevrolet Tracker нархлари билан танишинг

Муроджон Аҳмадалиев ва Шахрам Ғиёсов кимга қарши курашади?

2021 йил 3 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтадиган бокс мусобақасида Муроджон Аҳмадалиев ва Шахрам Ғиёсов ўз камаларини ҳимоя қилишади.

“Ҳумо арена” муз саройида иккинчи енгил вазн тоифасида икки йўналиш чемпиони Муроджон Аҳмадалиев япониялик боксчига қарши Рёсуке Иваса қарши курашда ВБА ва ИБФ камарларини ҳимоя қилади. 

Боксчи Шаҳрам Ғиёсов ўзининг ВБА Интернатионал камарини россиялик Иса Чаниевдан беллашувида ҳимоя қилади.  

Шунингдек, кечанинг қолган жангларида Ҳасанбой Дўсматов, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Санжар Турсунов, Иқболжон Холдоров ҳамда Миразизбек Мирзаҳалилов каби боксчиларимиз ҳам рингга кўтарилишади.

Автомобиль янгиликлари билан қуйидаги манба орқали танишинг